-мулоҳаза – |
|---|
Изин супурмоқда оташнок шамол.
Кундуз кўчар эзгин, кечалар-маҳзун,
Ҳатто ширин ўйлар кўнгилга малол!..
Умиду ишончнинг аврати очиқ.
Қачон бошланди бу маънавий қирғин,
Юз амри бунчалар қаттиқ ва аччиқ?!.
Бунчалар нордондир тақдир таоми,
Бунча шўр ҳақ сўзнинг тақир манглайи?
Қайда Ижодкори – элнинг каломи,
Қаламни қурт еган, тешик танглайи…
Баҳор ҳам этаклаб бўлди ушбу кун,
У ҳам шошқич кетмоқ тилар бу юртдан.
Кундузлар эзгин ўй, кечалар-маҳзун,
Яшаяпмиз гўё қаралса сиртдан…
Ўзим асли олий маълумотли филолог-муаллимман. Маълум муддат ўз соҳам бўйича ишладим. 1989 йили май ойида мактабдан ғайриқонуний тарзда ишдан бўшатишди. Бу ҳақда «Ўқитувчи нега ишдан ҳайдалди?» сарлавҳали танқидий-таҳлилий мақола тайёрланиб, «Ўқитувчилар газетаси»(1989 й,13 сентябр) ва русчаси «Учитель Узбекистана»(1989 й.,16 сентябр)да эълон қилинди.Мақола муал-лифи «Тошкент оқшоми»нинг ўша вақтдаги мухбири Равшан Бобомуҳамедов эди. Мақола тайёрлан-гач, «Оқшом»да берилиши гумон бўлиб қолди. Шунда ҳеч иккиланмай ўша пайтларда «Ўзбекистон адабиёти ва санъати»да хатлар бўлимини бошқараётган журналист Исмат Хушевга учрашиб, аҳвол-ни тушунтирдим. Исмат ака мақола матнини олиб, ўзим билан бирга «Ўқитувчилар газетаси»- «Учи-тель Узбекистана»нинг бош муҳаррири Аҳмаджон Долимовга хонасига чиқди. Орадан бир ҳафта ўт-май мақола эълон қилинди. Тез орада адолат қарор топиб, касбимга тикландим. Бироқ таълим соҳа-сидан кўнглим совуб бўлганди… Ишдан ҳайдалишимга биргина сабаб юқори синф ўқувчилари ва ҳамкасбларим имзосини тўплаб, ўзбек тилига давлат мақоми берилишини сўраб, собиқ Марказқўмга хат жўнатганим ҳамда «Бирлик» халқ ҳаракати дастурларини мактабдаги эълонлар тахтасига қўйдир-тириб, бу ҳаракат хусусида қизиққанларга ақлим етганича тушунча билдирганим бўлганди… Буни эслашимдан маъно, мен таълим соҳасида ноҳақликка учрадим. Бу ноҳақлик Ж У Р Н А Л И С Т И К А кучи билан бартараф қилинди. Айнан шу жиҳат олдиндан у-бу ёзиб юрган мендек ҳаваскор қалам-кашга кўп нарсани англатди. Энг эътиборлиси, мактабдан кейин Тошижроқўм ҳузурида тузилган топонимия комиссиясига ишга ўтдим. Ва бу ишга ўтишимда ҳам, аввали-Худо, қолаверса, журна-листлар кўмаклашдилар: «Оқшом»нинг ўша вақтдаги бош муҳаррири тавсияси билан мени комиссия раиси ўринбосари лавозимига ишга олишди(1989 йил 16 октябр). Бу ўринда форс-тожик тиллари ва араб имлосидан хабардорлигим, айниқса, қўл келди. Қай соҳада фаолият юритмай, мен учун журна-листика қадрли-иккинчи касб бўлиб қолди. Бора-бора ягона суюкли касбга айланди. То бу соҳага буткул кириб ўрнашгунимча Маданият уйига уч ой раҳбарлик қилдим, малака ошириш институтида дарс бердим…1994 йил ноябрдан бошлаб ишсиз қолдим.Шундай оғир кунларимда жонимга яна жур-налистика ора кирди: бир қанча таҳририятлар билан ҳамкорлик қилардим. Яна куч-қувват бор экан, меҳнатнинг айби йўқ, мардикор бозорига чиқардим. Асосан юк ташиш, юк ортиш ё тушуриш каби юмушларни бажардим. Пол қоқдим, иморатсозликда уста билан ёнма-ён ишлашдим.( иморатсозлик ота мерос касб, марҳум дадам устачилик ҳунари билан рўзғор тебратганлар. Шу ҳунарлари сабаб, Аллоҳга шукр, бировдан кам бўлмадик!) Кейин соғлик панд бериб қўйди…
Оғир меҳнатдан узоқлаш-гач ҳам Яратганнинг марҳамати билан журналистлик салоҳияти мени суяди. Нафақат суяди, балки одамларга танитди. Аниқроғи, одамлар билан ҳамиша мулоқотда бўлишимга йўл очди. Асосан ижти-моий мавзуларда ёзганлигим боис, ҳуқуқий масалаларда мурожаат этувчилар кўп эди.Айниқса,«Қиш-лоқ ҳаёти» газетасида ҳуқуқий мавзуда-ноҳақ судлов ва ғайриқонуний қамалганлар ҳақидаги «Ойни этак билан ёпиб бўлмас…» сарлавҳали мақолам эълон қилиниши (2000 йили 18 май) мени журналист сифатида танитди. Кейин «Даракчи», «Янги аср», «Сирдош», «Миллий тикланиш» ва ниҳоят «Адво-кат пресс» таҳририятлари билан ҳамкорлигим…
Мен нима учун юқоридагиларни эсладим? Бундан мақсад, журналистика ҳам диний таълимот каби кишидан доимий изланишни, ўз устида ишлашликни ва, энг асосийси, тўғрисўзликни талаб этадиган соҳа. Шу баробарида одамлар назаридаги касб. Ўзимиз вақтида Карим Баҳриев, Жаҳонгир Маматов, Усмон Юсупов, Аҳмаджон Мелибоев, Мукаррама Муродова, Ёқубжон Хўжамбердиев, Абдунаби Ҳайдаров, Ҳабибулло Олимжонов каби таниқли журналистларнинг мақолаларини қи-дириб топиб ўқирдик. Бу қаламкашларни таъбир жоиз бўлса, миллатнинг иймони, мамлакатнинг жонли ойнаи жаҳони, деб биларди мухлислар. Евтушенко мақолалари таржимаси бериб бориларди «ЎзАС»да. Нима бўлганда ҳам биз матбуот ўқиб улғайган авлодмиз: мактабнинг биринчи синфида-ноқ «Ғунча»га обуна бўлардик. Кейин «Гулхан», «Ленин учқуни», «Ёш ленинчи»… Шўро пайтида ҳар қандай одам газета сотиб олиш имкониятига эга эди!.. Китоблар хусусида ҳам шундай фикр айтиш мумкин…Таниқли шоирларимиздан бири ўз вақтида бизга нафақат расмсиз, балки маъносиз китобларни ҳам ўқимасликни тавсия қилганди. Биз газетхон ва китобхон бўлганлигимиз учун ҳам бундай тавсияларни ўқиганмиз, ўрни келганда амал қилганмиз…
Журналистикага қайтсак: мақола бошланишида менга нисбатан қилинган ноҳақликка қарши ту-риб, мени ҳимоялаган журналистларни эсладим. Шу жиҳатга яна бироз тўхталсам. «Ўқитувчи нега ишдан ҳайдалди?» мақоласи муаллифи ҳам, унинг чоп этилишида бевосита кўмаклашган Исмат Ху-шев ҳам, уни эълон қилган таҳририятлар бош муҳаррири ҳам фақатгина ўз журналистлик бурчларини бажарганликларига заррача шубҳа йўқ. Қолаверса,бу инсонлар мени ўша вақтлари деярли танимаган-лар. Ҳатто бош муҳаррир мени мақола эълон қилингачгина шунда ҳам таҳририят йўлагида дуч келга-нимизда кўрди. Биргина шу мақола биргина менинг ҳуқуқимни ҳимоялаб қолмай, балки менга ўхшаб азият кўрган бошқа муаллимларга ҳам қўл келди, қонунбузар раҳбарлар кўзини очди. Одамлар ораси-да матбуотга, журналистга бўлган ишонч янада ошди!
Бу-ХХ аср 80-йиллари охиридаги ўзбек журналистикаси билан яқиндан илк танишувим эди! Ўзим шу соҳа ичига кириб, ҳатто анчайин танилиш даражасига етганимдан кейин ҳам бу касбдагилар билан яна бир карра яқиндан танишишимга тўғри келди. Ўз вақтида мени ҳимоялаган журналистика вакиллари орадан ўн саккиз йил ўтиб, мени ноҳақ қоралашга уриндилар. Бу ҳақда олдин ҳам маълу-мотлар эълон қилинганлиги боис алоҳида тўхталиб ўтирмайман.Фақат муҳтарам ўқувчидан «Ҳурри-ят» ва «Маҳалла» газеталарида 2007 йил 15 август куни таржималаб берилган ҳамда тўлиғича асоссиз бўлган «Ҳимоя-жараён»га тоза ҳаво зарур…» мақоласини эслашларини сўрайман…
Мени савол қийнайди: «Нима учун биз каби қаламкашлар ижоди бу қадар тазйиқ ва таъқиқ-қа тушиб қолди? Бунинг тепасида КИМ турибди? Бундай муносабат нимага ва кимга керак?»
Ўзимча жавоб топгандек бўламан: «Раҳбарияти қандай бўлса, соҳа ҳам шундай йўналишда кета-ди-ё ривожланади, ё таназзулга юз тутади! Иккиюзламачилик бош бўлган соҳада ҳеч маҳал мувоза-нат бўлган эмас!»
Бундан ўн беш йил олдинги тортишувлар хаёлимдан кечади. ХХ аср 90-йиллари бошлари эди. Номдор қаламкашлар бир-бирларини қоралаб газеталар саҳифаларини тўлдириб ташлашганди. Ҳам-масининг иддаоси битта-ШЎРО ДАВРИДА МАДДОҲЛИК ВА СОТҚИНЛИК ҚИЛМАГАНЛИК! Жуда айби очилиб қолганлари ҳам осонгина қутилиш йўлини билардилар: «Энди замон шунақа эди, тўғри гапни айтган одам отиларди. Коммунистлар ҳеч кимни аямаган, қамаган, отган, жиннихонага тиқ-қан! Бу ёқда бола-чақа, деганларидек…»-деб айбни тузумга ва тузум ижодкорига тўнкаб, кўзларини лўқ қилиб турардилар… Бироқ бу «мазлум»ларнинг ҳеч бири ўз парокандаликлари, ўзаро қовушиқ-сизликлари, унвону сохта эътибор учун бир-бирларининг оёқларига тушов ташлаганликлари ҳақида тан олишни истамасдилар…Ажабмаски, тарих яна қайтарилса!.. Ажабмаски, бугун бош муҳаррирлик курсисида ўтирганларнинг аксарияти вақти келиб Дилором Исҳоққа ёки менга:«Сизнинг мақолангиз-ни саҳифадан мен эмас, тепадагилар олдириб ташлаганлар, Сиз билан ҳамкорлик қилмасликни ўша-лар буюришган…»-деса, сира ҳайратланмайман!
Мен журналистикани шундай тушунаман: бу соҳанинг оғзига латта тиқиб қўя оладиган куч йўқ, агар у ўз кўйлаги енгини тишлаб олмаса! Бундай тушунишимнинг изоҳи шуки, оғзига латта тиқилган одам гапира олмаса-да, қўли билан имо-ишора қилиш имконини топади. Бироқ ўз енгини тишлаб олган одамнинг қўли ҳам имога ярамайди!
Дилмурод САЙЙИД |
|---|



