26-май куни “Бирдамлик” ҳаракатининг республика бўлими рахбари Дилором Исоқова Сурхон воҳасига ташриф буюрди. Ҳаракатимзнинг республика бўлими раҳбари бу ерда маҳаллий мухолифатчилар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва озодлик йўлида тинимсиз курашиб келаётган бошқа ҳур фикрли инсонларнинг фарзандлари билан учрашиб уларга “Бирдамлик” ҳаракатининг эсдалик ва ажойиб совғаларини ҳадия этди. Совғаларни қабул қилиб олаётган келажагимиз давомчилари харакат жамоасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Тадбир давомида куч ишлатар тизим ходимлари томонидан бирон-бир қаршликлар кузатилмади.
1-июн — Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “Бирдамлик” ҳаракати жамоаси томонидан ўтказилаётган тадбирлар бундан кейин ҳам давом этади.



