Ўзбекнинг истеъдодли шоири Юсуф Жума ижодидан.

 

Образец Web-страницы

buhoroda-piket.jpg
Юсуф Жумаев қудратдаги ҳукумат истефосини талаб қилганди.
Уйғоқ далалар
Апрел охири чексиз
Далалар тун кун уйғоқ.
Кўз қувонар ўзбекнинг
Ғўзалари тўрт қулоқ.

Қани эди элим ҳам
Бўлса еридай уйғоқ.
Халқимга парвардигор
Берсайди битта қулоқ.

24.04.07.

Дединг, гуноҳим не, ахир бир умр
Шу халқ деб майдонда турдим мардона.
Эвоҳ, шу эл мени айлади таҳқир,
Кушандаларига бўлди парвона.

Дединг шу халқ учун ётдим зиндонда,
Кўрмадим баҳорни, кўрмадим хуршид.
Не гуноҳи бордир, қопди ҳар онда,
Ҳар бири мисоли қутурган бир ит.

Гуноҳим не дейсан, дўстим биродар,
Илондан, сиртлондан нодон ёмон, оҳ.
Жоҳил элга бўлдинг парвона, ахтар,
Жоҳилни асрамоқ энг оғир гуноҳ.

Қондирсан кўзингнинг қон қўли билан
Зулмат забт айлаган замин фазонгни.
Осий элни дединг, эл қўли билан
Тангри бераётир тун кун жазонгни.

23.04.07.

Армонидан ўлсам, хок этсанг, Худо,
Оташ тупрғимдан ёнади замин.
Аҳли олам топар қаёқдан маъво,
Мени ҳижронида ўлдирма, омин.

Армонидан ўлсам, Тангри, мабодо,
Дўззахга ташласанг ёнади, адам.
Қайта этгунингча дўззахни бино,
Ломакон қолади аҳли, ложарам.

Армонидан ўлсам бахтсиз Мажнун деб
Гуноҳимдан кечиб буюрсанг жаннат.
Зинҳор ўйламагин Юсуф мамнун деб,
Оташим учмоқни ёқар бешавқат.

Сендан нима кетди васлин эт ато,
Тинч турсин ризвонинг, дўззаху замин.
Борлиқни этгунча қайта ҳувайдо,
Мени армонида ўлдирма, омин.

21.03.07.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares