Образец Web-страницы
![]() «Феникс» Миррихда ҳаёт борми, деган саволга аниқроқ жавоб топишга уринади |
|---|
Учқич Миррихнинг юза қисмига яқин қатламда борлиги ишониладиган сув-музликни қазишга мўлжалланган мослама-робот қўл билан жиҳозланган.
Келаётган бир неча кун мобайнида «Феникс» Миррихда ҳаёт манбаъи бўлган сувнинг бор-йўқлигини текширади.
НАСА олимлари Қизил сайёрада сувнинг борлигиги ишонадилар.
Учқичнинг Миррихга қўнганини тасдиқловчи сигнал 25 май куни Гринвич вақти билан 23 дан 53 дақиқа ўтганда (Тошкент вақти билан 26 май, 4:53) олинган.
Калифорниядаги НАСА лабораториясида бўлган муҳандис ва олимлар Миррихдан муждани қувончдан қичқириқ ва қарсаклар билан кутиб олишган.
Учишни бошқараётган назоратчи «Феникс» қўнди-Миррихнинг шимолий қутбига хуш келибсиз» дея эълон қилди.
Ердан бошқарилган жиҳознинг Миррихга ўн ой давом этган йўлчилигининг охирги етти дақиқаси қийин кечгани айтилмоқда.
Соатига 21 минг километр тезликда учган фазо кемаси Миррихнинг юпқа атмосферасига кирган пайт ёниб кетишига бир баҳя қолган.
Юмшоқ қўниш
«Феникс»дан олинган илк суратлар унинг Қуёш энергияси билан ишлайдиган батареялари муваффақиятли очилгани ва учала оёғи билан қўнганини тасдиқлаган.
Қўниш жараёнини НАСА марказида «Феникс» Миррих орбитасидаги «Одиссей» сунъий йўлдоши орқали юбориб турган радиотўлқинлар воситасида кузатишган.
Олимлар Миррих шимолий қутбини уч ой давомида тадқиқ этиш орқали Қизил сайёрада ҳаёт белгилари борми-йўқми, деган саволга янада аниқроқ жавоб топишга умид қилишмоқда.
Учқичнинг «Феникс» – «Қақнус» деб номланишига сабаб, унинг муваффақиятсиз тугаган икки миссиядан кейин Миррихга учирилганидир.
www.BBCUzbek.com




