Тадбир давом этди

 

Образец Web-страницы

murad-juraev.jpg
Мурод Жўраевнинг хонадонига ҳам ташриф буюришди

Кеча шунингдек “Бирдамлик” ҳаракатининг республика бўлими раҳбари Дилором Исоқова бошчилик қилган бир гуруҳ ҳаракат фаоллари бухоролик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мухолифат гуруҳи аъзоларининг уйларига қадам ранжида қилишиб уларнинг фарзандларини яқинлашиб келаётган байрамлари билан табриклашди. Шунингдек болажонларимизга “Бирдамлик” ҳаракатининг ажойиб совғаларини топширдилар. Келажагамиз давомчиси бўлмиш болажонлар
ўзларига аталган совғаларни қабул қилиб олишиб жуда ҳам хурсанд бўлишди ва ҳаркат раҳбариятига рахматлар айтишди.

Совғаларни ўз эгаларига топшириб бўлган ҳаракат фаоллари ҳозирги кунга қадар қамоқда қолаётган Мурод Жўраевнинг уйига ташриф буюришиб Мурод аканинг аёли билан ҳамсуҳбат бўлишди. “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари Мурод аканинг оила аъзолари учун ҳам совғалар тайёрлаб келган эди. Ҳаракат фаоллари уларни эгаларига топширишиб тадбирни якунлашди.

Тадбир ўз ноҳиясига етгунга қадар ҳаркат фаоларига нисбатан босим ёки тайзиқлар кузатилмади.

“Бирдамлик” ҳаркати ахборот маркази.

 

 

 

 

 

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares