24-май куни Навоий вилоятида истиқомат қилаётган мухолифатчилар, инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ва ҳалқ озодлиги учун тинимсиз кураш олиб бораётган фидоий инсонлар фарзандлари билан “Бирдамлик” ҳаракатининг Навоий бўлими раҳбари Нодира Самандарованинг уйларига йиғилишди. Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад, 1-июн беғубор болалик оламида шод бўлиб юрган болажонларимиз байрами бўлганлиги учун “Бирдамлик” ҳаракатининг совғаларини уларга топширишдан иборат эди.
Совғаларни қабул қилиб олашар экан, янги авлод вакилларининг кўзлари қувончдан порлаб кетди ва ҳаракат жамоасига катта рахмат айтишди.
Тадбир ўз ниҳоясига етгунга қадар ички ишлар ходимлари томонидан бирон бир қаршилик кўрсатиш ҳоллари кузатилмади.



