Кеча 23-май куни “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари Жиззахлик мухолифатчининг ёш ва мурғак қалбли болажонларига “Бирдамлик” ҳаракатининг совғалари топширишди. Совғаларни “Бирдамлик” ҳаракатининг республика бўлими раҳбари Дилором Исоқова ва ҳаракат фаоли Саида Қурбоновалар самимият билан ўз эгаларига топшириб, уларга порлоқ келажак тиладилар. Ушбу тадбир ҳеч қандай сиёсий аҳамиятга эга бўлмасада куч ишлартар тизим ходимлари тадбир иштирокчиларининг ҳар бир қадамларини кузатиб туришди.
Совғаларни топшириш ўз ниҳоялаб борар экан кечираётган келажагимиз давомчилари “Бирдамлик” ҳаракати раҳбариятига КАТТА РАХМАТ айтиб совғага совға билан жавоб қайтаришди.
Ҳар бир инсон учун болаларнинг қувончини кўришдан каттароқ бахт бўлмаса керак.



