БИЛМАЙСИЗМИ, РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР ЖАМҒАРМАСИ ҚАЕРДА ЖОЙЛАШГАН?

Образец Web-страницы


1 июн-Болаларни ҳимоя қилиш Халқаро куни!

 

Образец Web-страницы

bolalar_jamgarmasi_binosi.jpg
Ўзбекистон Болалар жамғармаси биноси

Яқинда кўчада худди шундай савол билан бир нотаниш аёл мурожаат қилиб қолди. Ўзбекистон Болалар жамғармаси бир вақтлар ҳозирги Мустақиллик майдонидаги ҳашаматли бинолардан бирида бўлганлигини билардим, аммо бугунги кунда унинг манзилини аниқ айтиб беролмадим. Айнан шу хижолатлик ҳолат сабаб мен Ўзбе-кистон Болалар жамғармаси биноси жойлашган манзил билан қизиқдим. Хуллас, топдим: ўзим кейинги бир йил ичида камида йигирма марта борган ҳудуд-Фуқаро-лик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди билан бир бинода экан.

Ўзбекистон Болалар жамғармаси ҳам. «П» шаклидаги яхлит бинонинг ўнг қанотида Камолиддин Беҳзод номли рассомлик ва дизайн олийгоҳи талабалар турар-жойи; ўртада Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди; бино ёнбо-шидаги кўримсизгина эшикдан кириладиган чап қанотда эса, ж а м ғ а р м а!

Умуман, «П» шак-лидаги бу яхлит бинода антиқа манзара кўзга ташланади: Камо-лиддин Беҳзод номли рассомлик ва дизайн олийгоҳи талабалар турар-жойи 2 йил ол-дин Вазирлар Маҳкамаси Қарори билан капитал таъмирланиб, яхшигина жиҳозлан-ган. Бу ҳақда ҳовлидаги кўргазмали фотолавҳалардан ҳам билиш мумкин. Суд бино-си сирти ҳам ҳар ҳолда эпақалик,аммо бинонинг айнан Ўзбекистон Болалар жамғар-маси жойлашган қисми сиртиданоқ хароб аҳволда. Киши эътиборини тортадиган яна бир жиҳати бинонинг талабалар турар-жойи пештоқидаги рангин ҳарфлар би-лан катта-катта қилиб ёзиб қўйилган: «Фарзандларимиз биздан кўра…бахтли яшашлари керак!» шаклидаги чақириқ ҳамда жамғарма биносининг хароб кўрини-ши мамлакатда сўз ва амалиёт орасидаги тафовутни аниқ англатиб турибди.
Фикримизга далил сифатида бинонинг Ўзбекистон Болалар жамғармаси жойлаш-ган қисмидан сурат иловалашни маъқул топдик.

Дилмурод САЙЙИД

 

 

 

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares