|
|---|
Бугун -23 май куни маҳаллий вақт билан соат 18 дан кейин Тошкентда кучли шамол туриб, сел ва дўл ёғди. Бу ҳол кундузи ҳам содир бўлганди. Унда фақат қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиб ўтганди. Аммо табиатнинг «илтифоти» одамларни анча ҳайратга солди. Чунки тошкентликлар бундай табиий ҳодисаларни асосан телевизордан кўриб келишарди.
-Бу,-дейди биз билан суҳбатда кекса онахонлардан бири,-офат ёки талофат эмас, балки мутасаддилар учун огоҳлантиришдир. Сабаби, аксарият туман ва маҳалла-мавзелардаги масъуллар табиатнинг бундай эркаликларига доимо тайёр турмайдилар…
Онахон ҳақ гапни айтдилар. Чунки айрим маҳалла ва мавзелардаги раҳбарларга, туман ҳокимликларидаги масъулларга мурожаат қилиб, қариган, қуриган дарахтларни кесиш кераклигини айтсангиз, мурожаатингиз кўпинча эътиборсиз қолиши аниқ.
Ушбу сатрлар муаллифи икки йил олдин баҳайбат ва қариб кетган дарахтларни ўз ҳисо-бидан бутатгани учун жаримага тортилганди. Агар ўша вақтда шу иш қилинмай, ўша дарахтлар ҳозирда бор бўлганида кўпгина хонадонларнинг бошига ташвиш солиши аниқ эди…Яқинда ҳам мавзедаги бир қанча шундай дарахтларни буташ, қариб-қуриб қолганла-рини кесиб ташлаш тўғрисидаги масала яна кўтарилди. Лекин маҳалла ва ширкатдаги масъулларнинг сусткашликлари боис бу масала ўз ечимини охиригача топмади…
Бугунги табиат ҳодисаси ва унинг оқибатида қулаган дарахту, симёғочлар ажабмаски, сусткаш раҳбарларга ҳаётий сабоқ бўлса…