Дилмурод САЙЙИД |
|---|
Ичкарига кирган одам ҳам кўпинча бирор ижобий самарага эришиши мушкул. Мен, гарчи одамлар таҳририятларга бекорчиликдан келмасликларини жуда яхши тушунсам-да,бошқа соҳа кишиси бўлган ёки фақатгина оғзаки тарздагина ариза билан мурожаат қилувчиларни санаб ўтирмайман.Биргина ми-солни матбуотимиздаги айрим мутасаддилар ҳатто ўз ҳамкасблари ҳуқуқини ҳимоялай олмаганлиги воқеасида келтираман. Бу воқелик жаҳон интернет сайтларида эълон қилинди, электрон почта орқали Ўзбекистондаги ЎТТИЗДАН ОРТИҚ матбуот нашрлари таҳририятларига жўнатилди.Бироқ ҳатто кўн-гил учун битта ҳамкасб воқелик билан қизиқишни истамади. Бу-«Ҳимоя-жараён» газетаси бош му-ҳаррири Равшан Бобомуҳамедовнинг муассислар томонидан ҒАЙРИҚОНУНИЙ тарзда вазифаси-дан олинганлиги ҳақидаги мақола эди! Менга жуда қаттиқ таъсир қилган жиҳати шундаки, Равшан Бобомуҳамедов ўзбек журналистикасида қарийб ўттиз йил фаолият юритган, ҳозирда айрим таҳрири-ятларда раҳбарлик қилаётган журналистларнинг талабалик йилларида қўллаб-қувватлаган. У «Тош-кент оқшоми», «Ишонч», айниқса, «Қишлоқ ҳаёти»да ишлаб юрган вақтлари ҳозирда мансаб минган айрим ҳамкасбларимиз оддий мусаҳҳиҳ ( ё подчитчик!) эди. Ва кўча-кўйда, қаҳвахонада шу мусаҳ-ҳиҳлар Равшан акани узоқдан кўрибоқ, қучоқ очиб келишар, ҳатто айримлари ялтоқланиб «отагинам» деб, қучоқлашиб кўришардилар.Хайрлашар чоғи берган мақола ёки бирор битикларини эслатиб, газе-тада чоп эттиришда кўмак сўрашарди. Равшан ака ҳам ўнлаб шундай ёшларни қўллаб, битикларини газетада чоп эттириб, уларнинг журналист бўлиб етишувига ҳисса қўшган. Бугун эса… Агар шундай муносабат менга нисбатан қилинганида эди, айбни ўзимдан излардим. Чунки феълим тез, ёқмаган одамни аямай сўкаман, бирор журналистга талабалик даврида қойил қилиб кўмак берган жойим ҳам йўқ. Аммо Р.Бобомуҳамедов ҳатто ичган вақтида ҳам бировнинг кўнглига оғир ботадиган гап гапир-маган. Биров билан жанжаллашганини ҳам кўрмаганмиз. Аксинча, бирорта ёқмаган турқ келиб қолса, мен очиқ ҳайдаб юборардим.Шундай пайтларда Р. Бобомуҳамедов унинг ҳимоясига ўтар, «қў-йинг, эшоним, сизу менга оғирлиги йўқ одамни итни қувгандек ҳайдаманг!»-дерди. Ҳозир ўша мен қувиб юборганларнинг баъзилари ҳам журналистика соҳасида…Ўша вақтда уларни ҳайдаб тўғри йўл тутганимга Р.Бобомуҳамедов бугун имон келтириб ўтирибди… Энди ўзингиз хулоса қилаверинг.
Кейинги вақтда тез-тез эшитиладиган таъкиднамо иборалардан бири: «Ҳозир бировдан нолийдиган пайт эмас?» бўлиб қолди. Мен сира нолинмайман, фақат одамнинг қадр-қимматига лоқайдлик, қонун устуворлигига очиқдан-очиқ беписандлик табиатимни хира қилади. Дейлик, бирор ҳоким ё раҳбар ўз қўлостидагини урса, маънавиятсизлик, деб қаралади. Ёки бирор прокурорми, судьями қонунга зид қарор чиқарса, юзакичилик деб муносабат билдирилади. Агар ЖУРНАЛИСТ Инсон қадр-қимматига беписандлик кўрсатиб, қонунларнинг оёқости бўлишига муросасоз турса, буни нима деб аташ мум-кин? Бу-маънавиятсизлик эмас! Бу-юзакичилик эмас! Бу-ЛОҚАЙДЛИК, холос! Алломалардан бири лоқайдлик иллатига муносабат билдириб:«Дўстларингдан қўрқма, охирги чора сифатида улар хиёнат қилишлари мумкин! Душманларингдан ҳам қўрқма, охирги чора сифатида улар сени ўлдиришлари мумкин! Лоқайд кимсалардан қўрқ, улар хиёнат қилмайдилар ҳам, ўлдирмай-дилар ҳам. Аммо уларнинг лоқайдлиги сабаб ер юзида СОТҚИНЛИК ва ҚОТИЛЛИК мавжуд!»-деган экан. Қонунсизлик илдиз отиб, инсон ҳуқуқларига беписандлик оддий ҳолга айланиб бораётган бугунги кунда бунинг илдизини асосан ва айнан ЛОҚАЙДЛИКда кўраман. Ва бу иллат журналистика соҳасида эпидемия тусини олиб улгурганига шубҳа йўқ! Шу боисдан ҳам уйдирма айблов тақаётган терговчи хотиржам, уни тасдиқлаётган прокурор бамайлихотир, шу айблов юзасидан ҳукм ўқиётган судья сира дудуқланмаяпти. Чунки унинг хатосини ҳеч ким ошкор қилмаяпти, унга ҳеч ким «Сен на-фақат ваколатли, балки жавобгар-масъул шахссан!» деб эслатиб қўймаяпти-да! Ошкор қилинса, бу ҳаракатлар хато эмас, жиноят сифатида баҳоланса, жавобгарлик ҳисси уйғонарди. Бу ошкораликни фақатгина матбуот амалга ошириши мумкин, одамларнинг арзи-доди бирор мутасаддининг эшиги-гача, холос! Бу ғайриқонуний жиҳатлар агар журналист томонидан очиқ-ойдин, холисона ёритилиб, халққа етказилганида эди, ишончим комилки, ҳозирда инсон ҳуқуқлари юзасидан бунчалар муаммо тўпланиб қолмасди!
Инкор қилмайман, одамлар орасида «шов-шув»га сабаб бўладиган ҳар қандай мақола учун муал-лиф билан бир қаторда таҳририят ҳам тазйиққа учраши аниқ. Ва бунинг мисолини ўз фаолиятимда бошдан кечирганман, ҳамон руҳий босимлар тингани йўқ! Ва менинг ижодий фаолиятимга нисбатан бугунги бўлаётган норасмий чекловлар асосан ўз ҳамкасбларим, аниқроғи, таҳририятлардаги раҳбар-лар томонидан бўлиб, уларнинг ҳаракатида очиқ билиниб туради. Назаримда кимдир(!) улар онгига: «Агар оддий одамлар дилидаги гаплар асосида танқидий-таҳлилий мақола эълон қилсанг, газетанг худди «Адвокат пресс»дек тўхтатилиб, ўзинг Д.Саййиддек иккижаҳон овораси бўлиб қоласан!» қаби-лидаги таъкидни қуйиб қўйганга ўхшайди. Шундай ҳам дейлик, лекин инсон, айниқса, зиёли одам ўз қадрини билиши керак-ку! Одамни ҳайвондан онг эмас, энг аввало, тил ажратса, темиртан(робот)дан онг ажратиб туради, менимча. Энди ўз ҳолини тил билан изҳор қилолмаган одамнинг, онг билан иш юритмаган инсоннинг ҳайвону темиртандан фарқи бўлади, десалар, мен қандоқ ишонайин!..
Биламан, ҳар бир шикоятни ўрганиб чиқишлик имконияти мутлақо мавжуд эмас. Бироқ ҳамма ши-коятни ҳам бир мақомда ҳисоблашлик ўта нохолислик бўлади.Ўз касбини пухта билган, қонунчилик-дан анчайин хабардор журналист шикоятни иловаланган ҳужжатларга солиштирибоқ, тегишли хуло-сага келиши мумкин. Масалан, Ўзбекистонда Ҳ.Олимжонов, Т.Акбаров, А.Жонузоқов, О.Ҳамроев, А.Каримов каби ўндан ортиқ журналист шикоят матнига бир кўз ташлаб, газетабопини ажратиб олиш салоҳиятига эга. «Даракчи» билан ҳамкорлик қилган пайтим (2003-2004 йиллар) баъзида бош муҳар-рир илтимоси билан таҳририятга келган ҳуқуқий мавзудаги шикоятлардан айримларини таҳлилий ўр-ганиб чиқардим.
Айнан шу ҳамкорлик орқасидан бир неча мақола тайёрлаб, эълон қилдим. Ва ҳамма-си ижобий самара берди: бир маҳкумнинг жазо муддати қисқартирилиб, қаттиқ тартибдаги «зона»дан манзил колониясига ўтказилди; яна бир маҳкум жазони очиқ тартибда ўташга ўтказилди;ўлимга ҳукм қилинган маҳкум жазоси озодликдан маҳрум этишликка алмаштирилиб, ҳозирда очиқда… Бу билан мен ўз фаолиятимни эмас, журналистлик кучини, таъсирини эътироф этмоқдаман. Ёки ҳамкасбим Ҳ.Асқарнинг «Адвокат пресс»да чоп қилинган мақолалари ҳам кўпинча ижобий натижа берганлигига аризачилару муштарийлар гувоҳ. Бундай мисолларни таниқли журналист ва ҳуқуқшунос Карим Баҳ-риев фаолиятидан ҳам ўнлаб келтириш имкони бор. Бироқ минг афсуски, бу мисоллар энди кечаги кунда қолди…
«Бирники-мингга, мингники-туманга!» деган нақл бор. Журналистикадаги лоқайдлик, гоҳ ички ҳа-дик сабаб кўз ўнгимизда юз бериб турган ҳатто оддий ва кичик камчиликлар ҳам йиллаб барҳам топ-маяпти. Биргина мисол: мавзе-маҳаллалардан биридан газетага шикоят юборилди. Юқорида таъкид-ланганидек, шикоят ўз навбатида таҳририят хати билан шаҳар ҳокимлигига, ундан туман ҳокимлиги-га ва тумандан шикоятга сабабчи маҳалла раисига жўнатилди. Бу-қонунга хилоф! Раис эса, шико-ят хатини идорадаги столи устига қўйиб олиб, фуқароларга таҳдид қила бошлади: «Эй, овсарлар, қа-ёққа ёзсанг ҳам ўзимга келади шикоятларинг, менга деса президентга ёзмайсанларми!» Охири таҳ-ририятга яна мурожаат қилинди, таҳририят ўз ходимини юборди. Шикоятдаги фактлар жойида ўрга-нилди. Кейин таҳририят хулосаси кўриб чиқишлик учун(?)яна туман ҳокимлигига жўнатилди.Бироқ шунда ҳам қайсидир жиҳатдан ижобий силжиш бўлди…
Тўғри, танқидий-таҳлилий мақолалар тайёрлаб, эълон қилаётган ҳамкасбларимиз бор, аммо бармоқ билан санарли газеталарда бармоқ билан санарли эълон қилинаётган танқидий мақола 27 миллион нуфузга эга, мингга яқин даврий нашр чоп этилаётган ва ҳар куни қонун бузи-лаётган ҳудуд учун ҳеч нима эмас!
Шу ўринда: «Газета катта куч бўлса, нега журналистлар танқидий-таҳлилий мақолаларни ёзмаяп-ти?» деган савол туғилиши табиий. Ёзмаяпти эмас, ёзаяпти! Бироқ саҳифага қўйдира олмай, шикоят-чининг олдида юзи шувут бўлавергач, «қўлни қўлтиққа уриш»га мажбур бўлмоқдалар. Биргина ми-сол: асосан танқидий мақолалари билан танилган ҳамкасблардан бири бир таҳририят бош муҳарри-рига ўринбосар бўлиб ўтди. Учрашиб қолдик. Лавозим билан табрикладим. Уч-тўрт йил олдинги ҳам-корликларимизни эслатди. Хайрлашар олдидан: «Энди зўр-зўр мақолалардан олиб келаверинг, буёғи қўлимда! Қолаверса, сизнинг мақолангиз обуна учун фойдаси тегади»,-деди самимий. Мен кулиб қўйдим. Чунки у ишга ўтган таҳририят муассислари раҳбарини яхши билардим. Танқидни, айниқса, мақола остида менинг имзоимни кўрса, сапчиб тушадиганлар хилидан эди. Бироқ буни танишимга гап билан англата олмасликка ақлим етди. Шу сабаб танқидий эмас, тарихий мавзуда, шунда ҳам «Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига» рукни остида бир мақоламни олиб бордим. Орадан бир ой ўтди. Яқинда яна кўришиб қолдик. Уни хижолатга қўймаслик учун мақоладан гап очмадим. Лекин танишим ўзи гап бошлаб: «вой бўй, бу фалончи сизнинг номингизни кўрса, қалтироғи тутиб қолар экан-а!»-деб муассиснинг номини тилга олди. Кейин қўшиб қўйди: «Буларда юрист штати ҳам бор экан. Танқидий мақола бўлса, юрист кўриб берар экан… Тавба!»
Агар тушунган бўлсангиз, бу ўринда менинг ёки менга ўхшаб ижоди матбуотдан чекланган журналистнинг мақоласини чоп этиш ёки чоп этмаслик хусусида сўз юритмаяпман, балки қонунга хилоф ҳаракат, энг аввало, матбуот соҳасининг ўзида мавжудлигини таъкидламоқ-чиман. Чунки муассиснинг ижодий жамоа фаолиятига бу шаклда аралашиши таъқиқланган. Бироқ бу таъқиқ қоғоздагина мавжуд, холос. Мавжудлиги шундаки, агар бу эътироф таҳри-рият Низомига киритилмаса, Конституциянинг 67-моддасига зид келиб қолади. Бундан кўри-надики, аксар таҳририятлар фаолиятида Конституцияга фақат назарий жиҳатдан амал қили-нади, амалий тарзда эса, муассис ёки бош муҳаррир Конституциядан ўз истагича истаган вақтида четлаши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат! Конституция ва амалдаги қонунчиликка риоя этмайдиган, уни менсимайдиган даврий нашр қандай қилиб Қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ҳимояси мавзуларига эътибор қарата олиши мумкин? Бунга ким ишонади?
Хулоса ўрнида мақолага мавзу бўлган фикримни такрорламоқчиман: чиқарилган Фармон, Қонуну Қарорлар талқини, ҳаётга қай даражада тадбиқ этилиши, энг аввало, одамлардаги ҳуқуқий талаб-чанлик ва Оммавий ахборот воситаларининг холисона ёндошувига кўп жиҳатдан боғлиқ.. Бу ўринда матбуотнинг таъсири алоҳида аҳамият касб этади. Яъни, ҳуқуқий мавзудаги ҳар бир танқидий-таҳ-лилий мақола, аввало, бир жабрдийданинг ҳуқуқи ва қадр-қимматини ҳимоялайди. Уни ўқиган минг-лаб одамларда ҳуқуқий билимнинг ортишига, букилган адолатни тиклашга ишонч уйғонишига ижо-бий туртки бўлади. Шу ўринда бир мисол билан фикримни асослаб, мақолага нуқта қўяман: 2004 йил апрел ойи охирларида самарқандлик танишлардан бири ўзи яшайдиган ҳудуддан шикоят олиб келди. Шикоятда келтирилган муаммо қарийб уч йилдан бери ечимини топмаётган экан. Бориб ўргандим. Аввали-худо, мен бир сабабчи бўлиб, шикоят юзасидан «Қишлоқ ҳаёти» газетасида танқидий-таҳли-лий мақолам эълон қилинди. Мақолага тегишли идоралар юзаки жавоб йўллаб, қутилмоқчи бўлди-лар, лекин уларнинг жавоби асосида қайта журналист суриштируви ўтказиб, мавзуга қайтиб, батаф-сил мақола чоп эттирдим. Қонунбузарликка йўл қўйган бир неча раҳбар жавобгарликка тортилди, ноҳақ айбланаётган фермерга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор бўлди. Энг муҳими, одамлар орасида матбуотга ҳурмат кучайиб, адолатни тиклаш мумкинлигига ишонч уйғонди! Ва бундай ижобий самарани мен кўплаб ҳамкасбларим фаолиятида кўрганман, ёши улуғ журналистларнинг шундай дадил ижодларидан ўрганиб, тегишли хулосалар чиқарганман.
Агар бугун журналист иккиланса, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига лоқайд муноса-батда бўлса, бунинг аянчли оқибатини ўз фарзанди, яқинлари келажагида кўришига шубҳа йўқ! Чунки «Нима эксанг, шуни ўрасан, арпа экиб, буғдой кутма!» деган машойихлар.



