Хозирги вактда ҳибсда сакланаётган Юсуф Жумаев шеърлари.

 

Образец Web-страницы

piket_2_buh.jpg
Юсуф Жумаев қудратдаги ҳукумат истефосини талаб қилганди.
Магар пешанг тугригуйлик,
Хакнинг хаёлига бандсан,
Турмадан килишар уйлик,
Демакки, сен нашавандсан.

Багринг тула яраларга,
Эътикод тилида бийсан,
Гар ёкмасанг тураларга,
Демакки сен, вахобийсан.

Отар булсанг золимга санг,
Чузар булсанг мазлумга даст,
Демак, мушфик, сенинг тамаганг
Исломий акидапараст.

Магар бошинг тош ёрувчи,
Зулимга ёв, элга достон,
Демак, тамаганг-купорувчи,
Сен халкаро тераристсан.

Узбекистон Бухенвальд
Узбекистон-бухенвальд:
Юраклар ёнаётир.
Аллам утида етим,
Гудаклар ёнаётир.

Узбекистон0бухенвальд:
Йигитлар ёнаётир.
Тоглари ёндирилган,
Бургутлар ёнаётир.

Узбекистон-бухенвальд:
Ганим конга конмокда.
Бу кун Узбекистонда
Узбекистон ёнмокда.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares