Татарларнинг Қримда норозилик намойиши.

 

Украинанинг Қрим мухторияти жумхуриятидан “Бирдамлик” ҳаракати учун Зокиров Исақжон

ukraina.jpg
”Бирдамлик” фаоли Исоқжон Зокиров ва Бахтиёр Хасан

Qrim TotorlarБугун 18 – май Бутун Қрим жумхурияти бўйлаб татар халқининг намойиши бўлиб ўтди. Ҳаммага маълумки 1944 – йил 18 – майда Сталиннинг буйруғи билан татар халқи, ёппасига турли жумхуриятларга депортация қилинган эди. Соат 8:00 – дан бошлаб туманларда, сўнг махсус автобусларда пойтахт Симферопольдаги Ленин боғида, сўнг халойиқ Министрлар совети томонга, Ленин майдонига йиғилдилар. Халойиқ тахминан 100 – минг атрофида эди. Симферополь шаҳри атрофи, милиция ходимлари билан қуршалди, хавфсизлик чоралари кўрилди. Аввал соат 8:00 да Бахчисаройдаги Ленин майдонида бўлди, сўнг халойиқ махсус автобусларда пойтахт Симферепольга қараб йул олди. Мен эса бу воқеаларни қаламга тушириб кузатиб бордим. Симферопольда Ленин боғида микрофон орқали сўзга чиқдилар. Улар талаблари турлича эди, яъни1. Қрим татар халқи оқлансин.
2. Қрим татарларни қонуний жумхурияти тиклансин.
3. Татар тилига давлат мақоми берилсин.
4. Илгариги тортиб олинган ерлар қрим татарларга қайтариб берилсин ва турли хил талаблар билан чиқишди. Плакатларда ҳам айнан шундай ёзувлар бор эди. Ленин боғида татарча мусиқалар янгради. Халойиқ то соат биргача шу ерга келиб йиғилишди. Сўнг ёппасига Министрлар совети томон Ленин майдонига қараб йўл олишди. Бу ерда намойишни энг асосийси бўлди. Бу ерда минбардан туриб турли ҳукуматнинг одамлари ушбу тарихий воқеа хақида сўзлаб бердилар. Ҳамда оламдан ўтганларни рухи-покига Қуръон тиловат қилинди. Минбардан туриб оддий ҳалқ ҳам ўз дардларини айтди. Бу ерда ҳам айнан Ленин боғидаги айтилган талаблар яна қайтарилиб айтилди. Милиция ходимлари бу намойишга ҳеч қандай қаршилик кўрсатмади. Бахтимизга об-хаво очиқ бўлди. Қрим татарларнинг ушбу намойиши соат 15:00 да тинчлик билан якулланди ва махсус автобусларда ўз уйлари томон йўл олишди.

 

“Бирдамлик” ҳаракатининг Украина бўлими раҳбари Исақжон Зокиров.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares