![]()
Намоишчилар қўлидаги лозунгларга – Каримов ноқонуний президент, Андижонликларнинг қотили Каримов, Шоир Юсуф Жумага озодлик, Каримов халқ душмани, Каримов Гаага судига, Каримов жаллод, Каримов хар бир жиноятингга жавоб берасан, Андижон фожеаси такрорланмаслиги керак, Диктатор Каримовни қўллаш Европа Иттифоқи учун уят – дея ёзилган эди ва Ўзбекистон байроғини хам кўтариб олишган эди.
Швеция Ригсдагига ва Швеция Ташқи Илар Вазирлигига мурожаатнома топширилди. Намоиш қонуний рухсат асосида тинч ва осойишта холда ўтказилди.
Намоишдан кейин қатнашчиларига «ХУДОЙИ» қилиб ош тарқатилди ва Андижон фожеасида халок бўлганлар рухига бағишлаб қуръон тиловат қилинди. Шу куни «ТАШКИЛОТЛАРАРО ХАМКОРЛИК УЮШМАСИ » тузилди ва уюшмага
1. «Европа Ўзбеклари Кенгаши»2. «ЭРК» партияси Европа бўлими
3. «БИРДАМЛИК» харакати Еропа бўлими
4. Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти аъзо бўлиб кирдилар.



