Бундай тантанали митингларни “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари томонидан ташкил қилиниб, улар жонажон Республикамизнинг маркази Тошкент шахрида ва республиканинг барча вилоятларида ҳам бўлиб ўтади.
Тантанали бу тадбирларга бизлар, барча мухолифатдаги биродарларимизни ва конституцияни ҳурмат қиладиган барча республиканинг фуқароларни ҳам таклиф этиб, уларнинг сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясиниг 15 йиллигига бағишланган юбилей табриклари ва бу конституциямиз хақдаги ўз фикрларини ифода этишларини сўраймиз.
Тантаналар 2007 йил 8 декабр куни эрталаб соат 10 да бошланиб, 11 ларга тугаши мумкин ва уларда қатнашувчилар сони ноаниқ.
Бундай тантанли митингларимиз республикамизнинг барча вилоятларида ва Тошкент шахрида қуйида кўрсатилган ерларда ўтказилади:
Андижон вилояти, Шахрихон тумани марказий бозори майдонида
Бухоро вилояти Қоракўл туман марказий бозор майдонида
Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳар, Марказий бозор майдонида
Жиззах вилоят, Жиззах шахар Марказий бозор майдонида
Наманган вилояти. Наманган шахар марказий бозор майдонида
Қашқадарё вилоят Шахрисабз шаҳар марказий бозор майдонида
Самарқанд вилояти Самарқанд марказий бозори майдонида
Тошкент шахрида Олой бозор майдонида
Хоразм вилояти Урганч марказий бозори майдонида
Ҳурматли Ўзбекистон Вазирлар Маҳамасининг раиси ва барча вилоят ҳокимиятларининг раҳбарлари,биз сизлардан “Бирдамлик” халқхаракати ўтказмоқчи бўлаётган ушбу тантанали митингларнинг ўтказилишга рухсат беришларингизни сўраймиз.
Мурожаат қилувчи Бирдамлик харакатининг Тошкент бўлими раҳбари:
Акромхўжа Мухитдинов
Алоқа учун:+998 71 10 192 18
birdamlikharakati@yahoo.com
birdamlikharakati@gmail.com




