Ҳолдор Вулқон.
«Бирдамлик» ҳаракати фаоли.
АКМЕ
Жимирлайди хазина осмон ,
Осмон «О» симон .
Йўқлик рамзи ноль рақамидай .
«О» симон уммон .
Унда милтиллайди
Юлдузларнинг сонсиз увилдириғи .
Увилдириқлар аро сузар .
Кўзлари ўйилган ,
Тили кесилган,
Зулматни ёритган ойнинг калласи.
Сиз асло қўрқманг ,
Ўзингизни қўлга олинг .
Сўнг ўзингизни ўзингиз
Хонага қамаб
Эшикни занжирлаб
Тонгача ухланг.
Тонгда тириклигингизни
Англамоқ учун
Девордаги кўзгуга кухланг.
Агар пайдо бўлса кўзгуда ховур
Қўни-қўшниларни чақиринг .
Сўнг уларга : -Гаров ўйнайсизларми,
Мен тирикман ! – дея бақиринг.
Лекин Бахт қушининг тухумидан ,
Қуймоқ қилманг зинхор ба зинхор .
Тухумларни бостиринг .
Очиб чиқса
Қирғийлардан қўринг уларни .
Бахт қушининг жўжалари
Кўпайиб кетсин .
Хамма бахтли бўлсин Ватанда .
Бахт нолиб юрмасин бахтсизлигидан ,
Хафа бўлиб юрмасин шодлик .
Овқат оч қолмасин ,Кийим ялонғоч .
Сувлар чанқамасин .
Олов совқатмасин қалтираб токи !



