Каримовга конорейка керакмас

Бирдамлик харакати фаоли Элдор.

(сиёсий ҳажвия)

picture.jpg

Каримов ва Путин Женевадаги улкан бир халқаро инсон хуқуқлари форумига қатнашиб, бир кунлик танаффусда президентлар шаҳарни сайр қиладилар.
Шунда Каримов Путин илтимосига кўра бирга шаҳарнинг марказий бозоридаги нархларни айлана бошлашди.

Путин одамлар орасида эркин юриб, ўша ердагиларнинг тилида бозорчилар билан нархлар хақида гаплашса, Каримов атрофга олазарак боқиб қоровулларсиз юришдан қўрқар ва буни Путинга билдирмасликка харакат қиларди.

Путин бир маҳал олма ва анор каби мевалар сотилаётган расталарга бурилиши билан Каримов бирданига тўхтаб, Путинга:
–Сиз ўзингиз айланиб чиқаверинг мен шу ерда турақолай,- дейди.

Путин: Нега бундай қиласиз деса, Каримов: менинг телохранителларим йўқ ахир Владимир Владирович мени тушунинг бу ерда андижонликлардан кўп бўлишса, нима қиламан,–дейди.
Шунда Путин: ундай бўлса нега ўзингиз қолиб, мени огоҳлантирмадингиз, шу ҳам дўстликми, ахир мен ҳам яшашим керакку, деб улар бошқа расталарни айланиб, қушлар растасидан Путин кумуш қафасда ажойиб сайраётган конорейкалардан бир жуфт қафасни харид қилади ва унинг биттасини Каримовга совға қилади.

Аммо Каримов эътироз оҳангида: совғангиз учун раҳмат, лекин мен қандай қилиб бу қафасни олиб юраман, тўғрисини айтсам, бу иккаламизга ҳам ярашмайди-да деган экан, Путин: сизга ҳайронман, қизиқ одам экансизку, ахир табиатдан завқ олиш ҳам уни асраш ва севиш керак эмасми сизга, масалан йўқ, десангиз мен бу қафасларни иккала қўлимда хеч кимга тутқазмай уйимгача олиб бораман дейди. Ноқулай аҳволда қолган Каримов: сиз яна хафа бўлманг, бутун Ўзбекистон ҳозир мен учун бир катта қафасга айланган.Унда менинг 27 миллион конорейкам мени ёмонлаб сайрашмоқда, менинг аҳволим сизникидай енгил бўлганда мен ўнта қафасни олиб юрган бўлар эдим дебди.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares