Навоз Шариф муҳожиротдан ватанига қайтди

sharif.bmp

Покистоннинг собиқ бош вазири Навоз Шариф саккиз йиллик сиёсий муҳожиротдан сўнг ватанига қайтган.
Саудия Арабистонидан Лаҳорга қайтган Навоз Шарифни аэропортда юзлаб тарафдорлари олқишлашган.

Лаҳорда хавфсизлик чоралари кучайтирилган ва жаноб Шарифнинг «Покистон мусулмонлар лигаси» юзлаб фаолларнинг аэропортга қўйилмаганини айтган.

Бу собиқ бош вазирнинг сўнгги уч ой мобайнида иккинчи бор ватанига қайтиш уринишидир.

Ўзи ўтирган учоқдан Би-би-сига гапирган жаноб Шариф асосий мақсади «Покистондаги ҳарбий диктаторликка барҳам бериш» эканини айтган.

У 1973-йилдаги Конституция ҳамда демократик институтларни қайта тиклаши, шу тариқа Покистонни сиёсий бошбошдоқликдан олиб чиқиш йўлида иш олиб боришини таъкидлаган.

sharif1.jpg

Би-би-си мухбирига кўра, жаноб Шарифнинг илк қадамларидан бири келаётган парламент сайловларида иштирок этиш – этмаслик борасида қарор бериш бўлади.

Аввалроқ Покистон ҳукумати бошқа бир собиқ бош вазир Беназир Бхуттонинг ватанга қайтишига изн берган эди.

Бхутто ва Шариф Покистондаги фавқулодда чораларни бекор қилиш ва демократияни тиклаш йўлида бирга иш олиб боришга келишганлар.

Навоз Шариф 1999-йилда юз берган ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятдан четлатилган эди.

У Президент Мушарраф билан ҳамкорлик қилиш эҳтимоли камлиги, чунки ниҳоий мақсад мамлакатдаги ҳарбий бошқарувга барҳам бериш эканини айтган.

www.BBCUzbek.com

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares