Би-би-си Фахриддиновнинг аҳволи бўйича кўпроқ маълумот олиш учун БМТ Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги матбуот котиби Астрид Ван Гендерен Сторт (Astrid Van Genderen Stort) га мурожаат қилди:
Астрид Ван Гендерен Сторт: Ямандаги ҳамкасбларимдан эшитишимча, Усмонали Фахриддинов ҳозирда БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги ходимлари қарамоғида.Улар Фахриддиновнинг касалхонада эканлигини айтишди.Кеча БМТ вакиллари уни бориб кўришган, Фахриддинов ўзининг саломатлиги яхши эканинини айтган. Яман муҳожират расмийлари Фахриддиновни БМТ қарамоғига 18 сентябр куни топширганлар ва ўшандан бери у бизнинг қарамоғимизда.Унинг иши 2006 йилдан бери учинчи бир давлатга кўчириш бўйича кўриб чиқилмоқда, биз унинг мавқеига доимий ечим топиш йўлида ишламоқдамиз.
Би-би-си: Мавқеига доимий ечим топиш ҳақида бош қотирмоқдамиз дедингиз, ҳозирда унинг мавқеи қандай қочқин мақомига эгами ё-да, энди иши кўриб чиқилмоқдами?
Астрид Ван Гендерен Сторт: Менинг билишимча, унга қочқин мақоми аллақачон берилган.Ана шу асосда биз ҳозирда унга учинчи бир давлатдан бошпана топишга ҳаракат қилмоқдамиз. Аммо, бу осон иш эмас, биз турли давлатларга мурожаат қилиб уларнинг жавобини кутишимиз керак. Унинг номидан аризани бир неча давлатга жўнатганмиз.
Би-би-си: Агарда унга қочқин мақоми берилган бўлса, нима учун учинчи бир давлатга кўчириш эҳтиёжи пайдо бўлди, Яман расмийлари билан унинг ўртасида бирон муаммолар пайдо бўлганми?
Астрид Ван Гендерен Сторт: Мен бу борада тафсилотларни айта олмайман, одатда бу каби тафсилотларни биз ошкор килмаймиз.
www.BBCUzbek.com



