“Кўзи ожизлар” манфатларини суъистеъмол қилиш.

Мухитдинов Акромхўжа.
Ўзбекистон Республикаси “Бирдамлик” ҳаракати фаол, “Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси. Тошкент шахри
Алоқа телефон: +99897101-92-18

factory.jpg Мен “Бирдамлик” ҳаракати фаоли – сифатида 25.10.2007 йилги «Кўзи –  ожизларни гадойга айлантирманг» деб ёзган мақоламга қуйдагиларни   қўшимча қилмоқчиман.
2007 йил Ижтимоий химоя йилида кўзи ожизлар ногиронлар бу йилдан   қанчалик умидвор бўлишганиини билсангиз эди.

Мен ушбу мақоламни аниқ фактлар асосда ёзмоқдаман.

Асос: Кўзи ожиз ва ногиронларнинг норозилигига қарамай, давлат қарорларни ижро этилмаган ҳолларда бу соҳада нафси ўпқонга айланган ноинсоф айрим амалдорлар кўплаб давлат ва ҳалқ мулкини ўзлаштириб юбормоқдалар, натижада давлат иқтисодига катта зарар етиб, ва айниқса бу бечора ногиронларнинг турмушларини шафқатсизларча оғирлаштиришга олиб келмоқда

Хозирда 1 сентябр холатига кўра Ўзпахтасотишсаноати уюшмаисдан жамиятимиз тўрт миллиард беш юз миллион (4.500.000.000) сўм миқдорда қарз бўлиб қолган. Хукуматимиз ногиронларни турмуш тарзини –иқтисодини яхшилаш мақсадида хар йили биржа нархидан 30% (фоиз) арзонлаштирилган холда ишлаб чиқариш учун қайта ишлаб тайёр махсулот холида сотиш учун 7000-8000 тонна миқдорда пахта толаси ва линт ажратилган имтиёзли тола ва линтнинг 90% шахсий манфатлар йўлида сотиб юборилади; атиги 10% ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Мисол учун 5-6 киши ишлайдиган кичик корхонага 100 тонна ажратилса 100 киши ишлайдиган корхона га эса 10 тонна тола ажратилади. Булардан ташқари жамият ихтиёрида бўлган дастгохлар, бинолар, машина техника буюмлари ўз нархидан (харакатдаги нархдан) 5-10 бароавр арзон нархда сотиб юборилади, албатта ўртадаги фарқ нақд пулда ўзлаштириб юборилади, ёки бўлмаса техник чўткалар 3-4 баровар қиматига сотилади. Бу ўринда хом ашё сотиб олиш ниқоби билан катта маблағ (обналичка) нақд пулга айлантириб, бир қисимга хом ашё сотиб олинади, қолган қисми эса рахбар чўнтагига кетади. Шу каби нопок йўллар билан Республика иқтисодидан хусусан Ўзпахтасотишсаноати уюшмасидан юзлаб миллион сўмлар ўғирланмоқда.

Жамият корхоналари учун ажратилган имтиёзли кредитлар хамда инсонпарварлик йўлидаги барча моддий ёрдамлар мақсадли ишлатилмайди. Аксинча шахсий манфатлари йўлида фойдаланилади.
Бу ерда фақат ўғирлаш йўли билан банд бўлган амалдорлар масалан Япон элчихонаси томонидан ажратилган инсонпарварлик ёрдами, ёки Косонсой, Чирчиқ, Чуст, Шахриабз корхоналарига ажратилган имтиёзли кредит маблағлари мақсадли фойдаланилмаган жаимят рахбари раиси Ё.Жавлонов маълумоти – олий, мутахасислиги – хуқуқшунос, демакки у хар қандай қилаётган жиноий ишларини курашиш бўйича 1-гурух ногиронлиги мабаб жазодан озод қилиннамиз деб ўйлайман ва қилаётган ишларини нотўғриэканлигини жиноят эканлигини била туриб қўрқмай амалга оширадилар ва жиноятнинг бошқа иштирокчиларига шундай тушунтирадилар.

Бундай холат амалиётда синаб кўрилган.

Менинг фикрим Уз.Р.даги барча 35000 дан ортиғроқ кўзи ожизларни бирлаштириб жамият фаоллари билан учрашувлар ташкил қилиниб юқоридаги муоммоларни бартараф этишга жамиятда соғлом мухитни яратишга ёрдам берувчи халолу пок Республика – прокротураси ва департамент хамда И.И.Б ва М.Х.Х ходимлар албатта мавжуд. Бу хақда ЎзР. Констутциясида аниқ ва равшан ёзилган. Хеч кимнинг конституциявий хақ-хуқуқи паймол қилинмайди хар бир шахс давлат мухофозасида деб ўйлайман. Мақолани давоми – бор.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares