Мардикорлар учун яна бир муаммо

Шуҳат Омон, «Бирдамлик» ҳаракати учун.
Тожикистон.

Душанбе-Москва йўналиши

«ТжиЭр Давлат ширкатининг Душанбе-Москва йўналиши бўйича учадиган учоқлар билет нархини яна оширгани бундан кейин Россияга иш излаб борадиган мардикорлар учун яна муаммо туғириши табиий. Ширкат матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра йўлкира нархи янги ой бошидан оширилди. Бундан кейин йўловчилар Душанбе Москва йўналиши бўйича “эконом класс” учун учун бир ўринга 301 доллар (олдин 294 доллар эди) в иккинчи “класс” учун 421 доллар (муқаддам, 412 доллар эди) тўлашлари шарт. 

Буниси ҳали ҳолва. Москвадан ўз юртига қайтадиган йўловчилар бундан кейин “эконом класс” учун бир ўринга 359 дан 382 доллоргача тўлашлари керак бўлади. “Бинскас” учун эса 536 долларлик нарх белгиланган.

Албатта “ТжиЭр” йўловчилар учун бирмунча қулайлик туғиришни ҳам эсдан чиқармаган. Агар йўловчи мардикорлар (чунки Россияга асосан мардикорлик учун борилади) 60 кун олдин “эконом класс” учун чипта олмоқи бўлсалар 219 доллар, бир ой олдин олмоқчи бўлсалар 242 доллар тўлайдилар.“Тжи Эр” ширкати Россияга учоқар учун йўл кира нарҳларини оширилиши сабабини ёқилғи баҳоси кўтарилиб кетгани билан изоҳламоқда. Ширкатнинг маълум қилишича кейинги уч-тўрт ой ичида ёқилғи нархи 1,5 баробар ошган.

Бундан ташқари Тожикистонлик мардикорлар учоқга чипта олишда АҚШ доллари ўрнига евро тўлашлари шарт қилиб қўйилган. Бунинг сабаби ҳам долларга нисбатан евро курси баланд эканлигидир.
Душанбе—Москва йўналиши бўйича учадиган учоқар учун йўл ҳақининг оширилиши мардикорлар учун ғоятда катта муаммо пайдо қилди.

Айни пайтда норасмий маълумотларга кўра Россияда бир ярим миллионга яқин мардикорлар турли юмушлар билан банд. Улар эрта баҳордан Россиянинг турли шаҳрларига иш излаб йўлга чиқдилар, кеч кузда эса бир амаллаб ортга қйтадилар. Тожикистонлик мардикорлар учун автобусда ёки поездда Россияга бориш катта хавф ва муаммо бўлиб қолмоқа. Улар Ўзбекистон ва Қзоғстон ҳудудларидан ўтишда катта қийинчиликларга дуч келадилар.

Кўп ҳолларда мардикорлар пуллари тортиб олинади, ўзлари эса таҳқирланади. Ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилган кишиларнинг эса адолат қарор топиши учун қилган барча урунишлари самарасиз кетади. Шу сабабли мардикорлар учун учоқларда Россияга бориб келиш ҳар томондан қулай ва хавфсиз бўлиб келаётганди.

Учиш нархларининг оширилиши бугунги кунда ортга қайтишни режалаштираётган мардикорларни қиш бўйи совуқ рус ўрмонларида қолиб кетишларига сабаб бўлиши мумкин. Айни пайтда Россияда мардикорлик қлаётган Бахтиёр исмли йигитнинг айтишича йўл чипталари нархи шу пайтгача ҳам арзон бўлмаган.

Улар шу пайтгача ҳам белгиланган “прескурант” бўйича чипта учун пул тўлашмаган. Чипталар савдоси билан фақат олиб сотарлар шуғилланиб келган. Натижада давлат томонидан белгиланганидан кўра икки баравар қимматга билет сотиб олинган.

Мен бугун Тожикистонга қайтиш учун билет олмоқчи бўлдим. Январгача билетлар сотилганини айтишди. Олиб сотарлардан эса билет олиш жуда қиммат. Шу сабабли яна Россияда қишни ўтказишдан бошқа иложим йўқ. Билет нархлари яна оширса мардикорлар ўз ватанига умуман бориб келолмайдиган бўладилар шекилли»—дейди Бахтиёр.

Айни пайтда Тожикистонда ёқилғи нархлари каби ун, ёғ шакар каби озиқ-овқтлар нархи ҳам осмонга сакраган. Одамларнинг кундалик истеъмол молларини харид қилишлари муаммо бўлиб турганда, Россиядан юборилаётган пуллар уларни бу қийинчиликлардан олиб чиқши мумкин эди.

Балки мардикорлар ўз оилаларига пул юбориб, бундан кейин учоқарда ортга қйтишга шошилмасасликлари мумкин.Лекин узун қиш фаслида уларни аҳволи қандай кечади? Ўгай ота каби қаҳли рус хуторлари уларни ўз бағрига олармикан?

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares