XVI сесия – Каримов режимининг қонли доғлари.

Шуҳрат Омон, «Бирдамлик» учун махсус. Тожикистон

kit-17.jpg

1992 йилнинг ноябр ойида Хўжанд шаҳида бўлиб ўтган ўша пайтдаги Тожикистон Олий Советининг 16-сессияси 

–Тожикистонда давлатчилик асос солинган кун дея тарихга киритилган. Шу боисданми бугун Тожикистонда бу санани нишонлашга катта аҳмият берилмоқда. Сессиянинг 15 йиллиги муносабати билан Душанбеда Камолиддин Беҳзод номидаги Тожикистон Миллий тарих музейи очилиши режалаштирилмоқа.Бу музейда мазкур сессия тарихидан ҳикоя қилувчи муҳим ҳжжатлар, суратлар ўрин олади.

Бундан ташқари сессия бўлиб ўтган 17 ноябр кунида Душанбе ва Хўжанд шаҳрларида катта концерт дастурлари бўлиб ўтади.
1992 йилнинг 16 ноябр куни бўлган Тожикистон Олий Совети сессиясида давлат раҳари этиб ҳозирги президент Имомали Раҳмонов сайланганди. Балки шунинг учун ҳам бу сессия тарихийдир. Лекин танганининг иккинчи томонига негадир тарихчилар эътибор беришмаяпти ёки атайин бу ҳақиқатдан кўз юммоқдалар. Раҳмоновни ҳукуматга олиб келган ким эди? Ислом Каримов ва унинг қролли кучлари эмасми?

Раҳмонов ўша пайтда Тожикистонда бўлиб ётган биродаркушлик уруши пайтида қандай қилиб ҳокимият тепасига келиб қолганди?
Маълумки 1989 йилдан бошланган Тожикистондаги миллий уйғониш жабҳаси қонли биродаркушлик билан якунланди. Ўша йилларда мамлакатда «вовчик» ва «юрчик»лар дея аталадиган икки гуруҳ пайдо бўлди. Маҳаллий аҳли диний мухолифат намояндаларини «Вовчиклар» деб аташарди. «Юрчиклар» эса расмий ҳукумат кучлари эди. Миллий уйғониш паласида одамларни диний иштиёқари қанчалик юксаклигидан фойдаланган араб мамлакатлари, хусусан Бирлашган Амирликлар ва Эрон диний кучлари тожик исломий мухолифатига жуда катта миқорда молиявий ёрдамлар берган эдилар. Расмий ҳукумат эса ўша пайтда Москвадан катта ёрдам олгани, (қурол яроқар ва молиявий маблағар) бугун ҳеч кимга сир эмас. Олдин исломий кучлар тарафдорлари Душанбе марказидаги асосий майдонни ишғол қилишган эди. Уларга муқобил равишда ҳукумат атайин иккинчи майдонни ташкил қилди. Натижада мухолифат ва ҳукумат тарафдорлари қон тўкишгача бориб етишди. Исломий ва амалдаги ҳукумат тарафдорлари ўртасида бўлган урушда минглаб одамлар қурбон бўлди. Расмий маълумотларга кўра Тожикистонда бўлган биродаркушлик урушида 50 минг одам ўлдирилган.

1992-йилга келиб Тожикистон Ислом уйғониш партияси ва Демократик мухолифат хукуматни батамом эгаллаб олди. Мухолифатга ютқазиб қўйган асосан эски коммунистлардан иборат ҳукуматга Москва ва Тошкент ёрдамга келди. 1992 йилнинг 17 ноябрида Хўжандда шошилинч равишда Олий Советнинг 16-сессияси чақрилди. Сессия бўлиб ўтган вилоят ҳокимияти биноси Ўзбекистон қуролли кучлари томонидан ўраб олинди ва қаттиқ муҳофаза қлинди. Сессияда Москва ва Ислом Каримов истаги билан Имомали Раҳмонов давлат раҳбари этиб сайланди.

Ҳкуматни қўлдан чиқарган, янги сайланган кучсиз ва тажрибасиз ҳукумат қандай қилиб тиш – тирноғигача қуролланган Исломий ва демократик мухолифатга қарши чиқши мумкин эди? Албатта бу борада ёзилмаган ва кўпчиликка маълум бўлмаган тарих фақт хотираларда яшамоқа. Ўша пайтда сессия залини қўриқлаб турган қуролли кучлар зобити менга қўйидагиларни ҳикоя қилиб берганди:
«Вазият жуда ёмон эди. Қуролланган исломий мухолифатга қарши кураш олиб бориш ва Раҳмоновни ўз тахтига ўтқазиш тарихига ўша пайтда мен гувоҳ бўлдим. Хўжанд сессиясидан сўнг Тожикистоннинг янги раҳарини ўз тахтига ўтқазиш осон бўлмаган эди. Бунинг учун Ўзбекистон ҳукумати яна ёрдамга келди. Ёдимда бор, ўшанда барча кучлар Термиз шаҳрида тўпланган эди. Имомали Раҳмоновни биз қўриқлаб борардик.

Термизда Ўзбекистон Миллий Хавфсиз Хизмати раҳбари Рустам Иноятов Раҳмоновни кутиб олди. У олдинига кўримсиз, эски уст бошда шалвираб турган Раҳоновга қараб кулиб қўйди ва уни яхшилаб кийинтиришни хизматкорларига буюрди. Орадан бир оз вақт ўтгач Имомали Раҳмонов янги костюм шимда кулимсираб, мамнун ҳолда қайтиб келди. У қўлидаги пакетга эски уст-бошларини солиб олганди. Рустам Иноятов Раҳмоновни қўлидаги пакетни олиб, шу яқиндаги бир уйнинг томига улоқтирганида ҳаммамиз қотиб қолганмиз».

Тожикистон қуролли кучлар зобити шундан кейин қандай воқа юз берганини сўзлаб берганда қалбимга оғиқ киргандек бўлди. Унинг айтишича Ўзбекистон қуролли кучлари, танклар, самолётлар ёрдамида ўша куни пойтахт Душанбега бостириб кирган. Қаршилик кўрсатганлар битта қолмай қириб ташланган. Ваҳима ва қўрқув ичидаги мухолифларни кўпи ўлдирилган, имкони борлар совуқсув кечиб Афғнистон томонга чекинган. Қонлар дарё бўлиб оқанди ўшанда.
Ўша воқадан сўнг тахтга ўтирган Раҳмонов ҳукуматини Ўзбекистон қуролли кучлари узоқ вақт қуриқаб турдилар. Халқаро жамоатчиликни лақиллатиш мақадида ўзбек қуролли кучларига тожикистонлик ўзбек, полковник Маҳмуд Худойбердиев раҳбар қилиб қуйилди. Тез ҳаракатланувчи махсус двизия номини олган бу батальонга Тожикистонлик ўзбеклар ҳам қушилган эди.

Бу воқадан сўнг неча йиллар ўтди. Имомали Раҳмонов ўзини ҳукумат тепасига олиб келган Ислом Каримов билан ота – бола бўлиб қолди. У доимо Ўзбекистон раҳбари ҳақида гап кетганда «падари мо»- «Бизни отамиз» иборасини ишлатарди.

1997-йилдан кейин ота бола муносабатлари ёмонлашди. Чунки Имомали Раҳмонов халқаро ташкилотлар воситачилигида қули қонга ботган мухолифат билан сулҳ тузган ва уларни мамлакатга даъват этган эди. Табиийки мухолифатни ўз ватанига қайтиши Каримовга ёқмасди. Шу боис у Маҳмуд Худойбердиевни ишга солиб улар ўртасида яна фитна қузғамоқи бўлди.

Натижада ҳукумат кучлари катта қршилик кўрсатганига қарамай Маҳуд Худойбердиев аскарларини Тожикистондан сиқиб чиқарди. Худойбердиевни Тошкент ҳкумати ўз бағига олди. Шундай қилиб ўз мамлакатида диктатура ўрнатиб олган «ота» ва мухолифат билан келишиб демократия томон қадам қуйишни ният қилган «бола» ўртасига совуқчилик тушди.

Каримов Раҳмоновдан қандай бўлмасин қасос олишни кўзлагани 1998 йилнинг 4 ва 5-ноябр кунлари Махмуд Худойбердиевни Хужандни ишғол қилиши билан амалга оширилди. Бу гал ҳам Тожикистонликлар бу фитнадан огоҳ бўлишди ва Каримовни лайчаси Худойбердиевни мамлакатдан қувиб чиқаришди.

Ҳамонки Каримов Тожикистонликларга нафрат билан қараб келади. Чегараларни миналаштиришга буйруқ берар экан, миналарга дуч келиб уй ҳйвонлари ва оддий одамлар ҳалок бўлишини у яхши билган. Чегараларни ёпиб ташлаб, юк машиналари ва оддий фуқароларга қанчалик қийинчилик туғирганини кўриб бу қонхўр диктатор қанчалик мамнун бўлганини тасаввур этиш қйин эмас.

Шу боис нафақт Ўзбекистон халқ, Тожикистонликлар учун ҳам катта муаммога айланиб қолган Ислом Каримов йўқ булмас экан, минтақда тинчлик, хотиржамлик бўлиши ҳақда гапириш ортиқча.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares