![]()
– Тошкентдаги академик Федор Русанов номидаги ботаника боғи бугунги кунда энг ёмон кунларини кечирмоқда, бунга антропоген омиллар сабабчидир. У Марказий Осиёдаги энг кўҳна ботаника боғларидан биридир ва у дунёнинг 55 та энг яхши боғлари рўйҳатига киритилган.
Ботаника боғи Ўрта Осиё давлат Университети қошида 1920 йили ташкил этилган бўлиб, унинг ҳудуди Анҳор канали бўйида жойлашган собиқ Туркистон генерал губернатори резиденцияси қошидаги губернатор паркига тўғри келган. Унинг майдони жаъми 12 гектарни ташкил этади.
Боғнинг дастлабки асосий вазифаси Марказий осиёдаги ёввойи фойдали ўсимликларнинг табиатини ўрганиш бўлган, вақт ўтиши билан эса у ердаги коллекция бошқа жойлардан келтирилган ўсимликлар ҳисобига бойитилди. 1941 йилнинг оҳирларига келиб дунёнинг турли ҳудудларига оид дарахтлар ва ўсимликларнинг 500 дан зиёд турлари етиштирилди.
Йиғилган коллекция эски жойга қийинчилик билан жойлаштирилган эди, шунинг учун 1950 йили боғни янги, ҳозирги ҳудудга кўчиришга қарор қилинади.
Боғ қурилишининг бош режаси Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Федор Николаевич Русанов эскизлари асосида ва унинг раҳбарлигида ишлаб чиқилган. Бош режани ўртоқ Сталиннинг ўзи тасдиқлаши билан боғлиқ фактлар ҳам бу лойиҳанинг ўта муҳимлигидан далолат берарди.
Лойиҳага, ўша пайтгача бошқа боғларда мавжуд бўлган энг яхши ва энг рационал барча жиҳатлар жалб этилган, бу эса ўсимликларнинг янги жойга кўчирилиши билан боғлиқ интродукция, шунингдек акклиматизация муаммоларини баратараф этишнинг янги усулларини ҳаётга тадбиқ этиш имконини берган.
Қурилиш бошланишидан илгари катта миқёсдаги экин материаллари, етарли миқдорда етиштириларди, бунинг шарофати билан бор йўғи беш йил мобайнида 80 гектар майдонга шимолий америка, шарқий осиё, узоқ шарқ, европа кавказ ва марказий осиё дендфлорасига оид бешта экспозиция жойлаштирилди.
Экскурсия йўлларининг қўлай жойлашуви ва оригинал конфигурацияси, нисбатан кичкина ҳудудда 2500 дан зиёд турдаги жонли дараҳтлар экспонатларини жойлаштириш имконини берди.
Ботаника боғида шунингдек ноёб ва Марказий Осиё флорасининг йўқолиб бораётган турлари ҳам ўрин олган. Теплица-оранжерея мажмуасида монстер, ҳамедорея, коккулюс, драцена ва бошқа ноёб тропик ва субтропик ўсимликлар турлари йиғилган ва ўрганилмоқда. Улардан кўпинча замонавий ички интерьерларнинг фитодизайнида ва қишги боғларни яратишда фойдаланилади.
Боғнинг яратилиш тарихига қайтаркан, шуни таъкидлаш керакки, 1968 йили илмий тадқиқот ташкилоти мақоми берилди, 1979 йилдан бошлаб эса у академик Ф. Н. Русанов номи атала бошланди. 1998 йили боғ ЎзР ФА ботаника институти билан бирлаштирилди, 2001 йили эса «Ботаника» илмий ишлаб чиқариш маркази дея ўзгартирилди.
Бугунги кунда ботаника боғи асосий учта йўналиш бўйича фаолият олиб боради: интродукция назарияси ва усулларини ишлаб чиқариш, селекция масалаларини йўлга қўйиб, ўсимликларни акклиматизация қилиш методи орқали интродуцент ўсимликлардан амалиётда фойдаланиш.
Марказий Осиё табиати ёғоч ва декоратив гуллар каби ўсимликлар дунёсига унчалик бой эмас. Шунинг учун боғдан Тошкент ва Ўзбекистон генофондини тўлдиришда қўл келади. Шу тарзда, республиканинг турли ҳудудларини ўрганиш ва кўкаламзорлаштириш юзасидан олиб борилган фаолият давомида ўсимликларнинг 250 атрофидаги тури тадбиқ этилди.
СССР ағдарилганидан кейин постсовет ҳудудидаги ботаника боғларининг аҳволи сезиларли даражада ўзгарди. Бу каби ўзгаришлардан Тошкент ботаника боғи ҳам мустасно эмас.
Иқтисодий вазиятнинг умумий ёмонлашуви ишчи қўлларининг етишмаслигига олиб келди. Кам маош тўланадиган ишга эса ҳеч ким боришни истамайди, бунинг устига бу ерда меҳнат қилиш ҳам осон эмас. Чунки ўсимликлар йил ўн икки ой парвариш талаб қилади.
Ўзбекистон муассасаларидаги бюджетдан ойлик олувчи илмий ходимларнинг маошлари унчалик кўнгилдагидек ҳам эмас, шунинг учун ҳам ИТИга айрим ёш мутаҳассислар истар истамай боришади, аксарияти эса тижоратга ўзини уради.
Тошкент ботаника боғининг энг катта муаммоси боққа кирувчиларнинг ўсимликларга бўлган варварларча муносабатидир. Улар нафақат ўсимликларни синдиришади, баъзан эса ўғирлаб ҳам кетишади.
«Ботаника боғини очиқ осмон остидаги музей билан қиёслаш мумкин. Бироқ афсуски, зиёратчиларимизнинг маданияти шу даражада тушиб кетганки, бу биз учун даҳшатли бир иллатга айланмоқда, – дея ҳикоя қилади интродукция ва акклиматизация лабораторияси мудираси, биология фанлари номзоди Нина Ивановна Штонда.
– Одамлар ўсимликларни юлишади, синдиришади, чангалзорлар ва гулзорлар ичкарисига ўтиб олиб у ерда пикник уюштиришга, гулхан ёқишга ҳаракат қилишади, ўзларидан ахлат қолдиришади, бундай қилиш эса қатъий тақиқланган.
Катталар кичикларга ўрнак бўлиш ўрнига аксинча. Ҳатто ботаника ўқитувчиси (!) гулларни юлаётган ўз ўқувчиларини тўхтатмайди, уларнинг устозлари ҳатто уларнинг ноёб гуллардан, масалан бор йўғи бир ёруғ кун давомида гуллайдиган гибискусдан қилинган гулдастани олиб ҳурсанд бўлишади. Гибискуснинг гуллари узилганидан кейин деярли шу заҳоти қуриб қолади, бунинг устига у уруғ бериши мумкин эди…
Ҳозир кўпчилик «зиёратчилар» ўзларига дориворлар тайёрлаб олишни кўзлашади, уларнинг уруғи ва меваларини, томирларини кавлаб олишади, баъзан эса бутун бошли ўсимлик ниҳолини суғуриб олиб кетишади. Боғ ката, деворларининг ҳамма ёғи ҳам бутун эмас – айрим жойларидан туйнуклар очилган, улардан бемалол ўтиш мумкин.
Айрим «доно» одамлар, ўзларича турли ақидалар ҳам тўқиб олишган: «Дараҳтга яқин бориб, шундай қучоқласангиз бўлди, барча дардларингиз муаммоларингиз арийди». Ана энди тасаввур қилинг йилига неча минг одам келади буц дараҳтнинг олдига, тупроқ топталади унинг таркиби бузилади натижада ўсимликлар қурийди.
Дараҳт ҳам ҳудди одам каби, қўпол муомалани ёқтирмайди. У ўзига нисбатан ҳурмат ва эътиборни талаб қилади. Бироқ унга малол келганида йиғлаёлмайди ва буни бошқаларга айтаолмайди. Уларни парваришлаш, суғориш ва доимо тагларини юмшатиш керак бўлади».
Қизиғи шундаки, бутун умр Тошкентда яшай туриб, Ботаника боғининг борлигига шубҳа билан қарайдиган одамлар ҳам бор. Бу ерда биринчи бор бўлганларидан кейин, улар ҳайрат билан ўзи учун кўп янгиликларни кашф этади ва доим келадиган бўлиб қолади. Ахир, бу ерга ташриф буюрган одам, эртакдагидек, дунёнинг бу чеккасидан бошқа томонига бориб қолгандек бўлиши мумкин.
«Иттифоқ даврларида боғ сайёҳларнинг албатта ташриф буюрадиган жойи эди, – деб давом эттиради Нина Ивановна. – Ўшанда ишчилар кўп бўлгани учун, унга яхшироқ қаралар ва худуди ҳам каттароқ эди. Уни бир қисмини олдин шаҳар марказида жойлашган ҳайвонот боғига беришди.
Боғимиз участкаларининг ўзига хос қиёфалари билан ажралиб туради. Агар йўл бўйлаб борсангиз, унда ҳеч қачон тўғри ва зерикарли, бир хил турдаги ўсимликлар хиёбонидан чиқмайсиз, чунки кўплаб хиёбонлар бурама спирал шакли бўйича ишланган. Шуни шарофати билан ҳар бир бурилишда янги манзара ва ландшафт, ҳамда ўсимлик турлари очилаверади.
Шундай ҳашамдор ўсимликлар коллекцияси яратишга ўзгача кўринишда ёндашиш жаҳон ботаника жамоатчилигини катта ҳурматига сазовор бўлди ва боғимиз ўз вақтида, дунёдаги энг яхши 55 та ботаника боғлари тасвирланган тўпламга киритилди. Унга яна собиқ Совет Иттифоқнинг тўртта ботаника боғи ҳам кирган.
Сўнгги йилларда иқлим сезиларли даражада ўзгарди, қишлар илиқ бўлиб, бизда ҳам чидамлилиги билан ажралиб турувчи, бир қатор доимо яшил, субтропик ўсимликлар пайдо бўлмоқда. Булар магнолия, лавр олчаси, учқатдир. Шу йўсинда, биз шаҳарни нафақат барги тўкиладиган, балки доимо яшил ўсимликлар билан ҳам кўкаламзорлаштириш имкониятига эга бўламиз.
Бироқ , бу билан мавсум ичида япроқлари атмосферадан катта миқдорда заҳарли моддаларни йиғувчи барг тўкадиган дарахтларни обрўси тўкилмайди. Бу дарахтлар атроф-муҳитни тозалаган ҳолда, унинг экологик ҳолатини яхшилайди.
Шунингдек сўнгги пайтларда бизда кипарис, элдор қарағайи каби – Кавказдан келиб чиққан, қадимги замондан сақланиб қолган, кўплаб игнабаргли субтропик ўсимликлар пайдо бўлди. Илиқ қиш шарофати билан элдор қарағайи сўнгги йилларда нафақат яхши ўсмоқда, балки мева ҳам қилмоқда.
Қишда қаттиқ совуқ бўлган 60-йилларни охирларида эса кўплаб игнабаргли субтропик дарахтлар қуриб қолган ва бизга ушбу ўсимликлар коллекциясини аста-секин қайта тиклашга тўғри келганди».
Иттифоқнинг парчаланиши, турли ботаника боғлари ўртасида мавжуд бўлган кўпдан-кўп алоқаларни узиб ташлади.
«Илгари бизда бошқа боғлар вакиллари билан жуда фойдали мулоқотлар бўлганди, – деб эслайди Нина Ивановна. – Биз меҳмонга борардик ва улар бизникига келар эди. Ҳозир, афсуски, иқтисодий сабабларга кўра бундай имкониятларга эга эмасмиз.
Биздаги ягона имконият – Япониядан Африка ва Шимолий Америкагача бўлган турли давлатларнинг боғлари билан почта орқали, валютасиз уруғлар алмашишни бажаришдир. Бунинг учун ҳар бир ботаника боғи алмаштириш мумкин бўлган уруғлари кўрсатилган маълумотнома чиқармоқда.
Шундай қилиб, биз хар хил камёб нарсаларни мамлакат ташқарисига чиқмай туриб, олишимиз мумкин. Тўғри, аввал кўплаб уруғларни келтиришга имкониятлар бўлганди. Ҳозир белгиланган меъёрлар мавжуд ва биз баъзида атиги 5-6 тадан уруғ солинган кичик пакетчаларни жўнатамиз ва оламиз.
Ҳар тўрт йилда бизнинг илмий мавзуимиз ўзгариб боради. Ҳозир биз Қорақалпоғистон билан иш олиб боряпмиз. Бўстон шаҳрида бўлимимиз бор. Ушбу худудни кўкаламзорлаштириш учун биз ўсимликларнинг қоғоз дарахти, катальпа, шумтол, учқат каби 102 тури, яъни жудаям хилма хил анвойи навларини танлаб олдик.
Бу ўсимликлар яхши кўкаради, ундан кейин табиий ҳолда кўпайишни бошлайди. Уларнинг уруғи шамол билан тўкилади, сув ёрдамида тарқалади. Лекин бу албатта вазиятдан чиқиш эмас, шунинг учун кўчатхоналар мавжуд бўлиб, у ерда шаҳарларни кўкаламзорлаштириш учун катта миқдорда кўчатлар етиштирилади».
Биз билан қўшни марказий-осиё давлатларида ҳам ботаника боғлари борми, деган саволга Нина Ивановна, уларнинг ҳар бирида маълум йўналишларда иш олиб борадиган, ўз боғлари борлигини айтди.
Ботаника боғини ҳайвонот дунёси ҳақида ҳам алоҳида гапириб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Ҳар бир боғ – ўзидан ўзи танлайдиган кўплаб ҳайвонлар учун бошпанадир. Кўп йиллар олдин бу ерда олмахонлар пайдо бўлишган. Қандай ва қаерданлигини ҳеч ким билмайди. Улар шунчалик кўпайиб кетганлигидан, уруғ жамғармасига катта зарар етказган ҳолда, барча ёнғоқ , мева ва уруғларни еб ташлашди.
Шу муносабат билан, ботаника боғи ўсимликларни доимо парваришлаш, эски қуриган дарахтларни янгисига алмаштириш ишлари олиб бориладиган фитоцинозмаданият – ҳамжамияти томонидан сунъий яратилган ҳисобланади, бу ерда микроиқлим мунтазам ўзгариб туради. Бу жониворларни пайдо бўлиши, ёки уларни йўқ бўлиб кетиши сабабларидан бири бўлиб хизмат қилади.
Бошқа муҳим омиллардан яна бири – инсонга хосдир. Йилдан йилга боққа келувчилар сони кўпайиб бормоқда. Шунинг учун олмахонлар аста-секин ғойиб бўла бошлади, лекин ҳозир ҳар холда камдан-кам кўзга ташланиб туришади.
Боғнинг шимолий америка участкасида дарахтлар ҳали унча баланд бўлмаган пайтида, кўлдаги нилфиялар орасида сув товуқлари ва бошқа сувда сузувчи ёввойи қушлар, ҳамда сув каламуши – ондатралар яшар эди.
Лекин сув ҳавзасини ўраб турувчи дарахтлар анча ўсиб кетгач, унинг сояси кенгайди, бу эса нилфиялар сонини камайиши ва жониворларни аста-секин йўқолиб боришига олиб келди, шунингдек тунги овчилар ҳам бунга ўз улушини қўшдилар, ахир боғнинг худуди каттагина ва уни ҳар бир бурчагини, айниқса тунда қараб туришни иложи йўқ .
Қачонлардир боғда тулкилар югуриб юрарди. Бу ерда турли хил қушлар, жумладан ёввойи каптар, ҳамда қўшни ҳайвонот боғидан ўтиб қолган тустовуқлар жуда кўп. Улар ва кичик кемирувчиларни бургутлар овлашади. Боғда учрайдиган қизилиштонлар дарахтларни зараркунандалардан тозалайди. Илгари сассиқпопишак ва бойўғлини ҳам айрим турлари яшарди.
Албатта, боғни безайдиган ҳайвонот дунёси, баъзида, олмахонлар билан бўлгани каби, зарар келтиради. Аммо ботаника боғига энг катта зарарни антропоген омили, яъни биз – одамлар етказяпмиз, биз боғ шаҳарни ўпкаси ҳисобланишини эсда тутишимиз ва барчамиз уни кўз қорачиғидек асрашимиз, инсонларнинг бир неча аждоди яратиб кетган бой меросни келгуси авлодларга сақлашимиз керак.
www.uznews.net



