Юсуф Жумаев. Шеърлар

Эмин усмон қотили Тошкенда, Оқсаройда

Шовруқ—иймон қотили—Тошкентда. Оқсаройда.yusuf_juma.jpg

Қон Андижон қотили—Тошкенда, Оқсаройда,

Ўзбекистн қотили—Тошкентда, Оқсаройда.

Хун устида ўлтирар хунхўр қутурган аждар

Ичи, сирти сақардир, ҳар бир нафаси сақар.

Алишер бошини ҳам еди манфур оқпадар

Эр арслон қотили—Тошкентда, Оқсаройда.

Қўрқоқ бор гўша ёнса ёнарди бутун Ватан,

Бир золим бутун халққа тоқатдан тикди кафат.

Кўмилди барча осмон—эл деган дониш эрон,

Марди майдон қотили—Тошкентда, Оқсаройда.

Ғофил халқ оёққа тур, гар бўлмаса оёғинг

Нафратга тур, ўчга тур, ўчаётир чироғинг.

Қиёматда ҳам ўртар юрагингдаги доғинг,

Аҳли иймон қотили Тошкетнда Оқсаройда.

23.10.07.

Ўзбекнинг қотилларига Европа итифоқи Андижон қирғини қотилларига—Сизга чекловни тўхтатди.

Андижон қонини шодон ичганлар,

Ўзбекнинг хунидан тахтда кечганлар,

Юртнинг тиллосиан қанот чиқариб

Гитлер Европаси томомн учинглар.

Сизга Германия интизор, гўё

Онанггиз қучоғи—онанггизники.

Бу Сизга интизор Португалия—

Онанггиз чорбоғи—онанггизники.

Кўхна Италия Сизга мунтазир

Онанггиз бағридир—онанггизники.

Бутун Ғарб Европа Сизга зор ахир

Онанггиз бағридир—онанггизники.

Газ, нефтдан пар боғланг, қондан мастларни

Юракдан соғинган, соғинган жондан.

Бир замон йўқотган фашистларини

Топди қонга ботган Ўзбекистондан.

Андижон қонини яйраб ичганлар

Ўзбекнинг хунидан тахтда кечганлар,

Адольф арвоҳини шод айлаб, интиқ

Гитлер Европаси томон учинглар.

20.10.07.

СОТҚИНГА.

Андижонлик Пўлат Охун Озодлик радиосида Андижон қонини ичган мустабид Каримовни тағин Президентликка сайланишини қонуний деди

Сотқин сени онанг сотқиндан олган

Ҳақ ёви шайтони лаиндан олган.

Мудом забонингда иблиснинг саси

Томирингда оқар иблис нажаси.

Эй сен мода шайтон, тождор нар шайтон

Ҳам отанг, ҳам эринг, ҳам пиринг шоён.

Хоин қавмингдир ҳам туғишганларинг

Ҳам кундошларингдир бўғишганларинг.

Сизлар боис бўлмас Озодлик—қуёш

Отангги хотинсан, онангга кундош.

17.10.07

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares