Тоғбой Абдураззоқ
«Бирдамлик» ҳаракати фаоли.
Зиёли дўстим, ўксинма, сенга отилаётган иғво тошларидан. Устингдан иғво бошланибди, демак, сен ўсаябсан. Иғвогарлик, чақимчилик, ҳамда айғоқчилик, гуноҳи кабиролардан бири эканлиги адашмасам, Қуръони Каримнинг хужиралар сурасида кўрсатиб ўтилган.
«Эй мўъминлар, бир қавм иккинчи қавм устидан мазаҳ қилиб кулмангиз. Эҳтимол, сиз мазаҳ қилган қавм Аллоҳнинг наздида сиздан яхшироқдир.»–деган мазмундаги сўзлар бор. Сенга нисбатан айтилаётган туҳмат ва иғволарни жавобсиз қолдир. Жавобсиз отилган иғво тошлари ва ниҳоят иғвогарнинг ўзига қайтажак. Сен эса гуноҳлардан фориғ бўласан.
Шуни унитмаки, оқ нарсага сачираган кичик ғубор ҳам кўзга яққол ташланади. Тўғри ва покиза инсоннинг озгина нуқсони шов-шуларга сабаб бўлади. Лекин нуқсонлар ичида юурган фосиқ билан ўзгаларнинг иши йуқ. Чунки у фосиқ. Унинг бўлгани шу. Сени ғийбат қилиб чайнабдими, демак сен покиза ойнаксан. Сенга қараган ғофил ўзидаги нуқсонни сеники деб ўйлаши мумкин.
Шундай биродор, Сени Аллоҳ зиёли қилиб яратди ва гумроҳ одамлар ичига ташлади. Сен ёниб, зиё таратишинг керак, токи атрофиндаги авомлар уйғонмагунча. Ҳаттоки ўзинг кулга айланиб фано бўлсанг ҳам.Улар сенинг фидойи ишларингни кўрмайди, чунки улар уйқуда, кўр. Улар сенинг қадринга етиш қобилятидан маҳрум этилган. Қуръон сўзлари билан ифодаланганда: улар кўрдир, соқовдир, кардир. Сен сабаб бўлиб бирон яхшилик руёбга чиқса, улар буни ўз ташабусимиз билан амалга оширдик деб айтишади, сени инкор этишади. Қилган яхшиликларингни қайтишини ғофиллардан кутма. Қилаётган жамики яхшиликларни Аллох учун қил.
Яхшиликни Аллохдан кут.
Тарихга назар сол. Жамики буюк алломалар ўз даврида туҳматларга гирифтор этилган. Иймони эътиқоди мустаҳкам Ибин Синони даҳрий деб аташган. Имом Бухорийни эса Бухородан ҳайдашган. Аллоҳнинг дўсти Машрабни туғри сўзи учун дорга осдилар. Жоҳил омма Исони (с.а.в.) қувиб, ўлдирмокчи бўлдилар. Мухаммад (С. А.В.) одамларни хаққа даъват этаётганда унга қарата лой, тошлар отганлар. Шунга қарамасдан улар ғофилларни уйғотиш учун ўзларини фидо қилдилар ҳақ йўлда. Биз киммиз ўзи улар олдида? Шайтон бизни ягона душманимиздан чалғитиш мақсадида бир-биримизга қарши қайраб қўймоқда.
Ҳамамизнинг душманимиз битта. У бизни мамлакатни тарк этишга мажбур қилди. Мамлакатни синов майдонига (конце. лагер.) айлантириб, ҳалқимиз устидан турли синовларни тажриба қилиб кўрмоқда. Минглаб уйғоқ одамларни ҳибсга олиб, турмаларда сақламоқда ва уларни қийнаб ўлдирмокда.
Ёдингдами, у ҳокимятга келмай туриб, юртимизда на ваҳобий, на акромий на ҳизбут-тахрир бор эди. Буни ҳаммасини ўзи ўйлаб чиқарди, хур фикрли кишиларни йўқотиш мақсадида. У одамларни манқуртларга айлантириб, бир-бирига қарши қилиб ўзаро ишончни йуқотди. Ҳар икки одамнинг бири бир-бирига душмон важосусдир.
Ҳатто биз мухолифатдаги муҳожирлар хам бир-биримзга иғво тошларини отишдан тўхтамаябмиз. Кимнинг тегирмонига сув қўмоқдамиз? Шайтонни!
Кўзингни оч биродор! Умр ўтмоқда. Бир нафас чиққан сари умринг бир нафасга камайиб бормоқда. Шахсий манфаатлардан воз кеч. Тутама, бадбуй хасад тутинларини тарқатиб. Чақмоқдай ёниб, зулматга ўт қўйиб кет. Ўлимдан қўрқма, агар ажалинг етса ўлим ўзи сени излаб топади. Барибир битта қабрнинг эгасисан. Ўша, сенинг хақиқий мулкинг!
Ўзингни “диний экстримизмдан узоқдаман”—деб кўрсатма! Агар сен мусулмон бўлсанг экстримистсан. Аллоҳнинг ҳузуридаги ягона тўғри дин ислом эканлигини унутма.
Буни Қуръон ояти тасдиқламоқда.
Ишонч иймон мустаҳкам бўлсагина инсон ғалабага эришажак. Акс ҳолда чала иймон билан ўзингни қийнайсан холос.Бугун сен ўз ўрнингни топиб сафарга чиқибсан, бу шарафли иш. Энди чекинма! Карвонни кўзлаган мақсадга етказиш учун сабр ва матонат билан ҳаракат қил. Тўғри, сен бошқарган карвонни чўчитиш ва чалғитиш мақсадида турли итларнинг ҳуриб туриши муқарардир. Сен парво қилма. Улар минг ҳургани билан сени тишлай олмайди. Уларнинг вазифаси ҳуриш. Сен эса йулингда давом эт.
Чунки, ит ҳуради карвон ўтади.



