Ҳусниддин Акбаров.
“Бирдамлик” ҳаракати фаоли.
![]()
Ўзбeкистoндa сaйлов яқин қолди, буни сиз ҳам биласиз, жуда оз вақт қолди. Сиз бўлажак сайловга ҳалқнинг муносабати қандай деб ўйлайсиз? Тўғри ҳалқнинг аксарияти Каримовнинг яна Президент бўлишидан норози лекин, минг афсуслар бўлсинким ҳаёт лекин, бироқ ва аммолардан иборат бўлгани учун ҳам Каримовнинг қайта “сайланишини” истовчилар талайгина.
Биламан сизга бу гаплар янгилик бўлиб эшитилмайди. Сабаб барчамиз идрок этамизки, барча амалдорлар Каримовни “президентлик курси”да кўпроқ ўтиришига тарафдордир. Аммо (аммо, лекин ва бироқларни кўп такрорлашга мажбурман, сабаб юқорида айганим каби ҳаёт шу сўзлар такрорланишидан иборатдир) шундай инсонлар борки амалдор эмас, кўча дайдиси ёда қашшоқ одамлар бўлсада Каримовни ҳурмат билан тилга олишади. Улар Каримов учун жонини қурбон қилишга тайёр.
Воҳолангки уларнинг уйсиз қолиб кўча дайдига айланишига ёки қашшоқлик ботқоғида йиллаб азоб чекишига айнан Каримов айибдордир. Бундай тоифадаги инсонлар анчагина, тўғрироғи талайгина. Улар менинг фикримча катта бир сурувни тентак эчки мисол жарлик томон олиб кетмоқда.
Нимага айнан сурувдаги эчкига қиёс қилганимни зийракроқ ўқувчи дарҳол англаб олади.
Улар келажагимиз порлоқдир деб тинимсиз қичқиришади ва бошқаларнида қичқиришга мажбур қилишади. Ҳа такрор ва такрор айтаман мажбур қилишади.
Улар биринчи ўринда оила бошлиғининг аҳмоқлигидан тўйган ва келажакда ҳеч қачон келмайдиган, сароб каби алдамчи “порлоқ келажакдан” фарқланувчи ҳақиқий порлоқ келажак сари интилувчи фарзандларини миясини заҳарлай бошлайди. Демакки тўғридан-тўғри келажакка тасир эта бошлашади.
Мен бу гапларни аллақаерлардан териб олиб ёки чилим чеккан банги мисол фаромуш ҳолда айтаётганим йўқ! Сиз ўзингиз ҳам дўппини ерга қўйиб обдон ўйлаб кўрсангиз менинг фикримга қўшиласиз.
Дўпписи йўқлар ёки дўпписини ерга қўйиб обдон ўйласада ҳеч нарсани тушунмайдиганлар диққатига. Идрок этинг: мадомики тентак серка мисол сурувни жарлик томон олиб кетаётган одамлар ақли ҳуши жойида бўлган ёшларга ўзининг фикрини уқтирияптими, демакки келажакни, эртанги кунни заҳарлаяпти.
Ҳа, дунёнинг ишлари қизиқ. Шунинг учун ҳам бир кам дунё дейишади.
Мен бир неча ой илгари Бахтиёр исимли йигит билан ҳамсуҳбат бўлиб қолдим. Қаршингиздаги инсонни кимлигини қандай инсон эканлигини билиш учун тест сўровномасини бериб, тўлдиришини талаб қилишингиз шарт эмас. Агар ақлингиз расо бўлса узоғи билан йигирма минут гаплашингизни ўзи кифоя.
Менинг суҳбатдошим Бахтиёр ҳам “тентак серка” эди. Йўқ мен уни масхараламоқчи эмасман, комил ва идеал инсонлар фақатгина эртакларда бўлишигни яхши биламан бироқ мен Бахтиёрни гапларини тинглаб турар эканман, “тентак серка” деб номлашдан ўзга чорам қолмади.
Айтишига кўра у Каримовдек тинчликпарвар инсон учун кўкрагини ўқга тутиб беришга тайёр эмиш. Каримовдек оқил, доно иқтисодчи Президент дунёда йўқ. Сиз ҳам унинг фикрлари билан танишиб кўринг-а.
–“Ҳалқ нимага ҳар доим норози бўлаверади? Ишласин, асосийси калласини ишлатиб пул топсин ва бой бўлсин. Бунга Каримов отамизнинг қаршиликлари йўқ-ку. Мисол учун менинг онам ойига12 000 сўм маош олади, дадам эса 60 000 сўм олади. Оилада тўрт кишимиз мен 22 ёшдаман, ишламайман, акам ҳам ишламайдилар. Аммо бизга шунча пул етади. Одамларнинг гапларига кўра Президент икки мартадан ортиқ сайланишга ҳаққи йўқ эмиш, агар менга қўйиб берса уни уч маратоба эмас, то у ҳаёт экан умрининг охиригача Президент этиб сайлаган бўлар эдим. Ҳа, ҳа умрининг охиригача! Мен бу гапларимни самимият билан чин қалбдан айтмоқдаман.
–Президентнинг Швецария банкида пуллари бор у бу пулларни Ўзбекистонни талон-тарож қилиб ва ўзбекларни қул қилиб ишлатиб ўғирлик билан топган,- дейишади.
Аммо мен бу фикрга қўшилмайман, Ўзбекистонда табиий офатлар бўлган чоғда пулни ҳамиша биз учун, ҳалқ учун сарфлайди. Барча пуллари ва бойликларини биз учун ишлатади. У ҳам шу каби ҳолатларни инобатга олиб пул тўплаган. Кўрияпсанми, қандай инсофли ва ҳалқпарвар инсон бизнинг Каримов. Одамлар эса нуқул отамизни ёмонлагани ёмонлаган. Улар бу ношукрликлари учун эртами-кечми барибир кўр бўлишиди.
Майли бу гапларни бир четга суриб қўя қолайликда бутун дунёдаги инсонларни орзуси бўлган тинчликни сақлаб турганига эътибор қилайлик. Ахир тинчлик бўлсагина ривожланиш бўладида. Тинчлик биз учун катта бахт эмасми?”
Мен унинг бу гапларини тинглай эканман ҳайратдан бақа бўлиб қолмадим. Сабаб мен бу каби фикрлайдиган инсонларни кўп кўрганман. Анча вақтдан сўнг анчагина донг таратган мухолифатчи билан суҳбатлашиб қолдим ва Бахтиёрнинг фикрларини унга айтиб, нега ҳали-ҳануз бунақанги даҳшатли фикрловчи инсонлар борлигини сўрадим.
Мухолифатчи узоқ ўйланиб турдида очиқ тан олди:
—“Бунинг сабаби мухолифат вакиллари ўз фаолиятларини номигагина, “хўжа кўрсинга”гина олиб бораётганлигидадир. Уларни фақатгина грандлар қизиқтиради ва шу грандларни қўлга киритиш учун турли хил дастурлар тузиб, биз ундай қилияпмиз, биз бундай қилияпмиз жар солишади.
Чўнтаги салгина қаппайгани янги партия тузади ёки сайт очиб гўёки “Каримовни қилмишларини фош айлайди” Агарким ўша томоғини йириб қичқираётганлардан бирортасини Каримовнинг курсисига бир кун ўтқазиб қўйсанг улар Каримовдан ҳам каттароқ жиноятларни амалга оширади”
Мен бу гапларни эшитиб ўйланиб қолдим. Ростдан ҳам шундаймикин? Ёки бу мухолифатчи ҳам кимнингдир буйруғини бажариб мухолифатга лой чапламоқдамикан?
Мен Бахтиёрнинг айтганлари ва мухолифатчининг айтганларини солиштириб кўрдим, фарқи осмон билан ердек.
Ниманидир тушундим.
Нимани тушиндим ўзим ҳам билмадим!
Кечки соат тўққизда уйга қайтиб келдим.
Остонада туриб осмонга тикилиб қолдим.
Юздузлар милтирайди.
Лекин осмондаги юлдузларни ҳаммаси кўринмайди. Сабабким булутлар кўп осмонда. Олисларда эчки маърагандек бўлди.
Йўқ. Ростдан ҳам маъради.
Қизиқ шаҳарда ҳам эчки боқишарканда.
Лекин мен кундуз кунлари умуман эчки маърашини эшитмаган эдим. Ёки эчкилар фақат кечаси, зулматда ва донолар сукутда бўлган вақтда маърармикан?
Ҳеч нарсага тушинмадим. Осмонда ой кўринди. Ҳалиги эчкининг маъраши тинди. Ёки менга шундай туюлди.
Билмадим.
Тушунмадим. Лекин барчасини идрок этиб турар эдим.



