«Бирдамлик»ҳаракати Тошкент шаҳри раҳбари ва Инсон хуқуқлари ҳимояси
Мухитдинов Акромхўжа.
Тошкент шахри.
тел. 101-92-18
Мен «Бирдамлик» ҳаракати аъзоси сифатида қуйидаги ноҳақликларга барча инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини эътибориниқаратмоқчиман. Ўзбекистонда таниш-билишлик, мансабпарастлик ва турли нопок йўллар билан шуғулланиши натижасида, амалдор шахслар томонидан инсон хуқуқлари оёқости қилиниаётгани ҳаммамизга маълумдир. Лекин натижада ҳалқимиз ҳаёти ёмонлашиб, давлат иқтисодига катта зарар етмоқда. Бундай оғир ҳолларга етти мучаси соғ одамлар бир амаллаб чидаши мумкиндир бироқ баъзи ногирон ва қашшоқ одамлар ва кўзи ожизлар нима қилсинлар.
Ўзбекистондаги юз минглаб кўзи ожиз бечоралардан 1-2-3 гурух ногиронларни алдаб, уларнинг ҳаққини туя қилиб бойиётган ва терисига сиғмай босар тусарини билмай кетган жиноятчи унсурларнинг қилмишидан аниқ фактларга асосланган ҳолда, сизларга қуйидагиларни маълум қилмоқчиман:
Ўзбекистонда кўзи ожизларга ажратилаётган имтиёз ва имкониятларни ташкил этувчи маблағ ва хомашларининг бор бўйича таланиб, бундан ногиронларга деярлик наф бўлмаётир. Масалан пахта толаси ва линти арзон баҳоларда тегишли “квота” асосида ажратилмоқда.
Ўзбекистон кўзи ожизлар жамият рахбари Ё.Жавлонов солиқ тўлашдаги ва хомашё ажратилишидаги имтиёзлардан бу ногиронларнинг турмушларини яхшилаш ўрнига турли солиқдан қочган «тадбиркорлар»га ҳомийлик килиб, уларнинг хусусий фирмаларини қонунсиз жамият таркибига киритиб, ишлаб чикариш корхонаси макоми бермоқда.![]()
Вахоланки, уларда умуман кўзи ожизлар меҳнат қилмайди ёки нари борса, 4-5 кўзи ожиз номи рўйхатга тиркаб қўйилади. Давлат томонидан уларга пахта хомашёсини корхоналарда қайта ишлаш ва ундан кўрпа тўшаклар таёрлашда фойдаланиш учун ажратади.
Бироқ, корхона раҳбари бўлиб олган фирибгарлар фирмалар пахта толасининг Россияга ёки қўшни республикаларга арзон гаровга сотиб юборишаяпти.
Натижада жамият фойдадан, давлат бюджети эса, тўланиши лозим бўлган солиқлардан маҳрум бўлмоқда. Шу ишга ихтисослашган, ЎзКОЖ корхонаси ниқоби остида солиқ тўламаётган ва фақат пахта хом-ашёси савдоси билан шуғулланаётган корхоналарга Андижон вилоятидаги Марьям Қорабоева раҳбарлигидаги «Қалби нурмай» корхонаси ва унинг ўғли раҳбарлигидаги Жалақудуқ УИЧК лар, Наманган вилоятида номигагина Зиёвуддин Абдуллаев рахбарлигидаги «Хайр УИЧК», аслини олганда уч марта судланган Малика Усмонова томонидан тўла назорат қилинаётган ва 2005 йилнинг май ойида бир зумда корхонага айланиб колган «Маликабегим» хусусий фирмаси, (чунки корхона дейишга тилимиз бормайди) шулар жумласидандир.
Жиззах вилоятидаги 2005 йилда жамият корхонасига айланиб қолган «Бахмал сайқали» ва «Ибн Мирҳалил» фирмалари, Қашқадарё вилоятидаги «Азия Нур КОЖ», «Барака», «Қалб кўзи», фирмалари киради.
Энди шу фирмаларнинг баъзилари хақида батафсил тўхталиб ўтамиз: Чуст корхонасининг собиқ директори Малика Усмонова жамият мулкини ўзлаштиргани учун икки марта судланганига қарамай, Ё.Жавлоновга ишонган ҳолда учинчи марта ҳам жиноятга қўл урди.
Чуст УИЧКнинг эски бино ва иншоатларини талон-тарож қилиб, идора биносини қизи Н.Собитжоновага ва 229 кв метрдан иборат ошхонани ўғли С.Собитжоновга 15- 20 баробар арзонга сотган.
Чуст корхонасидан бўшагач, М.Усмонова «Макстар ССШ» хусусий фирмасини бошқаради ва жамият таркибига ноқонуний киритиб, жамият учун ажратилган пахта толаси ва линтни сотиш билан шуғулланади. 2004 йилнинг 30 ноябирида М.Усмонова Поп туман судининг ҳукми чикиб, унга тегишли жазо берилди ва беш йил муддатга раҳбарлик вазифасини эгаллаш ҳуқуқидан махрум қилинди. М. Усмонова жиноятлари хақида Чуст туман прокуратурасининг 2004 йил 21 августидаги 11/2447141-04- сонли тақдимномаси, қарор жамият аъзоларидан яширилди.
Бу камлик қилгандек Ё. Жавлонов ҳоҳиши билан 2005 йилнинг майида уч марта судланган М. Усмонованинг «Маликабегим» хусусий фирмасини ҳеч бир асоссиз ЎзКОЖ таркибига қўшиб олди ва натижада 2005 йилда «Маликабегим» фирамасига 200 тонна тола, Чуст корхонасидан ҳали ажралиб чиқмаган Поп шуба корхонасига 10 тонна тола ва 35 тонна линт, Малика Усмонова учун жами 245 тонна хом-ашё ажратилди ҳамда корхонага кирим қилинмай сотиб юборилди.
2005 йилда М. Усмонова деган шахснинг нопок ниятлари ҳақида матбуотда бир неча мақолалар эълон қилинди. Жумладан 2004 йилнинг 13 январида «Халқ сўзи» газетасида Азамат Икромов, Чуст тумани прокурори адлия ката маслахатчиси Кудратилло Нажмиддинов, «Халқ сўзи» мухбири ва кўзи ожизларнинг ташкилоти ҳисобланмиш “Бир сафда» журналнинг 2005 йил 3- сонида К.Очилов хамда МБ хукукшуноси А.Хасановларнинг «Мардумхўрлар» мақоласи босилиб чиққан.
Жиззах вилоятидаги жамиятга янги кирган «Бахмал сайқали» фирмасига 785 тонна бешинчи ва 400 тонна 2-нав тола, Андижондаги «Қалби нур май» фирмасига 608 тонна тола ва 205 тонна линт, жами 813 тонна хом- ашё, Намангандаги «Хайр УИЧК» га 290 тонна тола ва 160 тонна линт жами 450 тона хом- ашё ажратилиб, кўзи ожизларнинг риск-насибаси четга сотиб юборилди.
Хуллас 2004-2006 йилларда ЎзКОЖга ажратилган қимматбахо хом-ашёларнинг деярлик ҳаммаси-талон тарож қилиб юборилди. Жамиятдаги авж олган қонунбузарликларнинг яна бир йўли жамият мулки бўлган бинолар, дастгоҳлар, транспортлар жуда арзонга сотиб юборилмоқда ва буларнинг хаммаси жамият аъзолардан яширилмоқда.
Тошкент шаҳрида кўчмас мулк жуда қиммат эканлигини ва ўзига нисбатан Тошкент комбинати ишчилари бош кўтаришини билган Ё. Жавлонов бу комбинатини майда-майда корхоналарга айлантириб, идора биноси ва цехлар хам арзон гаров сотиб юборди.
Шунингдек Тошкент чўтка фабрикасининг айрим цехлари Чуксурсойдаги мебель ЎзКОЖ МБ омбори, Занги-ота, Марғилон УИЧКларининг тўрт қаватли идора биноси, Косон УИЧКнинг катта қисми арзон нархда сотилди.
Самарқанд УИЧКнинг 8 сотих ери шаҳар марказида жойлашгани учун ҳаридоргир бўлган қисми арзон нархда сотиш учун қарор чиқарилиб иш бошлаб юборилди. Бироқ Самарқандлик кўзи ожизларнинг ва вилоят ҳокимлигининг қаршилиги туфайлигина бу иш амалга ошмай, 6 ойга кечиктирилди. 2005 йилнинг май ойида Бухоро вилоят бошқаруви биносини ташкилотнинг ўша пайтдаги раиси А.Хайдаровга 500 минг сўмга сотиш ҳақида оғзаки битим тузилди ва у 28 февралдаги раёсат қарори билан расмийлаштирилди.
Вахоланки, раёсат аъзоларидан сўралганида улар бундай қарордан хабарсиз эканликларини айтишди. Қарийб 50 миллион сўмлик бино нархидан 100 баробар арзонга сотилаётганлиги учун А. Хайдаров Ё.Жавлоновга 200 доллар, О. Комиловнинг раёсат аъзоларига бўлиб бериш хақидаги фирибгарлик билан айтган уйдурмасига ишониб О. Комиловга 1000 АКШ доллари берди.
Бироқ Самарқандаги аҳвол Бухоролик кўзи ожизлар ва вилоят ҳокимлигининг қаршилиги туфайли Ё. Жавлонов ва О.Комиловнинг навбатдаги найранглари ҳам чиппакка чиқарди. Аммо шу кунгача олинган поралар «хизмат тўла қилинганлиги» бахонаси билан А.Хайдаровга қайтариш шарт эмас деб келинмоқда.Чунки Ё.Жавлонов ва О.Комилов А.Хайдаровнинг қўлида «олди-бердиларни» исботловчи кассета мавжудлигини, А.Хайдаровнинг тўлаган 500 минг сўм пули ЎзКОЖ МБ дан Бухоро ВБ ҳисобига бетўхтов кўчириб берилгани ва раиснинг кўрсатмаси билан А. Ҳайдаровга дарҳол тўлангани ортиқча изоҳ талаб қилинмайдиган жиноятдир.
Ё.Жавлоновнинг шахсан ўзи олган 200 долларни ўқитувчи Н.Муродов орқали А.Хайдаровга қайтарганини биламиз ва терговда Н. Муродов ёлғон кўрсатма бермайди деб ишонамиз. Қашқадарё вилоят бошқарувига раислик қилаётган О.Комилов Ё.Жавлоновнинг яқин ҳамтавоғи бўлганлиги сабабли вилоят жамиятдаги аҳвол нақадар оғир ва ачинарли бўлмасин О.Комилов жазосиз қолиб келмоқда.
Натижада вилоятдаги УИЧК ларнинг иқтисодий кўрсатгичлари ёмонлашиб, кўзи ожизлар ишсиз туриб қолмоқдалар. Кўзи ожизларни амалда иш билан таминлаш ўрнига О.Комилов томонидан кўзи ожизларга умуман кераксиз фақат пахта хом-ашёсини сотишга йуллантирилган «Азия нур КОЖ», «Калб Кузи», «Барака УИЧК» фирмалари ташкил этилиб, улар факатгина Республика бюджети ва КОЖга зарар келтирмоқдалар.
2004 йилда Шахрисабз УИЧК пахта банкдан 40 млн. кредит олар экан, унинг ишлаб чиқариш молиявий ва иқтисодий кўрсатгичлари банк талабига жавоб бермай қолди. Чунки, оддий иқтисодчи хам қарзни кайтараолмаслигини тушуниб етади ва натижада ЎзКОЖ МБ раиси Ё.Жавлонов тамонидан 2004 йилнинг 12 октябрида кафиллик шартномаси имзоланди.
Жамият Шаҳрисабз УИЧКнинг 40 млн. карзини тўлашга кафолат берди. Орадан кўп ўтмай, Шахрисабз УИЧКнинг ярми собиқ директори С.Файзиевнинг «Кеш меҳри» фирмасига арзонга сотиб юборилди. Корхонанинг қолган қисми, амалдаги директор Б.Жўраевнинг қайниопасига 2005 йилнинг июлида атига бир миллион сўмга сотилди.
2005 йилда олинган 40 млн. изсиз йўқолиб, ЎзКОЖ МБ раиси Жавлонов тузган кафиллик шартномаси асосида Шахрисабз УИЧКнинг қарзини тўламоқда. Шу ўринда бир қатор саволлар туғилади: Б.Жўраев, Ё.Жавлонов ва О.Комиловнинг кўмагига ишонмаса, шундай катта маблағни, бир ўзи йўқ қилиб юбориши мумкин-ми? Кичкина бир қолоқ корхонага 40 миллион сўм кафолат берар экан Ё.Жавлонов нима учун корхонанинг ҳар чораклик ҳисоботини қаттий назорат қилмади ва улкан зарарнинг олдини олмади?
35 000 жамият азосининг топгани нима учун Жавлоновнинг иқтисодий савотсизлиги оқибатида елга соврилиши керак экан?! Бунинг замирида иқтисодий лайоқайтсизлик эмас, балки моддий манфатдорлик ётганига ким ишонмайди? Модомики, Ё.Жавлоновнинг бир имзоси бутун жамиятга 40 миллион сўм зарар келтирар экан, бу зарар унинг шахсий мулки ва навбатдаги ҳисобдан тўланилиши адолатдан бўлмасмикан?!
Жамиятимиз иқтисодий манбаи кўринишида остида солиқ тўлашдан бош тортаётган ва фақат Ё.Жавлононинг шахсий манфаатига хизмат қилаётган корхоналардан яна бири «Ўз КОЖ балиқчи» корхонаси бўлиб унга Ё.Жавлононинг Зиёда деган қариндоши унга раҳбарлик қилади. Хўжаликнинг иш хавзаси бир ярим мингдан кўпроқ балиқ парвариш қилиниб унинг иш ҳажми қанча балиқ овланаётгани-ю, қанақа нархда ва кимга сотилаётгани Ўз КОЖ сири хисобланади. Зиёда қариндаошлигини суистеъмол қилиб, умуман Ўз КОЖ МБга ҳисобот бермайди ва МБ йиғилишларида умуман қатнашмайди.
Эслатма: “Азия Нур” КОЖ ҳам 80 тонна тола ва 95 тонна линт, жами 175 тонна хом -ашё олган Қашқадарё ВБ га қарашли корхона эканини ҳам маьлум қилиб қўймоқчиман. 2005 йил май ойида Ё. Жавлонов янги «Нексия» автомашинасини сотиб олди ва 30/ y 20-90 давлат белгиси билан расмийлаштирилди. Биз ҳалол меҳнат билан бу қадар катта маблағ жамғаришнинг имкони бўлмаслигини яхши биламиз.
Агар бир ойлик иш хақи ва ногиронлик нафақаси 120 минг сўм бўлса янги «Нексия» олиш учун емай ичмай тўққиз-ўн йил маблағ йиғииш ёки ўта муваффақиятли ва самарали тадбиркорлик билан шуғулланиш керак. Қолаверса бундай юқори мартабали рахбар ўта халол бўлиши, унинг даромадлари ва моддий аҳволи барча учун малум бўлиши лозим.
«Нексия» нинг қандай маблағлар эвазига олинган ҳақида Ўз КОЖда ҳақ, нохак миш-мишлар кучаявергач Ё.Жавлонов «Нексия»ни Ўз КОЖ тасарруфига ўтказиб автомашинасини иш ҳақи ва нафақалар ҳисоби олинмаганини ўзи исботлаб берди. Агар «Нексия» раиснинг ҳалол пулларига олиниб, Ўз КОЖ га ҳадя қилинганида, бу ҳол бирон-бир катта мажлисда амалга оширилган ва «Олий Ҳиммат» раиснинг яна бир «Олий Жаноблиги» сифатида ташвиқот қилинган бўлар эди.
Бизни ташвишлантирадиган яна бир нохуш ҳолат хизмат сафарларига сарфланган харажатларнинг катта қисми раиснинг бевосита хизмат фаолияти билан боғлик бўлмаган шахсий сафарларга тўғри келмоқда. Жумладан, унинг сафар гувоҳномаларнинг катта кисми Сариосиё ва Косонсойга расмийлаштирилгани раис ўз шахсий ишлари жамият ҳисобидан битираётгани намоён бўлади. Гуёки ЎзКОЖ нинг барча муаммоси шу икки нуқтага жам бўлгандек.
Хурматли «Бирдамлик» ҳаракати фаоллари.
Бизлар мустақил Республикамиз иқтисодига ва манфаатига зарар етказаётган Ё.Жавлонов ва унинг ҳомийлиги остида пахта хом-ашёсини арзон гаровга четга сотаётган корхона раҳбарларининг жиноий қилмишларига чек қўйишимиз керак. 2004-2006 йиллардаги пахта хом-ашёси қандай тақсимланганини ва амалда пахта саноат уюшмаси билан ўзаро таққосланган ҳолларда корхоналарга кирим қилинганлигини ёки қанча маблағ изсиз йўқолганини аниқлашишга, шахсий манфаат йўлида арзон гаров сотиб юборилган бинолар ва транспортларнинг жамиятга қайтарилишига амалий ёрдам беришингизни илтимос килиб сўрайман.
«Кўзи ожизлар» жамияти аъзолари кўчаларда, бозорларда, метроларда, ишсизлик оқибатида гадойчилик килиб юришларига уларни мажбур бўлмоқда. Амалдорларнинг бу қилаётган паскашликлари, ўз нафслари учун кўзи ожиз ногиронларнинг хаққига хиёнат қилишларини чеки йўқ ноинсофлик ва оғир жиноят ҳисоблаймиз.
Биз “Бирдамлик” ҳаракати фаолларини бундай жиноятларни республиканинг қайси соҳада бўлмасин қўрқмай фош этиб борамиз ва Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасидан юқорида келтирилган фактлар асосида, жиноятчиларни аниқлаб, уларга албатта тегишли жазо беришларини қатъий талаб қиламиз!
Бизлар «Бирдамлик» харакати фаоллари бу каби порахўр жиноятчилар билан курашишда чарчамаймиз ва ноҳақликка кўз юмиб тура олмаймиз чунки бизларда виждон уйғоқ ва қалбимиз тоза.
Адолат йулида охирги нафасимизгача курашамиз.



