ФеРМеР НеГА ИЧаДИ?

ЭГАМНАЗАР ШАЙМАНОВ
“БИРДАМЛИК” ҳаракати фаоли

Фермер хўжаликлари муаммолари юзасидан олиб борилган мониторинглар асосида.

(Давоми)

* * *

Ҳоким кеча йиғинда,48646_95.jpg
Қилди катта маъруза.
“Режани бажармаган
Фермер ёзсин ариза!”

Яна миршаблар изғир,
Қишлоқлар кўчасида.
Дубинка-ю кишан бор
Уларнинг нечасида.

Қўлга тушган фермерлар
Келтирилар ҳокимга.
Ҳоким қутириб кетган
Раҳм қилмас ҳеч кимга.

Фермерни сўкиб, уриб
Роса қилади изза.
Қўлларини қайириб,
Ёздиради ариза.

Ариза мазмуни шу:
“Мен ишлашни билмайман.
Ўтинчим, ерни олинг,
Сира даъво қилмайман.” *)

* * *

Етмади Миролимнинг
Режасига бир фоиз.
Ҳаммадан яшириниб
Юрибди у шу боис.

Ҳар жойда бир тола оқ,
Терган билан унмайди.
Бермоққа бир тоннани
Бирон фермер кўнмайди.

Пахта сотиб ётибди,
Завод тарозибони.
Бир тонна олмоқни ҳам
Кўтармайди кармони.

* * *

Кўп фермерни миршаблар
Тополмайин хоришди.
Уларни рўйхат қилиб,
Бошлиғига боришди.

Жами рахбар жам бўлиб,
Йиғин қилишди такрор.
Ариза ёздирмоққа
Буйруқ олди прокурор.

Миролим тутқич бермас,
Уйига келмас мутлоқ.
Ҳафта кутди прокурор
Ва бўлди тоқати-тоқ.

Арзни ўзи ёздида,
Ҳовлида кутиб турди.
Уйдан чопқиллаб чиққан
Қизолоқни чақирди.

Шу қизчага дўқ урди,
Отасининг қасдига.
Битта чизиқ чиздирди,
Қалам тутиб дастига. **)

Бўлди. Томом!
Шу билан,
Ҳукуматчилар ютди.
Ҳоким даъво арзини
Адлияга киритди.

Адлия ҳам тош босди,
Ҳокимнинг палласига.
Бу ташкилот ўйнайди,
Рахбар нағорасига.

Ҳақпарварлик кўшкида
Ҳақиқат бўлди толон.
Ва арзлар жўнатилди
Хўжалик суди томон.

Умид қилар Миролим
Суд тинглашин “оҳ-воҳин”.
Қизчасин ҳам келтирган,
Якка-ёлғиз гувоҳин.

Пинак бузмади қози,
Деди:
— Важинг ғалати.
Шу ишни қилмоқликка
Прокурор эди ҳақли.

Ўзингни тополмагач,
Имзолатган қизингга.
Қизча ҳеч бегонамас,
Ўхшаб турар ўзингга!

— Тонмасдирсан?
— Тонмайман…
— Бўлди! Асос — етарли!

Безбетлик қаршисида
Миролим қўл кўтарди. ***)

Ҳукм ўқиди ҳаким:
“Арз — реал. Важ — бейўриқ.
Ер ихтиёрий берилган,
Шикоятга ўрин йўқ!”

* * *

Миролим кайфиятсиз
Қайтиб келиб туманга.
Чойхонада дуч келди
Ён қўшниси Жуманга.

Жуман маст. Дер:
— Доғдаман
Жўра, топмайин ҳақни.
Миролимга илинда
Ортиб турган арақни.

Жуман узоқ гапирди,
Ичи экан ғамхона.
— Сен ерни топшир-деди,
Ери қолсин ардона.

Менинг йўқдир иложим,
Оёғимда «кишан» бор.-
Турли ташкилотлардан
Қарзларим экан бисёр.

Менам сендай бир замон,
Фалакда юрган эдим.
Фермерликка ер олиб
Жуда қаттиқ панд едим…

Ҳокимнинг бир гапи бор,
Йиғинда эшитгансан
“Фермерликдан ё ўлиб,
Ё – бўлиб қутуласан.” ****)

Сен бўлиб бўлолмадинг,
Йўқотдинг бор бисотинг.
Қанча ҳақсизлик кўрдинг
Ва не бахтки, ўлмадинг.

Қўл силта фермерликка
Ери қолсин ордона!
Жуман куйиб гапирар,
Гаплари дона-дона.

Фермер шўрлик бошида,
Ҳар кун минг муаммоси.
Уни на қўллар биров,
На тингланар даъвоси.

Рахбар битган аридай
Талаб ётар фермерни.
Ҳақсизликдан қутулгунг,
Фақат топшириб ерни.

Ичи қизиб арақдан,
Уйғониб қай хотира,
Миролим унга деди:
— Ёдингда бўлса, жўра,

Фермерларда пул кўп деб,
Фикр кечганди мендан.
Қўлда папка, ҳар куни
Ичиб қайтар тумандан.

Ўшанда мен бу холни
Пули кўпликка дўндим.
Фермер нега ичишин
Мана, энди тушундим!

_______________________________________

*) Фермер ерини тортиб олишнинг энг қулай жиззахча усули. Бунда миршаблар фермерни уриб-сўкиб, мажбуран ариза ёздирадилар. Ариза мазмуни: «Ихтиёрий равишда ижара еримни ҳокимият зохира фондига қайтариб олишларингизни сўрайман»-деб ёзиш талаб қилинади.
**) Миршаблар ариза олишни эплолмаган ҳолда, прокурор ишга солинади. Фермер унга ҳам чап берган тарзда оила аъзоларидан, ёки хўжалигининг бирон бир ишчисидан фермернинг тилида ариза ёздирилади.
***) Адлия ва судда юқорида айтилган “хужжат”лар кучли асос сифатида қабул қинади. Суд аризанинг сохталигини кўриб турса ҳам, нима бўлсада, ҳукмни ҳоким фойдасига ҳал қилишга уринади.
****) “Фермер бўлдингми, чангакдасан! Фермерликдан ё бўлиб, ё ўлиб қутиласан!”-дерди Қишлоқ Хўжалиги вазири С. Исмоилов йиғинларда такрор-такрор.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares