Россия ракетаси қолдиқлари Ўзбекистонга тушади


Тошкентда Россия ва Ўзбекистон мудофа вазирлари икки мамлакат ўртасида 2008 йилга белгиланган ҳарбий ҳамкорлик шартномасини имзолашган.

20071_-03.jpg

Томонлар имзолаган яна бир шартномага мувофиқ, Ўзбекистон Россиянинг РС-20 русумли ракета қолдиқларини Ўзбекистоннинг Устюрт минтақасига тушишига розилик берган.
Илк маротаба Ўзбекистон шимоли-ғарбидаги Устюрт ҳудудидан фойдаланиш масаласи бир неча ой олдин Россия Бош вазирининг ўринбосари Сергей Ивановнинг Тошкент сафари чоғида муҳокама этилгани хабар қилинган.

Россия Мудофаа вазири Александр Сердюковнинг Тошкентдаги сўнгги музокаралари пайтида Ўзбекистон раҳбарияти расмий Москва таклифига ижобий жавоб берган.

Эндиликда Россиянинг Оренбург вилоятидан учирилган РС-20 ракетаси қолдиқлари Ўзбекистон ҳудудига қулаб тушади.

То шу пайтгача ракета қолдиқлари Тюмен вилоятининг инсон яшамайдиган ҳудудларига туширилгани айтилган.

Ҳарбий экспертлар, РС-20 ёки Россияда «Воевода» деб аталган, Ғарбда эса СС-18 ёки «Сатана» деб ном берилган ракета Шўролар даврида ишлаб чиқарилган, бироқ ҳозирга қадар ҳам ядровий қуролни ташувчи энг кучли ракета ҳисобланади.

РС-20 ўнтагача ядровий каллакни мўлжалланган ҳудудга етказа олади.

Москвалик ҳарбий шарҳловчи Александр Гольцнинг айтишича, ушбу ракета қолдиқларининг ерга тушиши атроф-муҳитга катта зарар етказиши мумкин.

«РС-20 ракетасининг муаммовий хусусиятларидан бири – ракетанинг суюқ ёнилғига асосланганидир. Ракетанинг ишлатиб бўлинган қисмлпарининг ерга қулаб тушиши вактида 1906_r84vb.jpgгиптил деб аталган ўта заҳарли модда ерга тўкилади. РС-20 ракета қолдиқлари тушадиган ҳудуд сифатида нима учун Ўзбекистон ҳудудининг танлангани ҳозирча мен билмайман. Лекин шуниси менга аниқки, шу пайтгача Бойқўнғирдан худди шундай ракета қолдиқлари Қозоғистон ҳудудига тушган ва Остона атроф-муҳитга етказилган зарар боис Москвага норозилик билдирган», дейди ҳарбий эксперт Александр Гольц.

Москвадаги Геополитик муаммолар академиясидан Константин Севков РС-20 ракетасининг қолдиқлари ташқи муҳитга унчалик катта зарар етказмайди, деб ҳисоблайди.

Константин Севковнинг айтишича, ракета парвози траекториясидан келиб чиқиб, унинг қулаб тушадиган жойи Ўзбекистон ҳудудидан танланган.

Айни вақтда кузатувчилар, Тошкент ва Москва имзолаган шартномада ракета тушиши оқибатида атроф-муҳитга етиши мумкин бўлган зарар масаласи ҳам ўз аксини топган бўлиши мумкинлигини билдиришади.

 

Россия ҳарбийлари РС-20 ракетасининг атроф-муҳитга зарари борасидаги мулоҳазаларни рад этиб келадилар.

www.bbc.co.uk/uzbek

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares