Кеча соат 19:30 да таниқли журналист Алишер Соипов отиб кетилди. Алишер Соипов ўзбек ҳалқининг ҳақиқий фидокор фарзанди эди.У кейинги вақтларда ўзига тазйиқлар бўлаётганини, ортида МҲҲ кузатуви борлигини дўсту биродарларига такрор ва такрор айтарди. Унинг журналистик фаолияти, бутун ўзбек ҳалқининг тақдиридаги муаммоларни ошкор овозда айтаётгани, Ўзбекистондаги миллатдошларининг бошига қора кунлар солинаётгани ҳақдаги мақолалари ўзбек ҳукуматига ёқмасди ва уни таъқиб қилаётганди.
Бу фожеа Марказий Осиёдаги энг демократик давлат ҳисобланмиш Қирғизистонда юз бериши таъсуфланарлидир.
Йигирма олти ёшли Алишер Соипов жуда таниқли эди. “Бирдамлик” ҳаракати аъзолари ёш журналистнинг оила аьзоларига, дўст-у биродарларига ҳамдардлик билдиради, қотил топиб жазоланишига умид билдиради.
“Бирдамлик” ҳаракати жамоаси.



