Бахтиёржон Мамажонов.
«Бирдамлик» ҳаракати фаоли.
![]()
Ўзбек деганида дунё ҳалқлари кўз олдига руҳан эзилган, ҳаёт қувончларидан хийла узоқ ҳорланган ва иззат-нафси синган миллат келадиган бўлди.Агар мени миллатчиликда айбламасангиз, айтишим мумкин, исталган қозоқ ўзини ўзбеклардан ўн баробар устун кўради.
Ўзбеклар ҳақидаги ҳикояларга масҳара, ёлғон ачиниш ёки оғриқ боғланиши одатга айланди.
Биз нураб бораяпмиз.
Сиз балки юқоридаги гаплардан муболаға топарсиз, лекин………
Россиянинг «ОРТ-Первый канал» телеканали проекти «Жди меня» кўрсатуви орқали Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи Наримон исмли инсонни намойиш этишди.(08.10.2007 йил). Ҳасса ёрдамида ҳаракатланадиган, кўриш қобилияти сустлашган бу отанинг тўққиз фарзанди (тирикчилик важидан) тўққиз томонга тарқалиб кетишган.
Болаларини юраги қон бўлиб соғинган ота пули йўқлиги сабабли уларни излаб Қримга пиёда йўлга чиққан. У тўрт ярим ой мобайнида кундузлари темир йул рельслари бўйлаб ҳаракатланиб, тунлари шу йўлда ухлаб,оч-нахор Россиянинг Астрахань ўлкасига етиб бора олган. Русларнинг яхши одамлари уни «Жди меня» кўрсатувига маълум килганлар. Отани Россиянинг Нижный Новгород шаҳрида бўлган ўғли излаб келди.Мен отанинг кўзларида ёш кўрдим.
«Бормисан болам…»
Ҳикояда сиз нимани кўрасиз?
Оталик соғинчи, оқибатсизлик, саргардонлик, пулсизлик, иложсизлик, зомбилик фалсафасини …
Яна нима?
Давлат бошида инсонлар ўтирмаганликларини…
«Fergana.ru», «Lenta.ru», Қозоғистонинг «Тасжарган» газеталари каби ахборот манбаалари Ўзбекистон далаларида болалар меҳнатидан фойдаланиш мавзусини кўтаришга интилган хукук химоячиси Е.Урлаева ва «Бирдамлик» харакати вакили Акромхўжа Мухитдиновни, Жиззах вилоятида далада пахта теришда болалар меҳнатидан фойдаланилаётганини, болалар калтаклаганлиги ҳаққоний раввишда ёритган.
Мен калтакланаётган ҳуқуқ ҳимоячиларни мириқиб томоша қилаётган Ўзбекистон милицияси вакилларини ҳам тушунмаган бўлардим. Болаларимиз учун эса йиғладим.
Ўзбекистон ҳалқи зомбиларга айланиб бўлган.
Милицияда ишлайдиган кўзи кўр ходим олган 150000 минг сўм (120-130 $) маош учун виждонини пағонга алмаштиришди. Қозоғистондан бундан уч баробар кўп пулни фаррошлар топмоқдалар. Зомбилар онгига ортиқча маълумот кирмайди. Туғри ахборотлардан мосуво болаларимиз онгини эса хайвонларча идеология еб битирди.
И.Каримов тахтга келган кунидан одамларни зомбиларга айлантириш технологиялари амалда бўлиб келади. Ўзбеклар миллий менталитети ҳақида ташвиқотлар юритиш, олди –қочди газеталар (7х7, Бегойим, Даракчи…) нашрига кенг йўл берилиши, болалаб кетган бемаза FM-радиолар, аждодларимиз оғир ҳаёти ,собиқ СССР давридаги ҳуқуқсизликлар ҳақида ҳикоялар, телевидениеда тинимсиз енгил-елпи мексика, корейс, бразилия, ҳинд киносериалларини намойиш этиш, одамлар онгига рангли инқилоблар ҳақида кўрқув, «ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан» ақидасини экиш, қамоқлар дахшатини сингдириш,ахборот воситаларида ҳақиқатни бўғиб ташланиши, бўяб-чапланиши ушбу технологиянинг мингдан бир бўлагидир.
Қорақалпоғистоннинг Тўркўл туманида яшовчи Аслиддин Солихов (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳикоя қилади:
«Чимкент- Қозоғистоннинг ўзбек мардикорлари учун энг хавфли ўлкаси. Бу ерга қишлоқ хўжалиги мавсумий ишларига (асосан пахта) минглаб ўзбек аёллари, эркаклари, болалари ёпирилиб келишади.Ўтган йили биз ишлаётган хужайиннинг (!!!) даласига Жиззахдан бир чол –кампир, набирасини олишиб пахта тергани келишибди. Пахта тераётган жойимизга,ётоқ баракларимизга қозоқ ўспирин ва йигитлари тез-тез келишиб, уруш топишар, дуч келганимизни калтаклашарди.
Бир куни дадлада пахта тераётган эдик.Тўрт қозоқ йигити олдимизга келишди. Бирининг қўлида ов милтиғи. Хаммамиз бош кўтармасдан, нафсимизни ютиб, пахта тераяпмиз. Қозоқлар бизни итдан тортиб, қўйгача ҳақоратлашди. Кейин ҳалиги чол-кампирнинг набира қизига осила бошлашди. Қизни бобо-бувиси кўз олдида ечинтириб, ташлашди. Ҳеч ким аралаша олмади. Мен ориятим кучида яқинлашдим. Борганимда қурол силкингани ва кейин кўзимда чақнаган чақмоқни кўрдим.
Ўзимга келганимда баракда ётгандим. Мен кизни химоя кила олдим. Қозоқлар мени ўлдига чиқариб, қочиб кетишибди. Милтиқ қўндоғидан олган жароҳатим энди тузалди. Чандиқни кўраяпсанми?».
Тирикчилик ориятимизгача топтай бошлади. Умримиз огриқли, азобли ҳикояларга тўлиб кетди.
Сиз Тошкентнинг «Чорсу» бозорини айланганмисиз?
Тукинлиги кўзни яшнатадиган дўппидан улканроқ бозор атрофида тўртта милиция масканлари ин қурган. Милиционерларнинг эрталабки мажлиси (развод) ҳам бозор ўртасида ўтказилади. Улар ўзларини борлигини намойиш этишади. Разводдан сўнг милиция масканлари вилоятлардан келган фуқароларимиз билан тўлиб-тоша бошлайди.
Айби нималигини билмайдиган фуқароларимиз милиционерлар чўнтакларини тўлдирадилар. Камдан-кам одам Тошкент юртим пойтахти,бу ерда юриш конституцион ҳуқуқим деб айта олади. Бозор расталари бўйлаб,милиция ходимларининг «қора пакетлари» айланади.Ким бир бош узум, ким картошка, кимдир бир кафт майиз…
Биз итларни бошимизга чиқардик.
2005 йил 13 май Андижон вокеалари даврида ёнган вилоят ҳокимлиги биноси кимнинг ҳисобидан таъмирланганини биласизми? Албатта бу ишларга И.Каримов, Гулнора Каримова ёки Ш.Мирзиёев ўз пулидан бироз қўшганига ишониб бўлмайди.
Андижоннинг Мархамат тумани фермерларининг миллионлаб (хар биридан) сўм банкдаги пуллари каламушларнинг янги биносига чапланган. Фермерларнинг таъбирига кўра эса пулга боғлик бу ҳолатни уларга туман ҳокимлигида ўтган йиғилишда «тўғри тушинтириб юборишган».
Ҳар қандай ҳуқуқимиз Каримов томонидан кўмиб ташланди.
ЎзА ахборот агентлиги тинимсиз равишда Ўзбекистонда давлат бошқаруви ҳамда суд-ҳуқуқ тизимлари соҳасида ислоҳотларга боғлик конфренциялар ҳақида маълум қилиб боради . Ўзбекистон Президети хузуридаги давлат ва жамият курилиши академиясининг шинам залларига ўрнашиб олган Олий суд, Бош прокуратура, Олий хўжалик суди, милиция вакиллари, сенаторлар, академия тингловчилари ва тилёғлама тадқиқодчилар ислоҳотлар ҳақида оғиз кўпиртиришиди.
Куласизми, йиғлайсизми?! Бири-бири билан қариндош, қуда-анда қарғалар қайси ислоҳотларни гапиришаяпти? Сиз суд тизимида бирорта оқлов хукми ҳақида эшитдингизми?
Собик СССР давлат бошқаруви тизимидан ҳамма нарсани тўла –тўкис мерос қилиб олган бугунги Ўзбекистон давлат бошқаруви тизими, ҳеч қаери ишламай қолган, фалаж, лекин тилдан қолмаган ифлос, маҳмодона касал одамга ўхшайди. Тизимизни ислоҳотлаб бўлармикан? Уни ўлдириб, кўмиш керак.
Куч тизимлари бағрига жойлашиб олган давлат бошидагилар ўз аҳмоқлиги, онгсизлиги, нафси учун ҳамма нарсага тайёрлигини турли афсоналар тарқатишиб беркитиш билан овора бўлишади. Бу—уларнинг охирги хаёт кечириш услуби.
Афсоналар ичида қанақаларини учратмайсиз:
1.Кучли давлатдан кучли фукаровий жамияти сари.
2.И.Каримов олиб бораётган окилона сиёсат туфайли юртимиз тинч.
3.Халкимиз фаровонлиги ортиб бормокда.
4.Ислохотларнинг боскичма –боскичлиги.
5.Кучли ижтимоий химоя.
6.Жамиятни демократизациялаш.
Хақиқатни эса ҳаёт кўрсатиб турибди. БМТ ривожланиш дастурига кўра Ўзбекистонда умумий аҳолининг 23% и туйиб овқат емайди деб хулоса қилинган. Ўзбекистон одамларнинг турмуш даражаси ва озодлик критерийлари буйича Африка давлатлари каторига тушиб кетган.
«TRANSPARENSY International» ташкилоти 2006 йил бўйича ҳисоботига кўра, Ўзбекистон МДҲ орасидаги энг коорупциялашган давлат.У жахонда 176-ўринни эгаллаган, давлат президентидан тортиб энг кичик лавозимли амалдоргача қўли қонга ва коорупцияга ботди. И.Каримов бошчилигидаги давлат Президентлик бошқарувидан-маъмурий боқаруви тизимига қадар илдизи чириган дарахтни эслатади.
Бу дарахтнинг сояси ва мевасига ишонганлар бугун Қозоғистонда мардикорликда яшашаяпти. Коорупция миллий ғоямиз даражасига кўтарилди.
Андижонлик адвокат Турсунали ака хикоя килади:
«Одамларни кўр ҳолатда ушлаб туриш хокимиятдагилар манфаатидаги иш. Андижон шаҳрида «яхши» китоб дўкони деб, «Шарқ» концернига қарашли китоб дўконини кўрсатишади. Ичига кир 50% мактаб дарсликлари, 10% бадиий адабиёт (Э.Вохидов,А.Орипов,А.Кодирий …ва «Дайди кизнинг дафтари» каби нахсга босган китоблар,40% русча адабиёт) (астрология, курилиш, медицина).
Шуларнинг ҳаммаси бўлиб,тахминан 100-200 та номдаги китоб бор. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, ЖПК, ФК,ФПК , «Маъмурий жавобгарлик кодекси» каби қатор кодеклар, қонунлар тўпламлари нарҳи 20000 сўм атрофида. Одамлар нон олсинми,битта китобми?
Юқоридаги ҳолларнинг ,оғриқларнинг барчасининг тугуни битта жойда.
Ўзбеклар онгида.
Биз феодализм психологиясидан қутилмаганмиз. Ҳокимият ич-ичидан, юрагидан ўзбекларни боши эгилган қабилага айлантиришни ҳоҳлайди. Бизга ҳар бир қадамимизни тушинтиришади. Ким яхши, ким ёмон. Нима қилсак тўғри, нима хато…
Хокимият қаърида миллат юзасидан аниқ тузилган режалар бор. Йигирма аср икки қутбли тоталитар режимни юзага келтирди. Коммунизм ва фашизм. Иккиси ҳам демократияга жон-жони билан қарши. Бугунги Ўзбекистон тузуми қанақа?
Коммунизм, хеч бўлмаса,социализм дея оласизми? Бугун биз фашизм жамиятида яшаётганлигимизни эса кўплар инкор этмайди.
Ҳаммамиз зомбилармиз. Кўкрагига мухолифат, миллат қуткарувчиси ёрлиғини тақиб олганлар ҳам. Каримовни учинчи муддатга президентликка таклиф этишаяпти.
Зомбилар жим.
Зомбилар харакатда.
Яхшилар, И.Каримов кетиши керак. Хорликлар тугаши керак. Таҳқирланишлар тугаши керак. Зомбиларни қандай уйғотамиз? Асрлар бўйи боши бирикмаган ҳалқни уйғотишга ким ҳаракат қилади?
Алоҳида одамлар, гуруҳлар, клублар, махмадона шахслар И.Каримов учун хатар туғдирмайди. Каримовни тугатишга ягона қодир тулқин-халкдир.
Ҳалқни, ўзимизни, миллатни майдонларга кўтариш йулларини қидирайлик!!!



