Ислом Каримов Туркманистонга сафар қилмоқда.

8162224niyazovpalace203.jpg

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Туркманистонга икки кунлик сафарини бошлаган.

Бу Каримов жанобларининг шу йил бошида Президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳокимиятга келганидан буён Туркманистонга илк ташрифидир.

Туркманистон президентининг матбуот хизмати тарқатган хабарга кура, икки давлат раҳбарлари ўзбек-туркман муносабатларини янги босқичга кўтариш ниятидалар.

Хабарларга кўра, пойтахт Ашхабодда Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммадов юзма-юз музокаралар олиб боришган.

Ўзаро мулоқот чоғи иккитомонлама муносабатларнинг ҳозирги аҳволи ва келажаги мубоҳаса этилгани айтилади.

Айниқса, қишлоқ хўжалиги ҳамда энергия соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига кўпроқ эътибор қаратилган.

Ўзбекистон раҳбарияти Туркманистоннинг бир умрлик Президенти Сапармурод Ниёзовнинг ўлимидан сўнг мамлакатда кечаётган ўзгаришларни эҳтиёткорлик билан кузатиб келаётгани айтилади.

Туркманистон ҳам, Ўзбекистон ҳам Москва билан Россияга газ экспортини Ўзбекистондан ўтувчи қувурлар орқали ошириш юзасидан келишишган.

Тошкент шунингдек, режадаги Туркманистондан Хитойга борувчи газ қувурларини Ўзбекистон ҳудудларидан ўтказишни истайди.

Ташриф арафасида ўзбек матбуоти икки халқнинг қон-қариндошлик алоқаларига урғу берган.

Учрашув давомида эса, Амударё сувини бўлишиш каби ҳар икки мамлакат учун муҳим бўлган нозик масалалар ҳам мубоҳаса этилиши кутилаётганди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Ашхободга сафари нақадар аҳамиятли?

Би-Би-Си.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares