КАРИМОВ ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИНИ ҚАНДАЙ БАРБОД ҚИЛДИ?

«Бирдамлик» харакати фаоли Элдордан!
picture.jpg

Мустақилликнинг бошларида президент Каримов келажагимиз буюк бўлади — деганида
унинг бу гапига ҳамма ишониб, кўплар севинчидан, ўйинга тушиб ҳам кетган эдилар.

Афсуски, бу ўйинчилар ишларининг ҳадемай пачаваси чиқиб, ҳечқандай сабабсиз Республика бўйича корхоналар тўхтаб қолди. Минглаб катта-кичик корхоналар, одамларнинг кўзига шунчаки хусусийлаштирилсада, хоким ва бошқа амалдорларнинг ишонган шоввозлари томонидан бу корхоналарининг айрим цехлари ёлланган бегона
кишиларга буздирилиб, машиналарга юкла қаерларгадир жўнатили.

Улардан қолганлари аукционларда сотилди деб, арзон баҳоларга расмийлаштириб, нақд пулларга қариндош ва танишларга сотилиб, бундай йўллар билан минглаб корхоналар ғойиб бўлди.

Улар бу корхоналарни сотиб «чайнаб хазм қилгунча» минглаб ишчилар 8-10 ойларни маошсиз бекорга кутиб ўтказдилар. Катта ва йирик завод-фабрикаларда ишлаган ўн минглаб ишчиларнинг ҳам қисматлари худди шундай тугади.

Республикадаги йирик завод ва фабрикалар эса, хукуматдаги казо-казоларга тегишли бўлиб, улар халқнинг кўзича хусусийлаштирилиб уларнинг керакли
цехларидаги қиммат ва ноёб юзлаб конвейрлар ўнлаб миллионлаб доллардан, тайёр ва сифатли маҳсулот чиқараётган цехларнинг қурилма ва станоклари юз минглаб долларга узоқ Россиягача харидорлар излаб топилиб нақд пулларга сотиб юборилди. Бу хозир
бу заводлар ишлаётсада уларнинг асосий цехлари таг туги, деворларигача йўқ бўлиб кетган ва улар ишчиларнинг ёдидагина қолган.

Бу заводнинг ишсиз миллионлаб ишчиларнинг айримлар қарамоғида 15 жондан одам бор, уларни ўртача 6-8 жондан ҳисобласак, 7 миллион жонни боқаётган ишчилар ўз ишларидан айрилдилар. Бунинг устига ишсизлар 8-10 ойлаб ўз йиғиб қўйган пулларини еб яшадилан.

Корхоналари бекорга юлғичларга талон-тарож қилинган ўн минглаб Каримовга шикоятлар келабошлади. Агар шунча шикоятларга президент ростдан эркакчасига мард бўлганда ва у заррача деса, бу шикоятларга дарҳол жавоб бериб, бундайларнинг танобини тортиб
қўяолардику!

Маошсиз ва ишсиз миллионлар, унга писта пўчоғидай бўлмаганда ва у ҳоҳлаганда телефон гўшагини кўтариш билан жойлашиб кетадиган бундай муаммоларнинг ўшанда биринчи бошланаётганидан қувониб, бундай муаммоларни эртага бутун Ўзбекистога ёйиш, бу ишлар аслида унинг Ўзбекистоннинг келажагин буюк эмас куюк кулга айлантиришни режалаётган мақсадларидан бири эди.

Ўшанда Тошкентнинг хар бирида ўнлаб минг ишчилар ишлайдиган ва қимматбаҳо қурилма ва машиналар чиқарадиган Ташселмаш, Таштекстилмаш, гигант корхона Тошкент тўқимачилик комбинати ва Тошкент пойафзал фабрикалариларининг маош ва маблағлари берилмай атайин тўхтатилиб турган бир вақтда яна Каримов бир оғиз бизларнинг Европадан қаеримиз кам? — деб қилган таклифидан, республиканинг 160 дан ортик туман, шахар ва вилоятларида жаъми 500 дан ортиқ теннис кортлари қурилиб,уларда ҳоким ва амалдорлар 2-3 марта теннис ўйнаган бўлдилар холос ва уларнинг ҳаммаси бекор ётибди..

Яна бунинг устига бизлар фарзандларимиздан ҳечнарсани аямаймиз деб, у 2001 йилги сессияда барча ҳокимларга янги ўқув йилигача менга харбирингиз камида 2-3 тадан лицей ёки колледж қуриб топширишмасанглар, ҳокимлик қилишни ўйлаб қўйинглар деб дағдаға қилганди.

Чунки, Каримов ўша йил куз ойларида Америкага Билл Клинтон олдига камида 200 лицей қуриб бориб мақтанмоқчи эди, ҳокимлар албатта бу буюртмани бажариб юртбошига 209 лицей ва колледжни қуриб топширдилар.

Каримовнинг бир мақтаниши қанча триллионларга тушиб мактабларнинг ўшанда бир сўми йўқ, қақшаб ётганини кўрган ва фарзандлари ўқиётган хар бир ота-онани
ранжитган эди.

У борган вилоятларида иш излаб, кўчалар тўлган мардикорларга 16 йил мобайнида бирор марта ҳам корхона қуриб бермаган. У доимий хар бир сафаридан спорт
комплексми, сейфларида сариқ чақаси ҳам йўқ хашаматли сирти ялтироқ қатор банк ва лицейларга вилоятларнинг мабларғларни қанча кўп совуриб қайтса, у шунчалар бахтиёр эди.

Негаки, у қанча баланд ва ялтир-юлтир қора ойналардан иморатлар қурса, халқ
орасида унинг обрўси шунча ярақлаб кўтарилар, ўзбекларнинг ўзи ишсиз очдан ўлай деб ўтирсада: — «шунча қимматчилик замонда Каримов бечора пуллар топиб шундай курилишларни қиляпти, э унинг отасига раҳмат»—- дейишини жуда яхши билар
эди.

Навоийда Миралишерга, Андижонда Бобур, Cамарқандда Бухорий ва Мотрудийга, Термезда Ат- Термезийга ва йирик Алпомиш спорт комплекси, Хоразмда Мангубердига, Қаршида шаҳарга иккинчи катта ва ёпилган стадион, ёпиқ спорткомплекс , ёпиқ сув бассейни ва республикада хозир ҳам энг катта теннис кортларидан бирини қуриб битказилаётир.

Аслида ўша йилларда Ўзбекистонда миллионларга иш топилмай, вилоят ва туманларда райком, райисполкомлардан
хокимиятларга айланиб, ит эгасини танимай ётганда, Каримовнинг мақбара-мажмуалар қуришга изм бериши,
бозор иқтисоди ислоҳотларига мутлақо зид ва эртани
ўйламасликдай хақиқий душманлик ёки тентаклик эди!

Каримов эндигина ўз иқтисодини тиклаб келаётган
вилоят ҳокимларига уларни пахта ва ғалла ҳосилини
оширишга харакат қилишга қўймай, аксинча унинг мақсади
халққа чапак чалдириб қўйиб, ўзига обрў келтирадиган
гигант қурилишларни қурдириб тантаналар билан телевизорда лентани ўзи кесиб, катта обрў олиш эди.

Яна яп-янги ҳоким тайинлаб, Каримов келаси қайтгунча
бирор улкан комплекс қуришни гулдурос қарсаклар остида янги ҳокимнинг бўйнига илиб кетаверар эди. У мунтазам
шундай қилиб, вилоятларнинг четидан янги йиғилган маблағларини хар келганида зарурият жихатидан тўртинчи ва бешинчи ўриндаги мақсадларга сомондай сочиб
кетаверар эди.

Хуллас, ўтган 16 йилда Каримов 80 дан ортиқ сессия,
йиғилишлар ўтказган бўлса, уларнинг деярлик ҳаммаси худдишундай ўтган.

Шубҳа йўқки, агар у навбатдаги сайловдан ўтиб
олса, ўзбек халқининг тамом бўлгани деяверинг, чунки у эртага яна бу халқниг аввал елкасида бўлса, энди
бошига чиқиб ўтириб олиб ёнғоқ чақиб, яна айёрлик билан
бу халқнинг юрагига кириб ўз ихтиёри билан гулдурос қарсаклар остида уларга майиб ва мажрух, ишсиз ва қашшоқ, саводсиз ва манқурт ва юраксиз қўрқоқ бўлишига ҳукм чиқариб, уни халққа тасдиқлатиб олади ва
ўзининг келаси муддатида бу ҳукмнинг ижросига у
албатта эришмоқчи!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares