(Bringing down a dictator)
Давоми.>
Сайловлар куни, 2000 йилнинг 24 сентябри.
MARTIN SHEEN:
— Сайлов куни демократик мухолифат, аҳолини сайловларга жалб қилиш гуруҳи, Отпор, ўндан ортиқ демократия тарафдорлари бўлган гуруҳлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва мустақил оммавий ахборот воситалари кампанияга қўшилдилар
Сўнгги йил мобайнида улар Америка манбаларидан 25 миллион доллар олдилар. Участкалар ёпилаётган пайтда томонларнинг барчаси ҳар бир участкадаги ҳисоб-китобларни тасдиқлашларилозим.
Сайловларни сохталаштириш юзасидан ҳар қандай уриниш режим томонидан фақат Белградда амалга оширилиши мумкин.
“10 000 та сайлов участкаси бор ва уларда кузатувчилик қилиш учун 30 000 мингта одам зарур. Улар ҳақиқатан ҳам 30 000 одам йиға олдиларми? Улар бу одамларни йиғибгина қолмай, сайлов натижаларини Белградга зудлик билан етказилиши учун фавқулодда ғайрат кўрсатдилар. Агар сайлов натижаларини сохталаштиришга уринишлар бўлса, уларнинг қўлларида сохталаштиришни аниқлаш учун рақамлар бор эди.
MARTIN SHEEN:
— Электрон почталар тармоғи компьютер марказини сайлов натижалари билан таъминлаб турарди. Улар умумий овозлар ҳисобини кутаётгандилар ва унинг натижасидан камдан-кам одам шубҳаланарди. Аммо ҳеч ким қандай иш содир бўлиши мумкинлигини билмасди.
Биз ғалаба қозонишимизни билардик. Биз Милошевични осонгина таслим бўлмаслигини ҳам билардик. Аммо бизнинг устунлигимиз шунда эдики, биз кейинги ҳатти-ҳаракатларга ҳам тайёр турардик. Яъни, у ютқазганидан сўнг, бизнинг ғалаба қозонганимизни тан олмасдан, манипуляцияни давом эттиришига тайёр эдик.
MARTIN SHEEN:
— Ярим тундан кейин сайловлар штабида одамлар якуний натижаларни қайта текширилиши тугашини кутиб турардилар. Шундан сўнг улар расмийларнинг бундан буёнги манипуляциясини йўққа чиқарувчи баёнот бердилар.
“Биздаги маълумотлар президентлик сайловлари биринчи раунддаёқ бўлиб ўтганини кўрсатмоқда. Бу ерда фақат битта савол қолаяпти: ғалаба қозонган киши қачон ўз курсисини эгаллайди – умуман у мазкур курсини эгаллай оладими ёки йўқми?”
Кейинги кунлар мобайнида Белград нафасини ичига ютганча турарди, Милошевичнинг сайлов комиссияси эса номзодлардан биронтаси ҳам талаб қилинган 50 фоиз овоз ололмаганини, сайловларнинг сўнгги раунди бўлиб ўтиши кераклигини айтди.
“Ҳозир Сизларнинг олдингизда ҳаётингиздаги энг катта вазифа турибди. Сиз норозиликнинг бошида туришингиз керак. Сизга бу нарса ўргатилган. Сизнинг университетларда алоқаларингиз бор. Бу Сизнинг норозилигингиздир! Энди ҳамма нарса сизнинг қўлингизда!”.
MARTIN SHEEN:
— Улар ўқув машғулотларида иштирок этишган ва бир неча ой ичида уюшишганди. Энди улар ўзларининг нозўравонлик ҳаракатида режимни ҳокимиятдан чекинишга мажбур қилиш каби охирги синовдан ўтишлари керак эди. СДМ ва Коштуница сайловларнинг сўнгги раундига ҳожат йўқлигини эълон қилдилар ҳамда одамларни умумий норозилик намойишига ҳозирланишга даъват этдилар. Норозилик намойишига уч кун қолганда, Кўлубар шахтаси кончилари кутилмаганда Коштуницани қўллаб-қувватлашларини эълон қилдилар. 17 000 ишчини тамсил этувчи комитет зудлик билан норозилик намойиши ўтказиш учун овоз берди. Улар бутун мамлакатни норозиликка илҳомлантиришни исташларини айтардилар. Сербиянинг 70 фоиз электрини ишлаб чиқарувчи кон тўхтаб турарди. Кончилар яхши намуна кўрсатдилар. Эндиликда мамлакатнинг қолган қисми ҳам уларга қўшилди ва бутун мамлакат ҳаракатдан тўхтаб қолди.
Биз Милошевичнинг бизга фақат полиция ва армия ёрдамидагина қарши туриши мумкинлигини билардик. Шунингдек, биз полиция ва армияни “Милошевич қўллаш-қувватлашга арзийдими-йўқми ёки халқ билан бирга бўлган маъқулми?” дея ўйлаб кўришга мажбур қила олишимиз мумкинлигини ҳам билардик – ана шунда у иқтидорда қололмасди. Бу ерда ўта кенг кўламдаги халқ қаршилиги рамзларини топиш ҳамда полиция ва армияга бу қаршилик мухолифатнинг давлатга қарши ҳаракати эмас, халқнинг Милошевичга қарши намойиши эканини кўрсатиши жуда муҳим эди.
MARTIN SHEEN:
— Полиция билан армия норозилик билдираётган кончиларни қуршовга олиши баробарида оддий одамлар кончиларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш чақириқларига “лаббай” дея жавоб бердилар. Минглаб одам йиғилди – бу полиция ва армия учун Милошевич тамом бўлгани ҳақидаги сингал эди.
Катта шаҳарлардаги таксичилар секин ҳаракатланувчи ғилдиракли баррикадалар ташкил қилдилар. Жамоат транспорти ҳайдовчилари ўз автобусларини шаҳарларнинг асосий чорраҳаларида кўндалангига тўхтатиб қўйдилар. Полиция тартиб ўрнатишга уринарди, аммо норозилик намойиши кун сайин тарқалиб борарди. Сайловларда ютқазган ва сайлов натижаларини сохталаштириш устида тутилган Милошевич энди ўз лавозимидан кетиши ёки куч қўллаши керак эди.
POPOVIC:
— Бутун мамлакат полицияга қарши куч ишлатмаслик ва ҳужум қилмаслик ҳақида огоҳлантирилганди. Чунки бизнинг чақириғимиз “биз полиция билан урушмаймиз” қабилида эди. Улар ҳам худди биз каби режим қурбонлари эдилар. Бизда қурбонлар билан қурбонлар ўртасида уруш эълон қилишга сабаб йўқ эди. Бир томондаги қурбонлар кўк махсус форма, бошқа томондагилар эса кўк жинси кийиб юрардилар. Аммо қон тўкиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ эди.
MARTIN SHEEN:
— СДМ ва унинг тарафдорлари ғазаблангандилар, улар ўз сўзларида қаттиқ турардилар. Аммо улар сабрли ҳам эдилар, чунки қон тўкилишидан қочардилар.
Биз ҳукуматдаги кишиларга мамлакатда содир бўлаётган воқеаларни англаш учун етарлича вақт берганимиз муҳим эди. Бу бир кунлик оддий инқилоб эмасди, орадан 10 кун ўтганди, кундан-кунга босим кучайиб борар ва Сербия қамалда қолганди. Пировардида аксар кишиларнинг Милошевичга қарши экани мутлоқ аён бўлди.
2000 йилнинг 5 октябри
MARTIN SHEEN:
— Ҳатто сайловлардан 10 кун ўтганидан кейин ҳам Белградда ҳеч ким ҳадемай кескин бурилиш лаҳзаси келишини ўйламаган ҳам эди. Бутун Сербия эрта тонгдан ҳаракатга тушган, пойтахтга ҳар ёқдан одамлар етиб келаётгандилар. Бу амалиётни СДМ лидерлари бутун мамлакат бўйлаб ими-жимида ташкил этгандилар. Колонна раҳбарлари полиция билан тўқнашувга тайёр эдилар. Улар, агар лозим бўлиб қолса, баррикадаларни бузиб ташлаш учун ҳатто бульдозерлар ҳам олиб келгандилар. Эрталаб соат 9 да спорт кийимини кийиб олган Чачақ шаҳар мэри бошчилигидаги битта колонна полиция тўсиғига дуч келди.
— Хайрли кун. Бу эркин мамлакатми?
— Ҳа.
— Ундай бўлса бу нима?
— Биз шунчаки ўз вазифамизни бажараяпмиз. Биз сизларни ўтказиб юборолмаймиз.
— Бу колонна Чачақ шаҳригача узанган. Юк машиналарини йўлдан олиб ташланг.
— Ўзингизни босинг.
— Биз шундоқ ҳам ўзимизни босиб турибмиз.
— Менда ўз бошлиқларимдан олинган буйруқ бор. Сизга кўп нарсани айтолмайман. Мени тушунишга ҳаракат қилинг.
— Бўпти, келинг, биз ўз ишимизни давом эттирайлик, сиз эса бизга ҳалақит берманг, хўпми? Бу сизнинг бизга қўшилиш имкониятингиз бўлади.
— Улар бу юк машиналарини пачоқлаб ташлашади. Уларга айтинг, бундай қилишмасин. Менинг раҳбарларим тез орада бу ерга келишади ва сиз улар билан гаплашасиз. Келишдикми?
MARTIN SHEEN:
— Бу музокаралардан чарчаган чачақликлар йўлдаги тўсиқни ўзлари олиб ташладилар.
Чачақ ёки Узиче каби шаҳарлардан келган бу одамлар ҳамма нарсага тайёр эдилар. Улар Белградда аксариятни ташкил қилувчи, шунчаки кўчага чиқиб, бақириб-қичқириб, сўнг уйга тарқаб кетадиган четдан келган намойишчилар эмасди. Йўқ, бу одамлар бу ерга ҳаммаси тугамагунича уйларига кетмасликка қарор қилиб келгандилар.
Белградда бизни аксилтеррорчилик амалиёти учун тайёрланган аскарларнинг махсус гуруҳи кутиб турарди. Биз улар билан тиғиз алоқада эдик. Биз ҳар 10 дақиқада улар билан радиоалоқага чиқиб турардик. Шундан сўнг мен ўз ҳамюртларимга ахборот берардим. “Полиция биз билан. Улар ҳадемай биз томонга ўтадилар”.
MARTIN SHEEN:
— Кун ўтиб борарди, полиция баррикадалар қургани билан уларни ҳимоя қилиш ниятида эмасди. Жанубий колонна Белградга тақрибан эрталабки соат 11 да кириб келди. Уларнинг учрашув жойи федерал парламент биноси олдида эди. Мэр Илич ҳали йўлда бўлган колонна билан алоқани ушлаб турарди. Улар парламентни нозўровонлик йўли билан эгаллаб олиш учун кундузги соат 3 да бошқаларга келиб қўшилишни режалагандилар.
СДМ конфеденциал каналлар орқали хавфсизлик кучлари четга чиқиб туришларига ишонтирилган эдилар. Аммо ҳеч ким бунинг осон кечишини кутмаётганди.
Биз полициянинг қандай йўл тутишини билмасдик. Биз уларнинг бир қисми оломонга ташланмаслигини билардик, аммо бу нарса полициянинг фақат бир қисмига тегишли эди, холос, қолган зобитлар қандай йўл тутишлари мумкинлигини билмасдик. Полициянинг ўзи эса жуда эсанкираб қолган эди.
“Сербияни қутқаринг. Слобо, ўзингни ўлдир”.
MARTIN SHEEN:
— Чачақлик одамлар бошқалар келиб қўшилишига сабрлари чидамай олдинга юра бошладилар. Аммо полиция уларни осонгина сиқиб чиқарди. Лекин полиция Белград томонга юз минглаб серблар – Отпорни қўллаб-қувватловчи, ўз овозлари ўғирланишини тўхтатиб қолмоқчи бўлган фермерлар ва ишчилар келаётганларини ҳали билмасди. Белградга биринчи колонна келиб тушганидан бир неча соат ўтгач, бу ҳақдаги хабар шаҳарликлар қулоғига етиб борди. Улар “Сербия бош кўтарди!” ҳайқириқлари билан кўчаларга чиқишди. Шу куни ҳар бир одам ҳозир бўлиши керак бўлган фақат битта жой бор эди.
“Оғайнилар, опа-сингиллар, полицияга ҳеч нарса отманг. Полиция халқ томонга ўтаяпти. Ноўрин ишларни қилманг”.
MARTIN SHEEN:
— СДМ лидерлари эндиликда полициянинг барча радиоканалларини назорат қилардилар ва йиғилган одамларни бартараф қилиш бўйича берилаётган буйруқларни эшитиб турардилар. Аммо ҳеч ким ҳеч қандай чора қўлламасди.
Улар бирор иш қилмоқчи эмасдилар. Улар шунчаки буйруқларни бажаришмас ва содир бўлаётган воқеаларни кузатиш билан чекланардилар. Улар Белград кўчалари минглаб одамлар билан тўлганини ва Сербиянинг турли бурчакларидан яна кўплаб кишилар етиб келаётганини тушуниб турардилар, яъни бу мамлакат миқёсидаги бутун бошли бир исён эди.
Албатта, улар бу оломонга қарши бирор-бир куч ишлатиш ўзни ҳалок қилиш билан баробар эканини тушуниб турардилар. Шунингдек, бу уларнинг сайловларда ютқазган Милошевич томонида бўлишни истамаётганларини ҳам англатарди – улар буни истамасдилар.
MARTIN SHEEN:
— Журналистлардан биттаси “полиция ва армия командирлари бирор марта ҳам ўт очишга буйруқ бермадилар, чунки улар оломон орасида ўзларининг ҳам фарзандлари бўлиши мумкинлигини билардилар”, деб ёзганди.
Бино ичида Милошевич исми белгилаб қўйилган минглаб сайлов бюллетенлари топилди.
Бир неча ойнанинг синиши ва парламент биносидаги ёнғин – аввалги режим бу ерда содир этган, Милошевич амалга оширган ё Болқондаги бошқа мамлакатлар қилган ишлар билан солиштирганда, ёхуд АҚШ ўз бўмбалари воситасида қилган қилмишлари билан қиёслаганда ҳеч нарса эмасди – биз қилган иш улар олдида шунчаки болалар шўхлигига ўхшарди.
Ҳокимиятни эгаллаб олиш чоғида икки киши қурбон бўлди, бир ёши ўтган киши юрак ҳуружидан вафот этди ва битта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Милошевич икки кундан бери қорасини кўрсатмасди. Аммо унинг тамом бўлганига шубҳа йўқ эди. Ҳокимият тепасига халқ келганди.
SERWER:
— Бизни бу вақт мобайнида хавф-хатар ёки куч ишлатиш чўчитмасди. Ҳокимият тепасида қолиш хавфи бундан ёмонроқ эди. Буни Сербиянинг ўзидаги демократик кучлар жуда яхши англардилар. Биласизми, бу ердаги энг катта сабоқ халқ нозўравонлик намойиши коалицияси ҳар қандай диктаторни сайёрадаги исталган махфий амалиётдан кўра яхшироқ йўсинда ағдариб ташлашида акс этарди.
Биз шунчаки улардан кўра ҳаётни яхшироқ кўрганимиз учун ғалаба қозондик, деб ўйлайман. Умуман олганда, бу одамлар шунчаки ўлим элчилари эдилар. Биласизми, уларнинг нафрати, уларнинг ташвиқоти ва ҳатто уларнинг сўзларидан ҳам ўлим иси анқирди. Биз ҳаётни кўпроқ севганимиз учун зафар қозондик. Биз ҳаётни севишга қарор қилдик – бундайларни эса енгиб бўпсиз. Мана Отпор нима қилди. Биз шунчаки ҳаётсеварлар гуруҳи эдик. Ана шунинг учун биз ғолиб келдик.
2000 йил 6 октябрь куни Слободан Милошевич сайловда Воислав Коштуницага ютқазди.
Воислав Коштуница 2000 йил 7 октябрь куни Югославия президенти сифатида қасамёд берди.
Зўран Диндич 2001 йилнинг 25 январида Сербия бош вазири бўлди.
Сердья Попович 2000 йил 3 декабрида Сербия парламентига сайланди.
Слободан Милошевич 2001 йилнинг 20 июнь куни инсонийликка қарши жиноятлари учун судга берилиб, Гаагага топширилди.
MARTIN SHEEN:
— Агар сиз ҳозиргина гувоҳи бўлганингиз бу нозўравонлик ғалабаси бўлмаганида эди, Слободан Милошевич ҳеч қачон одил суд қаршисида турмас эди.
Аммо бу ерда террорчиликка қарши уруш юзасидан яна бир сабоқ бор. Террорчилик инсон ҳуқуқлари риоя қилинмаётган, сиёсий партиялар маън қилинган, матбуот цензурага дучор қилинаётган ва эркинликка йўл қўйилмаётган жойда гуллаб-яшнайди. Бугунги кунда дунёда кўплаб нодемократик мамлакатлар мавжуд ва улар террорчиликнинг ошиши учун потенциал заминдир.
Уларнинг ҳаммасини бўмбабўрон қилиш ёки уларнинг ҳаммасига Америка аскарларни ташлаш масаласи ҳатто кўриб чиқилаётгани ҳам йўқ. Аммо сиз ҳозиргина мустабид тузумларда ва босим остида яшаётган одамларнинг у қадар ожиз эмаслигини кўрдингиз. Уларда танлов имкони бор – агар улар зўравонлик қўлласалар, уларга ҳамма қарши бўлади. Зўравонлик инқилоби ғалаба қозонганида ҳам у ерда аввалгидек қатағон режимига асосланган ҳокимият ўрнатилиш эҳтимоли катта. Бутун бошли халқларни сафарбар этишга қодир нозўравонлик стратегиялари зўравонликдан кўра анча самарали бўлиши ва у ерда демократия пайдо бўлиш эҳтимоли катта. Дунёнинг бошқа демократик мамлакатлари ёрдамида диктаторларни ағдариш, шу билан бирга террорчиларнинг режаларини барбод қилиш мумкин. Эътиборингиз учун раҳмат.
Ушбу фильм “Бирдамлик” ҳаракати томонидан ўзбек тилига ўгирилди.
“Бирдамлик” ҳаракатининг Интернетдаги манзили – www.birdamlik.info
Алоқа учун: e-mail – birdamlikharakati@yahoo.com Teлефон – +1-314-600-2889



