(Bringing down a dictator)
Давоми.
Агар Отпордаги болалар билан гаплашсангиз, уларнинг аҳмоқ эмаслигини тушунасиз – улар озодлик истаган оддий одамлар эди.
Эсингизни йиғинг, жаноблар, чунки Сербияда ҳазил-мазах ишлари тугади. Зўравонликни бас қилинг. Таъқибларни тўхтатинг. Давлат террорини бас қилинг.
MARTIN SHEEN:
— Бу пайтга келиб Отпорнинг Белградда офиси пайдо бўлганди, у фаолларнинг ота-оналаридан ижарага олинган уч хонали квартира эди. Отпор АҚШ ва Европанинг бошқа мамлакатларидан нусха кўчириш, телефон, почта, компьютерлар ва Интернетга пул тўлаш учун маблағ олган Сербиянинг ўнлаб мухолифатчи гуруҳларидан биридир. Отпор ўз офисини очишдан ҳам аввал веб-сайтини ишга туширган. Уларнинг талаблари – Милошевични нозўравонлик йўли билан бартараф қилиш, эркин сайловлар, демократия – серб тилида ҳам, инглиз тилида ҳам илиб қўйилган. Отпор ғоялари Сербияда пайдо бўлди, аммо АҚШ ва Европадан келаётган молия уларга ўз ғояларини ёйишда ёрдам бергани ҳеч кимга сир эмас.
Кеч қишда Отпорга чет элдан келаётган молия уни қийин аҳволга солиб қўйди. Аммо Милошевичнинг “улар АҚШнинг қўғирчоқлари” деган сўзлари фақат уларнинг ўз ишлари самарадорлигига ишончни оширарди.
“Бу мамлакатдаги одамлар ҳар доим ҳам ҳамма ишни очиқ-ошкор қилинишини ёқтирмайдилар ва буни тушуна олмайдилар, аммо бу билан яширин амалиётлар ўртасида фарқ бор. Бу ерда ҳеч қанақа яширин амалиёт йўқ эди. Улар бу каби дастурлардан юқори турардилар, шунинг учун улар Милошевични ағдаришни режаламагандилар, балки демократик жамият унсурларини қуришни истагандилар”.
MARTIN SHEEN:
— Отпорни чет элдан туриб қўллаш пулдан кўра каттароқ нарса эди. Вашингтондаги Халқаро республика институти америкалик олим Жин Шарп муаллифлигидаги нозўравонлик стратегиялари тўғрисидаги китобни тавсия қилади – институт Шарпнинг ҳамкасбларидан бўлган истеъфодаги армия зобити иштирокида дам олиш кунлари семинар уюштирди.
HELVEY:
— Мен уларга ҳаммасини тушунтирдим. Бу урушга ўхшаган бир нарса ва сиз бу масалага худди урушдагидек ёндошишингиз лозим бўлади. Агар сиз нозўравонлик жангига киришмоқчи бўлсангиз,
Col ROBERT HELVEY, АҚШ армиясидан:
— У ҳолда уруш пайтида қўлланиладиган принциплардан фойдаланишингиз керак. Масалан, қўшинларингизнинг керакли пайтда керакли жойда тўпланишига ўхшаш. Биласизми, бу ерда ташаббус керак, фақат мудофаа билан жангда енгиб бўлмайди. Сиз ҳарбий ҳолатдамисиз ёки қуролсиз жангда иштирок этаяпсизми – фарқсиз, ҳужумга ҳам ўтишингиз керак. Шу тариқа, бунда ҳам уруш пайтида қўлланиладиган тамойиллардан фойдаланилади.
“Биз у ерда моҳиятан аввал қўллаганимиз нарсаларни кўрдик, биз шунчаки бу мавзуда кимдир китоб ёзганини билмасдик, холос. Шундай экан, бу китобни қўлда ушлаб туриш ҳамда биз томонимиздан қўлланган ҳаракатларнинг системали тарзда ишлаб чиқилганини кўриш, Ганди услубини кўриш, қўллаш ва ҳаказолар – ажабтовур иш эди”.
MARTIN SHEEN:
— Полковник Хелвейнинг асосий дарси ўзлаштирилди: ҳукмдор ҳокимиятини бартараф қилиш лозим эди.
SRDJA POPOVIC:
— Биз ҳар қандай нодемократик режим шундай бўлишга ҳаракат қилади, деб ҳисоблаймиз. Режим тепасида кичик гуруҳ бўлади. Улар барча давлат идораларини, институтларини ҳамда суд органлари, оммавий ахборот воситалари каби қатағон механизмларини назорат қиладилар ва назарий жиҳатдан бунақа режим яхлит пойдеворга асосланиши лозим. Кўпчилик бу монолитнинг юқори қисмидан халос бўлиш керак, деб ҳисоблайди. Бу инқилоб деганидир. Биз эса Отпор демократияни истайди, деб айтамиз. Лекин бу бошларни танадан жудо қилиш йўли билан амалга оширилмаслиги даркор. Серблар ўз ҳукмдорларини сайловлар орқали ағдаришлари керак. Бу сербларнинг маданий халқ эканини исбот қилади.
MARTIN SHEEN:
— Сайловларга камида яна бир йил қолганди. Бу орада Отпор Милошевич ҳокимиятини заифлаштириш учун бошқа усуллардан фойдаланган ҳолда ўз тармоқларини ташкил қилади. Отпор ғояларини ёйиш ва аҳолининг қуйи қатламларидаги юзлаб фаолларни ўқитишга қарамай, Отпорда бирорта ҳам миллий лидер ва марказий комитет йўқ эди. Белграднинг роли муҳим эди, аммо Отпорнинг маҳаллий фаоллари ўз ишларини ўзлари бажарардилар. Расмийлар уларнинг ҳаммаларини ҳибсга олиш имкониятига эга бўлолмаслиги учун лидерликнинг бу каби мураккаб мозаикасини яратиш онгли равишда амалга оширилган стратегиядир. Отпор вилоятларда айниқса кучли бўлган норозиликни курашга сафарбар қилиш учун жойларда одамларга яхши таниш бўлган ёш йигит-қизларга таянарди.
“Кичикроқ шаҳарлар мухолифат таянчига айланди, Белград эса қора туйнукка ўхшарди. Охирги икки йил мобайнида Белградда мустақил оммавий ахборот воситалари қолмаганди. У ерда сокинлик ҳукм сурарди. Чачақ, Нис, Нови Сад, Кральево, Узиче каби шаҳарлардаги вазият эса жуда таранг эди. Одамлар ўта норози эдилар, улар жуда аччиқланган ва радикал кайфиятда эдилар”.
MARTIN SHEEN:
— Отпор шаҳарларда пайдо бўлиши билан режим олдида “кичик кўламдаги қатағонларни давом эттириш керакми ёки ёппасига ҳужум бошлаш керакми” деган дилемма пайдо бўлди.
14 май куни ахборот вазири бутун мамлакатга узатилган матбуот анжумани чоғида бирданига Отпорга ҳужумни кучайтирди.
“Отпорни талабалар ташкилоти ёки сиёсий партия сифатида кўрсатишга уринаётганлар янглишаяптилар. Отпор бу нео-фашистик ташкилотдир ва ҳукуматимиз бошқа мамлакатларда бу кўламдаги террорчиликка дуч келинганда қандай иш тутилса, ана шундай усулларни қўллайди.
MARTIN SHEEN:
— Отпорга террорчилик тамғасини осиб, режим ҳибсга олишлар ва калтаклашлар тўлқинини авж олдирди. Отпор қатағонлар бўлишини кутганди ва бунга тайёр эди. Ҳар бир ҳибсга олишдан кейин полиция участкалари ва қамоқхоналар олдида тезда норозилик билдирувчилар пайдо бўлардилар.
– “Биз алоқа занжирини ишлаб чиқдик. Агар бирор киши ҳибсга олингани ҳақида марказий идорага хабар келса, матбуот варақаси чиқариларди, ҳибсга олинган киши адвокат билан таъминланарди ва мазкур участкага 10 дақиқа ичида фаоллар чақириларди”.Шу важдан ҳам бу каби бирдамлик тизимини ишлаб чиқиш жуда муҳим эди.
Мен Марказий Қамоқхона бош нозирига мурожаат қилаяпман. Маҳбусларнинг саломатчилиги ва умумий аҳволи ҳақида айтиб бериш учун сизга 10 дақиқа мухлат берамиз.
“Улар биздан қўрқардилар. Улар бизни террорчи, фашист ва ҳатто гиёҳванд кишилар сифатида кўрсатишга уринардилар. Мен Отпорнинг катта ёшли аъзоларидан бириман ва менинг ёшим 27 да. Улар, “қўйсангиз-чи, бу ахир кулгули-ку – бу болалар фашист бўлишлари мумкин эмас. Булар оддий болалар”, дейишарди. Шу сабабли биз учун давлат телевидениесининг ташвиқоти нақадар аҳмоқона эканини кўрсатиш муҳим эди.
Биз ўз репортажимизни Ниса полицияси участкасидан олиб бормоқдамиз. Кўз олдингизда Сербия ва Монтенегро орасидаги намунали террорчи турибди. Террорчининг бўйи 1 метру 80 сантиметр ва у ўз террорчилик ташкилоти – Отпорнинг футболкасини кийиб олган. У кўзойнак тақади, яъни у кўп ўқийди. Биласизми, бу мамлакатда кўп ўқиш хавфли, шунинг учун ҳам эҳтиёт бўлинг.
MARTIN SHEEN:
— 17 май тунида полиция режимни танқид қилган Белграддаги энг катта ТВ станцияни, икки мустақил радиостанция ва газетани ишғол қилди. Эрталаб шаҳар энг яхши мустақил ахборот манбалари босиб олинганидан хабар топди. Кун давомида минглаб норозилик билдирувчилар шаҳар мэрияси олдига тўпландилар.
Ҳурматли фуқаролар, ҳозиргина биз сизларнинг махсус сунъий йўлдош орқали оқшомги соат 7:30 дан 9:30 гача B92 радиосига радиоприёмникларингизни тўғрилашингиз мумкинлиги ҳақида маълумот олдик. Радио ёпилмади, бундан ташқари Интернет ҳам бор.
MARTIN SHEEN:
— Охирги воқеалардан кейин Милошевич ҳалигача сиёсий жараёнларда иштирок этмаган минглаб одамларни оёққа қалқитди. Норозилик намойиши ўша куни кун бўйи, кейин тун бўйи, эртаси куни кун бўйи оқшомга қадар давом этди. Буларнинг ҳаммаси соат 10 да режимнинг жонига тегди.
MAROVIC:
— Режимнинг асосий хатоси шундаки, улар ўзлари қатағон қилган кишилар доирасини кенгайтирдилар ва шу тариқа қатағонлар акс натижа бера бошлади. Чунки бу Ньютоннинг ҳаракат ва акс ҳаракат ҳақидаги учинчи қонуни каби ишларди. Агар сиз қатағонларни кучайтирсангиз, қаршилик ҳам шу суръатда ошиб бораверади.
MARTIN SHEEN:
— Орадан 190 кун ўтгач, Отпор аъзолари вилоятлардан Белградга юриш бошладилар.
Отпорчилар Сербиянинг мухолифатчи лидерлари ички жанжалларни тўхтатишиб, биргаликда Милошевичга қарши ишлашларига таъсир кўрсатиш учун уларнинг олдига келдилар. Партия раҳбарларининг кўпчилиги ҳозир бу ерда бўлишни истамасди, аммо ҳеч ким барча эътибор ўз мухолифига қаратилишини ҳам истамайди. Агар улар ҳар доимгидек яна бир-бирларига қарши ҳаракат қила бошласалар, Милошевич яна ғалаба қозонади. Отпор ҳамжиҳатликда ишлашни истайди, партия раҳбарлари эса мазкур масалага шубҳа билан қарайдилар ва Отпорнинг тобора ортиб бораётган шуҳратига ҳасад қиладилар.
Улар бундан жиддий хавотирга тушгандилар, чунки биз аллақандай саратон ҳужайраси каби сиёсий майдонни эгаллай бошлагандик. Биз улар тўлдира олмаган тирқишларни тўлдира бошлагандик. Биз одамларнинг саволларига жавоб берардик ва улар ўзлари ҳал қила олмаган муаммолар билан ишлардик. Биз энг кучли аъзолар тармоғига эга эдик.
Энди эса, жаноблар, сизларни олдинга чиқишга таклиф этаман.
MARTIN SHEEN:
— Уларнинг, Отпор ҳаракати қаттиқ туриб талаб қилганидек, байроққа қўл теккизиш олдида иккиланиб туришлари келаси йилдаги сайловлар пайтида Милошевичга қарши биргаликда курашда улар билан ишлаш нақадар қийин бўлишини кўрсатиб турарди.
27 июль куни Милошевич сайловларни муддатидан 10 ой илгарига белгилаб, сюрприз қилди. У мухолифатнинг тайёр эмаслигини биларди, бу орада у зудлик ўз машруъиятини қайтадан жорий этиб олиши зарур эди.
Милошевич ҳукмронлиги пайтида ўртача ойлик даромад 800 доллардан 50 долларга тушиб кетди. Бир газетага кўра, овоз берувчиларнинг айримлари ўн йил олдинги пойабзаллар кийиб келганлар. Милошевич эндиликда заифлашиб қолганди, аммо унга қарши курашувчи мухолифат тарқоқ бўлса, сайловларда ғалаба қозониш қийин бўларди.
1 сентябрь. Сербия мухолифати Милошевичга қарши ўзининг янги коалициясини тақдим қилди. Отпор каби демократия тарафдорлари бўлган гуруҳлар шуни талаб қилгандилар. Америкалик ва европаликлар эса улар бирга ишлаган тақдирдагина ёрдам беришга ваъда қилгандилар. Уларнинг коалицияси Сербия Демократик Мухолифати – СДМ деб номланарди.
СДМ президентликка ягона номзодни қўллаб-қувватлашга ваъда қилган 18 та партиядан ташкил топган. Бу одамни Белград сиёсий элитаси хорижида камдан-кам кишилар билардилар. Унинг оти Воислав Коштуница эди. Коштуница ҳуқуқшунос ва кичик партиянинг раҳбари эди. Аҳоли ўртасида ўтказилган сўровлар унинг Милошевичга қарши энг яхши номзод эканини кўрсатган. Миллий қарашлари ва аксиламериканча фикрлари Милошевичга уни хоин деб аташ учун кифоя қиларди.
VOJISLAV KOSTUNICA:
— Мен мамлакатимиз унда яшовчи барча кишилар – серблар, монтенегританлар, венгрлар, мусулмонлар учун ҳақиқий ватанга айланиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан…
MARTIN SHEEN:
— Сербиядаги кам сонли миллатлар бўлажак сайловларда асосий ролни ўйнайдилар.
Албанлар, хорватлар ва бошқа ҳамма…
Коштуница Милошевич боришга журъат қилолмайдиган кичик шаҳарларда иш олиб борарди. СДМ стратеглари сўровлар ўтказиш учун америкалик мутахассислар ва Сербия ташқарисида яшовчи сиёсий маслаҳатчилардан ёрдам олиб турардилар.
“Сўровлар сайловчиларга Милошевичга қарши ва Сербиядаги яхши турмуш учун овоз беришга сабаб ўта зарурлигини кўрсатди”.
ДИАНА КРОМЕР, СИЁСИЙ МАСЛАҲАТЧИ:
— Миллий Демократия институти) Шу важдан биз партия раҳбарларининг халқ олдига чиқишлари ва ҳар бир сайловчи билан юзма-юз гаплашиш нақадар лозимлигини тушунишлари учун улар билан ишлардик. Биласизми, бозор оралаб кетаётганда қўл сиқиб кўришиш, келиб эшик тақиллатиш, телефон қўнғироқларига жавоб бериш каби. Натижада улар матбуот ва маҳаллий телевидениенинг диққат-эътиборини ўзларига жалб қилдилар. Бу ерда улар Белградда ўзлари учун таъқиқланган нарсанинг ўрнини тўлдира олдилар.
KOSTUNICA:
— Сизнинг уларга қандай алоқангиз бор, дейсизми? Сербияга қарши санкциялар жорий қилинганди… эртага эса яна кимдир бўмба ташлаши мумкин эди. Сербияда кимлардир жуда бой яшарди, халқнинг эса қўлида ҳеч вақо йўқ эди. Бу давлат телевидениеси битта партия томонидан шахсий телевидениедай фойдаланиладиган Сербия эди.
MARTIN SHEEN:
— Ижобий сўзлар ва ижобий муносабат – бизнинг янгича қарашимиз шундай эди. Чунки биз турмушимиздаги ишончсизликдан, урушлардан, Милошевичнинг босимларию қатағонларидан ўлгудек чарчагандик. Бу қадар кўп одам билан суҳбатлашиш ва кампания чоғида менда “бу айнан улар ўйлаб ва орзу қилиб юрган нарса экан”, дегандай таассурот уйғонди. Шундай экан, Милошевичнинг ўзи уларни ўз ҳолича ташвишлантирмасди.
Салом, жаноб Президент.
MARTIN SHEEN:
— Коштуница ижобий нарсаларга урғу бераяпти, аммо кампаниянинг энг кўзга ташланарли шиори салбий характерга эга. Отпор ўйлаб топган бу шиор: Gotov Je! – У тамом бўлди! – эди. Ҳамма шунақа ёпиштиргичлардан олишни истарди. 5 ҳафта ичида Отпор бунақа ёпиштиргичлардан 60 тоннасини тарқатди.
Коштуница ўз кампанияларини якка олиб борарди. Зўран Диндич каби бошқа партия лидерлари ўз амбицияларини бир четга қўйиб, бошқа ерларда Коштуницанинг номидан кампания олиб боришарди. СДМ ва Коштуницага Отпор ва бошқалар ёрдам берардилар – улар турли йўналишдаги, аммо кампания ишида мувофиқлаштирилган бешта гуруҳ эдилар. Уларда бир устунлик бор эди – Милошевич уларнинг ҳаммасига бир пайтнинг ўзида ҳужум қилолмасди.
Милошевич ўз платформаси билан биринчи марта сайловларга бор-йўғи икки ҳафта қолганда чиқиш қилди. Сайловчилар билан шахсан учрашиш унинг учун унча зарур эмасди. Социалистик Партия учрашувларга келиш учун одамларга пул тўлаши шундоқ ҳам маълум – шу тариқа давлат телевидениесидаги ўйинлар кўримлироқ чиқарди. Мустақил телевидениеларда эса мухолифат кампанияси устиворлик қиларди.
Ким кўзингизга доимо тик қарай олади? Албатта, Коштуница.
Мен бу доғни кетказишга 10 йил уриндим. Менга ишонаверинг, мен ҳамма усулларни қўллаб кўргандим. Аммо энди бизнинг янги машинамиз бор. Унда бу каби доғларни бутунлай йўқотиб юборадиган дастур мавжуд. Кўрдингизми… мен нима дегандим?!
MARTIN SHEEN:
— Сайлов кузатувчиларини ўқитиш катта аҳамият касб этади, гарчи бу ерда драматик чиқишлар ва рекламалар йўқ бўлса-да. Семинарлар Милошевич одамлари томонидан сайлов комиссияларида сайлов натижаларини сохталаштиришга уринишни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш йўлларини ўргатувчи Сербия гуруҳи бўлмиш Эркин Сайловлар ва Демократия Маркази томонидан олиб борилади.
Давоми бор.




