Инсонга изҳор

Дилором «Бирдамлик» ҳаракати фаоли

quyosh-botishi.jpg

(икки қўшиқ)
I
Яратиб иккита кўз берди Худо
Бир жуфт чоҳ, тубига чўкмоқда дунё
Тўймайди, қўймайди, Ҳақни кўрмайди.
Жазо бўладими бунча муқаррар?!
Бергани забон ва «гуҳари шариф»
Ҳеч бир луғатга йўқ, боқсам ахтариб
Жон деб жон олади, қотил бетаъриф
Риё кўрмадим мен сенча мукаррам?!
Маҳрингга тушгани бир тешик хуржун
Қорин деб атайсан, тўйдирмоқ бурчинг
Йўлида жон кечдинг, кечдинг қон, ичдинг
Азоб бўладими бундан мукаммал?!
Яралганинг ўшал азал тонгингдан
Шамол ўтиб турсин дея онгингдан
Туйнук очди икки чакка ёнингдан
Жафо борми экан ўзга муқаддар?!
Сени ёзғирмайман тақдири Азал
Ахир Инсон эди Хақнинг тилаги!
Барибир севаман сени мукаммал
Оллоҳнинг беназир, гумроҳ эрмаги!
II
Сукунат тилида сўзлайди борлиқ
Ҳайрат эрур ботиннинг кўзи
Суйганига дардлар беради
Азоблайди дейдилар œзи.
Шарҳламоққа шошмайлик бир зум
Суйганига идрок беради.
Ғалат дунё томошаларин
Кўрсатганча қараб туради.
Тирикчилик биландир одам
Сезмас ҳассос кўнгил сасини
Кўриб қандай куймаслик мумкин
Тирик онгнинг инқирозини!?
2000

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares