![]()
Бу билан биз нафақат Кирғизистонда, балки Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам қимматчилик авжида эканини назарда тутдик.
Матбуот хабарларига кўра, қўшниларда ҳам истемол моллари нархи осмонга ўрлаб кетган. Айни пайтда Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи 15 минг 525 сўм (тахминан 12 доллар), пенсия 30 минг 750 сўмни (карийб 25 доллар) ташкил қилади. Аммо бу миқдор, Ўзбекистонликларнинг айтишларича, ҳар доимгидек ҳеч нарсага етмайди. Чунки, гўшт нарҳи хам, бензин баҳоси хам, пахта ёғи нархи хам қимматлаб кетяпти. Маълум бўлишича, АИ-95 бензинининг бир литри Ўзбекис¬тонда бир ярим минг сўм, тахминан 1 доллару 20 қентдир. Ўзбекистон фуқаролари, демак, энг кам иш хақи, яъни 15 минг 525 сўмга бир челак бензин сотиб олишлари мумкин.
Ён кушнимиз, Тожикистонда хам озиқ-овқат нархи осмонга чиққан. Кузатувчилар якин йилларда нарх-наво қисқа фурсатда бунчалик тез ўсмаганини қайд қилмоқдалар.
Маҳаллий савдогарлар нарх-наводаги бундай кескин ўсишни бу маҳсулотлар баҳоси улар олиб келинадиган мамлакатларда хам кўтарилиб кетгани билан изоҳламоклалар.
Бир ҳафта муқаддам бир қоп ун Тожикистон¬да 58 сомонийдан сотилган эди, энди ун нархи 74 сомоний ёки 23 доллар бўлиб қолди.Ёғнинг бир килограмми 4,5 сомоний, яъни тахминан бир ярим доллар туради. Еғни эса, тожиклар ҳаи бизга ўхшаб Ўзбекистондан олиб келадилар. Хозир Ўзбекистонда ҳам пахта ёғи қимматлаганини юкорида айтиб ўтдик.
Тожикистонда гўшт нархи қимматлаб кетгани ем-хашак тақчиллиги ва нархи баландлиги билан изохланмоқда.
Баъзи кузатувчилар минтақа давлатларида нарҳ-навонинг қимматлаб кетгани, ҳукумат раҳбарларига нисбатан норозилик уйғотишидан хавотир билдирмоқдалар. Аммо нарх-навони ошираётган ўзимиз.
Бутун дунёда нархлар ўсяпти. Эскиларнинг бир гапи бор, «қимматчилик бўлса-бўлсин, аммо қаҳатчилик бўлмасин».
Манба:»Сиёсат»



