Эгамназар Шайманов. “Бирдамлик” ҳаракати фаоли
Қилма молингни кўз-кўз, макру молингга туф-туф.
Ўзгалар ризқ гулидин унган болингга туф-туф.
Ҳийладин барпо бўлган баҳт иқболингга туф-туф.
Эй, малакнома жоҳил, бу жамолингга туф-туф,
Ҳайф ўтибдир умринг, бу камолингга туф-туф.
Тириксан, тирикликни ҳис этарни билмассан,
Сабаб, сен зебу-зар деб йўғу борни билмассан.
Одам бўлиб бир дилга ўт ёқарни билмассан.
Дунёни тушинмасдан соч оқарди, билмассан.
Ўтган умр ниқоби, ул оқ рўмолингга туф-туф.
Дедиг-ки: « Пулсизга ҳайф, пулдорларнинг пойин ўп».
Бу ақиданг ўзингга мақул манзур бўлди хўп.
Сангга ишонса ким-ки кўзларига солдинг чўп.
Ўз худопарастдирсан, қора дилда макринг кўп
Элни алдашга фикринг, касбу-холингга туф-туф.
Мавқеларинг мустаҳкам поралар қилиб эҳсон.
Бойлигингдан ўзинг хон, кўланканг бўлди майдон.
Орият ҳам йўқолди, ловлади нафси-ўпқон.
Ишратинг оширмоққа, эл ҳунин сўриб топқон,
Нақшин уй полосинггу, молу-ҳолингга туф-туф.
Жабринг чеккан мардумлар «оҳ»лари сангга етмас.
Жуссангнинг қора доғин туфроқ ювса хам кетмас!
Талҳийнинг талҳвор сўзи дилингни ҳеч маҳв этмас.
Яхши отга бир қамчи, сангга юз минг ҳам ўтмас.
Деди дарғазаб Барно: «Дум-у ёлигга туф-туф».



