Дилором «Бирдамлик» ҳаракати фаоли
I
Умр – тўфон, кўнгил – тўзон
Ҳақиқатга сиғмас ҳақиқат
Тасодифлар ёлғон бағирда
Қиёмига етар қиёмат
Сукунат – армон, ҳақиқат – армон
Бунча умри узоқ айрилиқ
Изтироб хушқилиš,
Энди сендан ўзга суянганим йўқ
Сен айтолмадинг, эшитолмадим
Нигоҳингда тўлғонди азоб
Тин оғир, чин оғир, тушундик охир
Яшамоқ – бу энг Олий Жазо!
Тилимдаги аччиқ ҳақиқат
Ютсам савоб, тупурсам гуноҳ
Икки дунё бормоқда ёниб
Нима қилай? Гуноҳми, савоб?!
II
Ҳақиқат кўп оғир,
Бир куни охир
Ёлғонни туғади.
Ёлғон деганлари тушмагур
Жуда тез болалаб кетади.
Биласизми аслида ким У?
Мезоннинг мезонга сиғмаган ўғли
Ҳақиқат айбидан ор қилиб,
Ноқонуний боласидан юз бурди.
Ҳақиқатнинг тўққиз ойдан кўп
Бағрига сиғмаган валадизино
Отаси мезондан баландроқ,
онасидан азизроқ ҳатто
Қорлар ёғди, излар кўмилди,
Бу қиссалар тушмади хатга
Муҳаббат деб исм берилди
Ноқонуний валенеъматга
Шундандир У ҳар дилга меҳмон,
кираверар беизн, бегап
Билсангиз, энг чиройли Ёлғон,
Энг покиза Гуноҳ-Муҳаббат!
1997



