Каримовнинг ҳийласини қачон пайқаймиз!?

Элдор «Бирдамлик» ҳаракатини фаоли

uzbek1sm.jpg 

Каримов жуда яхши биладики, ўз найранглари билан у аллақачонлар бу миллатни у қул қилиб бўлган ва ҳеч ким унга мажлисларда чиқиб: «Ҳўв Исломжон ака, бизга ҳали ҳайкаллар қуриш эртаку, юртимиздаги йилдан-йил кўпайиб, 12 миллионга етган дипломли ёшларимизга янги иш жойлари зарур, шунинг учун яхшиси уларни ишлатиб, мамлакатимизни ривожлантирайлик, бунинг учун завод ва фабрикаларни кўпроқ қурайлик, бизга аввал турмушимизни енгиллатадиган шароитларни қилиб беринг», деб айтолмасди ва бундай хақиқатни гапирадиган одамни бу юртбошимизга беадаблик деб минбарга ўзимиз қўймас эдик.

Бундай чексиз ҳурмат, одобга туфлаб қўйган Каримов аста-секин илоҳийлашиб, аслида у оғирнинг устидан, енгилнинг остидан ўтадиган бу фирибгарнинг хар бир айтган сўзини алвонларга ёзиб кўчаларга шиор қилиб осавердик. Унинг чўтир чеҳрасини пардозланиб неча юз минг сўмлар ва миллион сўмлик расмларини қадам сайин илиб, уни мисоли пайғамбар даражасига кўтардик!

Натижада унга халқнинг чексиз ҳурмати ёқиб тушди, ўзбекчилигимиздаги ҳурматга иззат-ла жавоб бериш ўрнига ўзбек халқининг ташвишларига яраб хизмат қилиш ўрнига бу халқ тақдирига у тупуриб қўйиб у халқни тирноқча ҳамс менсимай қўйди.

Уни қўллашда миллионга яқин куч ва ясовуллари олган маошларининг оч халқдан сал кўплигига ўзидан кетиб, яна каттароқ юлдуз олиш учун хақиқатни дадилроқ айтаоладиган пича тетик одамларнинг ичига тепиб, уларни синдириб қатоғон эттилар.

Улар халқнинг шикоят ва талабларини президентга яхши кўриниш учун унга билдирмасликка харакат қилиб, азиз юртбошиларининг ороми бузилмасин деб ярани улғайтирдилар, афсуски булар ҳам ўз фарзандларимиз эдилар.

На чора? Кандай ва нима қилиш керак? Ўзбек халқининг ғурури, ватанпарварлиги, номус-ори қайда қолди!? Наҳотки улар Каримовнинг шайтон кулгиларига ва барака топкурлар, деган ёлғонларига энтикиб яйраб кетсалар?

Кўпларимиз унинг зулмларидан йиғлаймизку, яна бирдан кўзимизни артиб бировга дардимизни айтишдан ҳам қўрқиб тиззаларимиз қалтираб баданимизга титроқ киради! Ҳа Каримов бу шўрлик миллатнинг каттасидан кичигача шундай қалтиратиб қўйган!

Каримов содда халқимизнинг кўзига қора боғлаб, 15 йилдан бери бу чанқоқ халқни сувга тўйдираман деб уни тубсиз жар томон ҳайдаб кетмоқда, биродарлар ахир ўйланг, Ўзбекистон жар ёқасида экан уни қутқариш учун харбиримиз кўзимизни очиб, қўлни-қўлга бериб Каримов диктатурасига қарши туриб курашишимиз керак.

Энг ёмони ўзидан бир сўм чиқармаган Каримов халқнинг еб-ичадиган пулларидан қилинаётган бу қурилишларнинг ҳаммаси афсуским унга ниқоб бўлиб, душманлик қилаётган одамни бизларга “вафодо дўст” қилиб кўрсатиб келмоқда.Тошкент Ипподдромдан Собир Рахимов метросигача текис йўл ва айланма кичик халқа кенгайтирилса етар ва хечқанча пул кетмас ва олам гулистон эди.

Лекин Каримовнинг маслаҳати билан 20 гектарча қанча қурилиш ёки боғлар қилса бўладиган Тошкентнинг кўплаб гектар майдонларига миллионлаб тонна темир-бетонлар сарфланиб, узундан узоқ кишилар йўлини бекорга узайтирадиган ва машина билан ўтганда уларнинг хар бирига 10 минутдан ортиқча вақтни оладиган Тошкетнинг бундай кўп савлатли кўприкларларга бугунгача халқнинг эссиз триллионлари совурилди.

Юзлаб гектарга етган бу ерлардаги тилло нархларига тушган бетон майдонлардаги яшиллик йўқотилиб, пойтахт ҳавосидаги кислороднинг ҳам мувозанати абадий бузилди. Айниқса оғир юк машиналари километрлаб юқорига кўтарилганида чала ёнган солярка ва бензиннинг қора ва захарли тутунлари кеча-кундуз тинмай аҳолининг нафас олиш йўлларини захарлайди.

Бу монолит иншоотларни энди бузиб бўлмайди, у энди инсонга бир минут ҳам тинмай зарар келтириб, ўзбек халқига абадий Каримовни эслатиб туради.

Тошкентимизда афсуски жуда кўп, бошқа чорасини топса бўладиган бундай гигант зарарли ишларнинг ҳаммасини тушуниб турган амалдорларимиз, Каримовга яхши кўриниш учун масалан Тошкент шаҳар ҳокими Козим Тўлагановлар мажбур бўлишган.Аслида Каримов бундай харажатларни келажакда бошидан соқит қилиш мақсадида вазирлар ва ҳоким ва нуфузли кишилар маслаҳати билан қилган.

У гигант қурилишлар бефойда 3-5 километрлаб разворотларга йўлларимизга ортиқча ёқиладиган бензин бўлиб, ҳисобласак бу ҳолат кеча-кундуз тинмай зарари осмонча бўлган ва Тошкентда юрадиган ҳар бир транспорт эгасидан кунига камида 30-50 км. ортиқча йўлни ташкил этиб, шунга яраша ёқилғи ҳам талаб қилади. Аммо у 15 йилда Каримовнинг айёрона чуқур ўйлаб, содда халқимизга атайин етказаётган бундай ҳисобсиз зарарларини чўтга соладиганлар орамизда минглаб топилади.

Агар бундай зарарли ерларга ўз обрўсини ошириш учун пулларни аямай сочаётган бу триллионларини Каримов янги завод ва фабрикалар қурилишига сарфлаганда эди, бугунги Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ичида Россия билан айқашадиган ва Қозоғистонни чангда қолдириб кетадиган даражада бойлиги етарли мамлакат эди. Аммо ҳеч ким Каримовга: “ барака топкур Ислом ака, ҳайкалларни қўйиб туринг, халққа гўштни гапирманг ёғ, шакар ва нонни арзон қилинг, биз ота-оналар майли, болаларимиз нонга тўйсин, ахир уларни ҳали кийинтириб, ўқитиб, уй-жой солиб, тўй қилиш керак мардикорликдан ишлаганимиз нонга ҳам етмаётир, —- деёлмайди.

У шу даражага бориб етдики, ўзининг Ислом деган номини ўғилларига қўйган оилаларга катта-ката совға-саломлар машина ва гиламлар ҳам инъом этабошлаган эди. Бу гапларга 10 йиллар ўтиб, хозир истаган никоҳ бюроси китобига қарасангиз Ислом деган номни ўғлига муносиб кўрган одамни тополмайсиз!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares