Бахтиёржон Мамажонов Бирдамлик ҳаракати фаоли
Шу сузлар билан одамлар якинларини урушга юборишган. Кейинчалик СССР армияси сафларига. Бугун оналар болаларини шу сузларни айтишиб,Козогистон ва Россияга мардикорликка юборишаяпти. Тугрида, армияга кетган угли ёнида. Ишлагани кетган боласи мавхумликда.
Узбекистонликлар хикоя килади:
Исмат (Хоразм вилояти,Хазорасп тумани):
Амаким Абдусаттор Йулдошев 2005 йил бахорида,апрел ойида махалладошлари билан (жами етти киши) Россиянинг Москва шахрига ишлагани кетди. Менимча дастлаб ишлар ёмон булмади. Кейин унинг буйраги огриб,касал булиб ётганини эшитдик. Узбекистонда туриб,ким унга кандай мехрибонлик курсата оларди. Якинлари уни уйга кайтариб юборишларини ёнидагилардан илтимос килишди. Орадан икки кун утмай,амакимнинг дунё билан хайрлашганини хабар килишди. Уйидагиларда пул йук. Ёнидагилар пул туплаб,улигини самолётда уйга олиб келишга кударати етмади. Уларни айтишича амаким бир хафта Москва шахри касалхоналарининг бирида моргда ётган. Кейин уни руслар кабристонига дафн этишган.
Руслан (Урганч шахри) :
Акам Ринат хамма катори 2006 йил бахорида махалладошлари билан Козогистоннинг Остона шахрига ишлашга бормокчи булди. Махалламиздаги 11 кишини Хонка туманида яшовчи Кудрат исмли бир одам ойига 300 АКШ доллари ойлик ваъда этиб ишга олиб кетди. Акамдан беш ой хабар булмади. Олтинчи ой 2007 йил октябрь ойида акам битта шериги билан уйга кириб келди. Отамга пул ишлай олмаганлигини айтди. Кейин билсак,акам ва шерикларини олиб борган одами сотиб юборган экан. Беш ой давомида узлари куйган зах бетонда ётишибди. Кочиб,паспортсиз аранг уйга келган жойи экан.
Исроил (Андижон):
2004 йил ноябрида Россиянинг Новосибирск шахридан ишдан уйга кайтаётгандик. Бир енгил «Жигули» машинасини Козогистон билан чегарада божхона постида астойдил текшираётганларини курдик. Божхонада утолмасдан кунлаб колиб кетишинг хам мумкин. Пастга тушганимизда ,Ушбу машинада аёл кишини жасади борлигини эшитдик. 4 яшар кизи билан ишлагани келиб,кандайдир фермер хужаликда ишлар экан. Тунда кумир ис газига димланиб,улиб колишибди. Якинлари онасига документ тайёрлашиб,боласини унитишибди. Боласининг жасади Россияда колиб кетибди.
Кушни давлатларга борган инсонлар лафзидан бу каби вокеаларни эшитган хар бир инсон ларзага тушади. Бекорга оналар дуо килмайдилар: Эсон-омон бориб кел болам!



