Элдор “Бирдамлик” ҳаракати фаоли
Жонажон Ўзбектистонимиз ИҚТИСОДИ га айнан президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамаси раислигида ишлаган 10 йиллик давридаги унинг қарийиб ҳамма чиқарган қарорлари Ўзбекистон Давлат Конституциясининг қатор моддаларини инкор этиб, бу қарорлар ўз таркибида давлат иқтисодини мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини ошириш баҳонаси билан уларнинг атайин ва ҳиёнаткорона жим-жима сўзлар билан ниқобланганини кўрамиз.
Бу қарорлар ҳаммасининг асл моҳият ва замирида давлат ва халқ манфаатларига катта зарар етказувчи натижалар яширинган бўлиб, масалан ўзбек халқининг бошига оғир кулфаталар келтирган айниқса 154 қарор шундай қарорларнинг биридир. Бу қарор сабали қарзга ботган неча юзлаб аёллар ўзларига олов берсалар эркаклар ўзларини осиб қўйдилар.
Машъум бу қарор очиқдан-очиқ Ўзбекистон Конституциясининг айниқса 2, 53 ва 54 моддаларига қарама-қаршидир ва бу қарорни ўқиб унга енгил разм солсангиз унда ҳеч қандай ёмон сўз топмайсиз.
Аммо 5 йиллардан ошган бу қарор миллионлаб аёллар болаларини эрларига, эрсиз ва боқувчисиз қолган болаларини қўшнисига ташлаб кўчама-кўча ва шаҳарма-шаҳар саргардон бўлиб улар йўлларда милция билан таможняларга таланиб асаби чарчаган миллионлаб аёллардир.
2005 йил декабрида чиққан, беозоргина кўринган Шавкат Мирзиёевнинг имзоси билан чиқарилиб, унда иссиқлик, электр ва энергия манбаъларидаги ортиқча харажатларни иқтисод қилиш учун чиқарилган қарори ҳам миллионлаб айниқса камбағал оилалардаги чақалоқлар, қартайган ва оғир хасталанган бува ва момоларга азоб берган қарордир.
Ўз қорнини қотган нон еб, совуқ сув ичиб рўза тутганларнинг кечаси кўрпаларга ўраниб совуқда минг азоблар билан тонг оттирган камида 5 миллион оиланинг азобланишини, бу қарорни чиқариб, ўзлари иссиқ кошоналарида гўштга тўйиб, мазза қилиб ухлаётган Мирзиёев ва Каримовлар қайдан билсинлар.
Хўп шундай носозлик ёки етишмовчилик ўша йил содир этилган бўлса нега бу йил учинчи йил ўтиб бормоқдаку аммо халқни қийнаш давом этмоқда! Халққа азоб берадиган лимитлар режими ким томонидан хали ушлаб турилибди?
Аслида бу ишлар Каримовнинг: “Нега одамларнинг газ ва электрдан, қарзлари ошиб бораётир-,ку, сен чорасини кўрмайсан!” деб бир бақириши, Мирзиёевнинг шу қарорни тез чиқаришга сабаб бўлди ва халқнинг газ ва электр таъминотида лимитлар қўйилиб чегараланди.
Аммо бу мудҳиш ҳаёл Каримовда 154 қароридан кейин туғилган бўлсада уни ўз имзоси билан чиқаришга ботинолмай, ишни Мирзиёевга топшириб, унинг имзоси билан чиқартирди.
Халқнинг қишда совуқ еб шамоллаши натижасида юз минглаб ёш болаларимиз хасталаниб, улардан кўплари айниқса қарияларимиздан кўпларга танкиллаган қаҳратон совуқларда уларнинг гўрлари қазилди, бундай ўз халқининг 10 миллион жонбошини совуқ ва зимистонда 3 ой, 90 кун ичида яшашга мажбур қилиш бу энг олий жазога лойиқ жиноятдир.
Ўз халқини раҳим-шафқатсиз исканжаларга олаётган ва бу халқнинг айби унинг фақат ўзбеклиги учун бўлаётганига лалайган юртбошининг малайлари ўз халқига очиқдан-очиқ шундай азоблар бераётган шахсни қўриқлаб бошига кўтармоқдалар.
Аммо бундай аҳвол давом этаверса улар бугун миллионлаб азоб кўраётганларнинг ёдига қон билан битилиб бўлиб, улар тирик экан ҳеч қачон унутилмайди.
Бундай лаганбардорлар ҳам ўз халқини геноцид қилганлар рўйхатига киритилиб, ўз жазоларини олишлари керак!
Аслида давлат ишларининг президент томонидан ўзибўларчиликка ташланиб, бозор ислоҳотларида мутлақо тескари сиёсат олиб бориб, амалдорларнинг фақат ўз ҳамёнлари учун ишлаётгаларига атайин ва ниҳоятда бефарқ қараб келинди.
У мамлакатда маҳсулот ишлабчиқаришни атайин касодга учратиб завод ва фабрикаларга қирғин келтирди. Бундай аҳвол ҳали ҳам давом этиб у республикада ўнлаб янги қурилган текстиль фабрикаларга пахтани атайин лимитлаб чегаралаш натижасида уларнинг деярлик ҳаммаси касодга учраб эссиз ўзбекнинг триллионлари оловга ташланиб куйиб кетди ва 15 минг аёлга мўлжалланган иш жойи эди. У 2007 йилда яна 15 минг 600 кишини ишсиз қолдирилиб, бу шунча оила қозонининг сувга ташланиши бўлиб, жаъми 36 та пахта заводлари ёпилди.
Маҳсулот йўқ даражага тушиб қолгандан республика бўйича сўнг бу маҳсулот танқисликни янги завод ва фабрикалар қуриб унинг маҳсулотлари билан тиклаш ўрнига, бу танқисликни вақтинча ёпиб турган четдан келаётган товарлар эса арзимаган ўз товарларимизни халқимиз олмай қўяди баҳонаси билан улар йўлига саноқсиз постлар назорати ўрнатилди.
Натижа ёмон бўлди, товар тақчиллигига юзага келиб, ўз оёғи билан келаётган арзон моллар йўли тўсиб камбағаллар учун маошлар озлиги ва ишсизликдан ва ҳамма ёқни қамраб олаётган қимматчилик туфайли халқ инграмоқда.
Аммо сариқ эмас, қўнғир тусли оғир касаллик рамзига айланиб, сийқаси чиққан ва шармандали матбуотимизда Каримовнинг барча ёлғон сафсаталари гулларга ўралиб, содда ва ўта иишонувчан халқимизга тақдим этилмоқда.
Ислом Каримов Вазирлар маҳкамасидаги раислигини Шавкат Мирзиёевга топширгани билан у давлат бошқарувидаги бу асосий ўринни тамоман бўшатиб берадиган анойилардан эмас эди.
Мирзиёевнинг ҳали бу ерда суяги қотиб, унинг оқ-қорани танигунча, хукуматнинг барча мумкин имкон ва маблағларини бутун Ўзбекистонни ютиб юборишга қодир аждаҳо иштаҳали севикли қизи Гулнорага ўтказиш харакатларида меҳрибон оталик қилиб келмоқда.
Мирзиёевда бирор мустақил фикр туғилиб Каримовга у ёқмай қолса, бир минут ичида Мирзиёевнинг ҳам тақдирини вилоят ҳокимларининг шармандали бўшатилишига ўхшатиш мумкин.
Аслида Каримовнинг ўз қўл остидаги азаматларига ширин гапиргани билан уларнинг ҳаммаси устидан компраматлар тайёрлашга одатланганлигини кўрамииз.
Жаҳонда бундай халқнинг ўз гўштини ўзига едирадиган ноёб ҳилларга кирадиган айёрлик санъати билан Каримовнинг зўравонлик билан учинчи муддатга ноқонуний ўтириб олган Каримовнинг супердиктаторлик “шоу”сини БМТ нинг собиқ раҳбари жаноб Кофии Аннан неча йиллар мириқиб тамоша қилган бўлса, хозирги раҳбаримизнинг ҳам бу тамошога хозирга қадар маҳлиё бўлиб қолиши 27 миллионлик аҳолисининг 20 миллиондан ортиқ қашшоқ қисмига негадир сирли туйилмоқда



