Элдор «Бирдамлик» ҳаракати фаоли
Мустақилликнинг Ўзбекистондаги захардан аччиқ оғир кунлари ҳали олдинда эканлигидан мутлақо хабарсиз ўзбек халқи барча совет халқларидек коммунистлар ваъда қилган буюк келажак КОММУНИЗМга тўла ишониб ва у томон талпиниб яшар эдилар.
Бундай 15 элатнинг халқлари кутилмаганда СССРнинг парчаланиши натижасида уларнинг бир хил мустақил бўлиб ва бозор иқтисодини танлаганлари билан, мустақилликни ўзларича хар хил ўзлаштирганлиги учун эришилuган натижалар ҳам, хар хил бўлди.
МДҲ мамлакатлари ичида Ўзбекистонда мустақилликни ўзлаштириш ва бозор иқтисодига ўтишда ҳеч муболағасиз айтганда ўзига хос ҳайрон қоларлик даражадаги ғаройиб услублар қўлланди.
Бошқа юртларга нисбатан инсон омилига бармоқ остидан қаралиб, улар президент тилидагина қадрланиб, аслида эса инсон қадр-қиммати ер билан яксон этилди.
Мамлакат тараққиётининг асосий омиллардан бири бўлган давлат бошқарувида хеч қандай конституция ва қонунларга амал қилинмаганлиги ва якка президентлик бошқарувини улуғлаш ва президент шахсига сиғинишдек салбий тенденциялар авж олиб, булар Ўзбекистонда хуқуқий-демократик давлат қурилишини том маънода барбод қилди.
Харқандай давлатнинг эволюцион ривожланишида унинг тили катта аҳамиятга эга эканлиги шубҳасиздир. Лекин шу ерда тилларнинг халқаро қудратига келганда харқандай тилнинг қудрати ўша халқнинг тил хазинасидаги сўзлар сони билан ўлчанишига шубҳа қилмаймиз.
Ер юзидаги давлатларнинг 200 га яқин бўлишига қарамай, жаҳон тилларига эга давлатларнинг сони атиги бармоқ билан санарликдир холос. Хўш нега шундай? Жаҳон тили ҳисобланган истаган тилнинг хазинасидан камида 40-50 фойиз сўзларнинг чет тиллардан кириб келганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.
Аслида бу сўзлар мулоқат давомида бошқа элатлар билан қилинган дипломатик алоқалар, технологик жароёнлар алмашуви, дўстона борди-келдилар ва ҳатто ўртадаги уруш натижасида ҳам кўп сўзларнинг душманлар томонидан кириб келишида ҳам тилларнинг бойиши кузатилган.
Хўш, Ўзбекистонда тил масаласи мустақилликнинг кириб келишида қандай ҳал қилинди?
Тил соҳасида ҳали ҳеч қандай амалий ишлар бошланмай туриб, ниҳоятда тез бошланган ислоҳотларининг уёқ-буёғига қарамасдан унинг келажакда қандай натижа бериши билан асло ҳисоблашилмади.
Кундалик рўзғоримизга энг керакли маҳсулот бу ёғ эканлигини билсакда, ватанимиз равнақи ва халқимизнинг фаровонлиги учун энг керак олтинларимиз, пахтамиз, газ ва бошқа табиий бойликларимиздан ҳам қиммат турадиган бойлигимиз бор эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак эди.
Бу халқимизнинг асоан интелект бойлиги бўлиб, булар қўшни халқлар олдидаги ўзбек халқининг бугунги эришган маданият ва илм-фан соҳасидаги ютуқларининг солиштирма йиғиндиси бўлиб, булар эса халқаро миқёсда айнан мустақилликка эришган бу миллат ва элатнинг обрў-эътиборини жаҳонга биринчи танитадиган реал ва ягона кўрсаткичдир.
15 миллатга мустақиллик хартомонлама ва ҳамма соҳаларда ривожланишнинг катта йўллари очилганига қарамай, афсуски Ўзбекистонда рус тили қанчалик тез йўқотилса ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиб, бу ҳали нимжон тилга оғир юкламалар юклатилди.
Лекин яшин тезлигида амалга оширилган лотин алифбосига ўтиш ҳам, рус тилининг йўқ қилиниши Ўзбекистон келажагига ва унинг ривожлантирувчи араваси ғилдирагига таёқ тиқиш билан баробар душманлик эли.
Мустақиллик йилларининг бошларида ҳали юзлаб ўзбек олимларининг деярлик ҳамма илмий ишларининг, қимматли ихтиъро ва рационалазаторлик таклифлари рус тилида тайёрланиб ёзилган эди.
Чунки ярим асрдан ортиқ давом этган советлар даврида ўқиб етишган 15 та республиканинг ҳамма кадрлари ҳам ўзаро мулоқот ва илмий ишларини рус тилида олиб борганлар.
Рус тили эса илм-фанни ривожлантиришда кўп миллатли олимларининг ўз она тилларида ишлашдан ҳам унумлироқ ишлашини таъмиловчи уларнинг иккинчи тилига айланиб улгурган эди.
Тайёрланган юқоридаги илмий ишларнинг кўплари Москвада аъло баҳоларга ёқланди. Афсусларким бу ихтиро ва янгиликлар ўзимизда ёқланиб қўлланганда, ватанимизга юзлаб миллиард фойда ва ларомад кириб келган бўлар эди.
Бу илмий ишларнинг қолган кўплари олимларнинг рўзғор ғамлари учун арзимаган долларга сотиб юборилди.
Ҳатто айрим ўзбек олимларининг ажойиб ишлари авторларига катта хақ тўлаш шарти билан уларнинг хорижга таклиф билан чиқиб кетиши Ўзбекистон республикасининг келажакдаги илм-фан ривожига қилинаётган тажовуздан бўлак нарса эмас эди.
Каримов ўзбек тилини мақтаб, ҳадеб рус тилидан тилимизни софлаштириш керак деб куйиб пишар эди ва бундай юртбошиларининг миллатсеварлигидан содда халқнинг боши осмонга етар эди.
Каримовнинг шахсан ташаббуси билан Ўзбекистонда Атама Қўмитаси тузилди ва кўп ўтмай ўзбек тилидан бу қўмитанинг тилшунос олимлари илм-фанга керакли сўзларнинг ҳатто ўндан бирини ҳам тополмадилар.
Улар ўзларича айрим сўзларни ихтиъро қилдилар ва айрим сўзларни форс ва араб тилларидан ўғирлаб топилган ўзларининг таржима ва атамалари кишиларни хохолаб кулдирар эди.
Шундай тил танқислиги рўй бериб турганига қарамай, ўзбек тилини бир томондан рус ва интернационал сўзлардан жирканган ҳолда “софлаштириш” олиб борилди, афсуски тиллардан қанча сўзлар йўқолса унинг кучи ҳам шунчага камайди дейиш мумкин.
Тил бу лойқаланган ёки ифлосланган сув эмаски, уни тозаланса, тил умуман халқники, у халқ ва олимлар ўз иш фаолиятлари ва мулоқотларидаги янги сўзлар билан бойиб бориши керак.
Ҳа демай ишсиз кутиб қолган ўзбек олимларига ваъда қилинган сўзлар мажмуъасини мутлақо етказиб беролмаган Давлат Атама Қўмитаси танқидлар ёмғири остида қолиб, ўз ишларини тўхтатишга мажбур бўлди ва президент фармони билан улар бекор қилинди.
Натижада катта умидлар пучга чиқиб ўзбек тилимизнинг жаҳон тиллари олдида солиштириб бўлмас даражада кучсиз экани намоён бўлиб қолди.
Тўғри ўзбек тили билан тарих ва адабиётда ажойиб шеър ва ғазаллар ёзиш мумкин холос, аммо механика, электроника, космик тадқиқотлар учун, ҳатто бу тил билан оддий хозирги замон табобат ва экология соҳаларини ҳам тўла ёритишга кучи ожизлик қилар экан.
Совет даврида ўзбеклар, русларнинг тилидангина хато топиб қолмай, керак бўлса улар илм-фан соҳаларида ҳам руслар билан баравар талашиб, тортишадиган халқ даражасига етишганлиги ва ўзбекларнинг бошқа 15 халқлар ичида хечқандай халқдан ортда эмаслиги муболаға эмас эди.
Лекин бундай ҳолат ва айниқса ўзбекларнинг рус тилида равон гапиришлари Каримовнинг ғашини келтирар эди.
Бўлмаса нега ўзининг болалар уйида тарбияланиб у ердан рус тилини сув қилиб ичган ва бу тилни она тилидек севиб туриб, у ўшанда ўзбекчани зўрға тушунган бўлишига қарамай, бу улуғ тил эгалари бўлган русларни ўша даврлар доим қоралаб келган?
Шунинг учун ҳам унинг сиёсатига эргашиб, натижада ўзбек миллатидан хозир Каримов шундай ёшларни чиқариб қўйдики, булар Россияга иш излаб бориб ҳатто рус тилида саломлашишнинг ҳам уддасидан чиқолмайдиган миллионлаб ёшларимиз эдилар.
Ўзбекларга фойдаси йўқ ва инглизларнинг ҳам умуман Ўзбекистонда йўқ эканлигини ва ҳали русчани дўндириб қўядиган катта ёшдаги авлоднинг кўпчилик эканини ҳисобга олганда маданият, илм-фан ва техника сир ва ютуқларини ватанимизга тез ва арзон киргизаоладиган жаҳон тилларидан биз учун энг қулай рус тилининг мисоли Ўзбекистонда қўл-оёқларини кесиб тўмтоқ қилиб ташланди.
Энди Каримов туфайли бу етказилган зарарни камайтиришнинг энг яқин йўли ҳам тез рус тилини аввалги кучига қайтариб, унга барча қўшниларимиздан ўрнак олиб иккинчи давлат тили мақомини бериш керак.
Каримовни Каримов қилган ҳам, советлар даврида Марказкомдагилар орасида Каримовнинг обрўсига унинг рус тилига чечанлиги асосий сабаб бўлган эди. Каримов буни яққол сезиб, у аслида хар қандай ўзбекнинг бу тилни умуман билмаслигини ҳоҳлар эди.
У бу тилни йўқотиш ва ўзбекларни ундан узоқлаштириш мақсадида аввало рус тилидаги юзлаб миллион нусхадаги жаҳон адабий ва илмий дурдона асарларини республика кутубхоналаридан маклатурага чиқариб ташлаттиришга эришди.
Шу билан бир вақтда бу бўшлиқни у ўзининг сариқ чақа турмайдиган бемаъни асарларини миллионлаб нусхаларда олий нав қоғозларда чоп эттириб талабаларга мажбурлаб тиқиштирди.
Ҳатто президент асарларидан ҳамма соҳадаги ишлаётган ходимларнинг аттестацияларида имтиҳонлар олинди. Каримов рус тилини Ўзбекистондан йўқотса ва уни айниқса ёшлар билмасалар, келажакда бу ўлканинг ривожи тамоман тўхтаб, у қандай хор-зор бўлиб қолиши мумкинлигини яхши билар эди. Шунинг учун у тез орада, руслар тилига қўшиб Кирилль ёзувларини ҳам лотинга ўтиш баҳонасида йўқ қилишга эришди. Натижада ўзбекларнинг янги авлоди юзага келиб, улар 16 йил ичида бутунлай рус тилидан узоқлаштирилди. Энди қулваччаларга айланган ўзбекнинг гулдай ёшлари Россияда уларнинг соқов каби ёшлари ҳамма миллат вакилларига кулги бўлмоқдалар.
Руслар эса уларни мол даражада хўрлаб, ҳоҳласалар калтаклаб ва хатто ўлдириб ташлар, бундай ёшларнинг ўлиги солинган темир тобутларининг Ўзбекистонга келиши тобора кўпайиб бормоқда.
Ўзбек тилини минг ўрганиш билан халқни боқиш учун, бу тил билан битта иссиқ нон ҳам яратиб бўлмайди. Чунки бу тилда харқандай чиройли ғазал ёзган шоирнинг ўзи ҳам яхшигина нонхўр эканлигини назарда тутсак, халқимизга энг аввал керак бўлган улкан нонни яратишда нафақат ўзбекнинг тили ожиз эканлиги, барча 15 миллатнинг ҳам тиллари рус тили олдида ип эшолмаслигини кўриш мумкин. Аслида 15 халқнинг тил қудрати жамланган рус тилининг нафақат нон яратиш, бу тил билан ҳатто космосга учиш мумкинлиги шубҳасиздир.
Рус тилидан ўзбек ёшларини узоқлаштириш учун Каримов 15 йил ичида бу ишга астойдил киришиб, у катта муваффақиятларга эришди деса бўлади. Бунинг учун у яна халқнинг миллиардаларни совуриб бўлса ҳам, лотин алифбосига ўтиш, мактаблардан рус тили соатларини озайтириш ҳисобига ва ёшларимизнинг камбағалликлари туфайли ҳатто ўз тилида ўқишларини ҳам муаммо қилиб ташлади.
Энди хозир қайси томон кетаётирмиз ва бу кетишда биз кимларга айланамиз? Шу саволга жавоб излайлик. Энг даҳшатлиси шундаки, Ислом Каримовнинг ҳамма халқлар менталитетида бўладиганидек мақтанчоклик, эъхтирослардан ва ўзбеклардагиси соддалик ва бағрикенгликдан усталик билан фойдаланиб, ўзбекларни ботқоққа тиқаётган, унинг тарихини тилларда мақтаб уриб келажагини хартомондан вайрон қилиб, кечагина ўзбек тилини яхши ўрганиб олиб, энди ўзини ўзбекларга қўшиб, қизчаларимизни кўтариб расмларга тушмоқда, ўзбекларнинг қайнаган ерида унинг юлдузарини чиркин бағрига босиб ўпмоқда! У боболаримиз улуғ алломалар ва саркардалар бўлиб ўтган, бизлар улуғ миллатмиз, деб туриб бу улуғ миллатнинг ор номусини хар қадамида ўзини соддаликка олиб ўзбекнинг номус орини оёқларининг тагида тобтаб келмоқда.



