Каримовнинг она тили.

                                                                                                                           dog.jpg

Тўрабек Сано

Президент Каримов “Ҳайратонт” кўпригига борди ва у ерда хизмат қилаётган чегарачилар билан учрашиб, ўзининг “доно”

маслаҳатлирини тарғиб қилиб нутқ сўзлай бошлади. Шу вақт чегарачиларга кўмаклашувчи, қўлга ўргатилган овчарка ит негадир Каримовга қараб тинимсиз аккиллай бошлади. Каримов гапиришдан тўхтаб итга тикилиб қолди. Итнинг бўйин боғидан ушлаб турган офицер ноқулай аҳволда қолди ва итни жим қилиш мақсадида оёғи билан тепкилай бошлади.Офицерни ҳатти-ҳаракатини кузатиб турган Каримов кўзлари шокосасидан чиқгудек бўлиб ҳарбийга бақирди:

–“ Нега урасан?, Нега тепкилаяпсан итни?”

Итни бўйинбоғини ҳарбийнинг қўлидан тортиб олдида, итни меҳр билан силаб туриб гапида давом этди:

–“Бу итни тақдирлаш керак, менинг она тилимда равон гапирмоқда”.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares