Қорамоллар қўзғолони.

 buffalo-calves.jpg

Яқинда интернетда қизиқарли бир ҳужжатли филмни томоша қилдим. Унда ажойиб бир ҳолат акс этган бўлиб,ўз йўлида кетаётган ёввойи қорамоллар подаси чўзилиб ётган беш нафар шерга дуч келиб қолади. Олдинда бораётган икки ёввойи қорамол шерларни кўрган заҳоти ҳуркиб, орқага қараб қочиб кетади.Қочишга улгира олмай эсанкираб қолган бузоқчани шерлар тутиб олишади.Бузоқча шерларга ўлжа бўлади. Ҳайвонот оламида содир бўладиган бу каби ҳолатлар—табиат қонунидир ва шунинг учун бу ҳолатни тасвирга олаётган инсонлар бузоқчага ачинишса-да табиат қонунига аралашмай туришади. Шу вақт ҳалигина қочиб кетган қорамолларга бошқа қорамоллар ҳам қўшилади ва улар бузоқчани қутқариш учун шерлар томон йўл олишади.Қорамоллар биргаликда, бирдамлик билан шерлар томон ёпирилиб кела бошлашади. Шерлар ҳам ўлжаларини қўлдан чиқармаслик учун қаршилик кўрсатишади. Лекин қорамоллар тақиби кучаявергач ноилож қолган шерлар ўлжаларидан воз кечиб, қочиб қолишади. Қорамолларни бирдамлик билан амалга оширган уриниши натижасида бузоқча омон қолди ва подага қайтди.
Қойил. Ёввойи қорамоллар энг оғир вазиятда ҳам ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилишди.Ушбу ҳужжатли филмни томоша қилган ҳар бир инсон, куч-бирлик,бирдамлик ва ҳамжиҳатликда эканлигига яна бир бор иқрор бўлади.
Филмни интернетдаги манзили http://www.youtube.com/watch?v=LU8DDYz68kM&eurl=
Этибор беринг, қорамоллар зўровонлик устидан ғалаба қозонишди. Биз-чи? Зўравонликга қарши кураша олияпмизми?
Ҳурматли ватандошлар, наҳотки биз оғир вазиятда ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилиш кераклигини идрок эта олмасак? Наҳотки ёввойи қорамолларда бўлган бирдамлик Ўзбек ҳалқида бўлмаса?
2004-Ўзбекистон ҳукуматини бошқараётган қонхўрнинг зўравон малайлари бизни оиламиз аниқ кунга белгиланган тинч намойиш ўтказишини билиб, намойишни тўхтатишга уриниб, мени тўққиз яшар ўғлим Давронбекни ўғирлашди.
2006-йил Жиззахлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроевни ўғлини, ҳукуматга содиқлик билан хизмат қилаётган зўравон “шер”лар ҳибсга олишди. Биз мухолифатда бирдамлик бўлмагани учун зўравон қонхўрлар ҳукуматига қаршилик қила олмадик. Натижада шу кунга қадар Ихтиёр Ҳамроев қонхўрлар қўлида қийналиб азоб чекмоқда.
Яқинда Каримов режимини зўравон “шер”лари Ўзбек ҳалқининг оташин шоири Юсуф Жумаевнинг овозини ўчириш мақсадида унинг ўғли Машрабжонни озодликдан маҳрум этган эди. У бугунги кунларда озодликда. Аммо биз мухолифат жим турибмиз. Ўзбек ҳалқи жим.
Эй мухолифат, наҳотки биз қорамоллардан-да фаҳимсизроқ бўлсак? Эй инсонлар, наҳотки қорамоллар англай олган тушунчани биз англаб етмасак? Биз ҳозир ожиз бармоқлармиз лекин қачон шу бармоқлар бирлашиб, мушт бўлиб зўравонликга қарши курашга отланади? Қачон бирлашамиз, қачон бирдамлик кўрсата оламиз? Нега ҳукумат бизнинг болаларимизни қамоққа олишини, қонхўрлар қўлида азобланишини томоша қилиб ўтирибмиз? Нимани кутмоқдамиз? Мутабар Тожибоева ва Ихтиёржонларнинг қамоқда соғлигини йўқотишини ва бошқа сафдошларимизни болаларини ҳам қамоққа ташлашиними?
Энди кутишга ҳаққимиз йўқ!
Ўзбекистон ичкарисида тирикчилик қилаётган оддий одамлар ҳам бу олчоқ режим мақсадини англаб етди!
Азиз биродарлар қаерда бўлишимиздан қаттий назар ноҳақ қамалган фарзандларимизни, ватанпарвар юртдошларимизни ҳимоя қилайлик!
Биродарлар энг олий бахт-ОЗОДЛИК учун курашайлик. Унитманг, ҳалқ олий ҳокимиятдан фойдалана олган жамиятгина озодликнинг чинакам масканидир.

“Бирдамлик”ҳаракати етакчиси
Баҳодир Чориев.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares