Латифалар

                       Ривожланиб кетибди.    

                                                                    

10699806001.jpg 

Қозоғистон  Президенти  расмий ташриф  билан Тошкентга  келди. Ташриф якунида  Нурсултон Назарбоев  Ислом Каримов билан Тошкент  шаҳрининг  диққатга сазоввор жойларини томоша қилмоқда. Хизмат машиналари   маҳаллий ахоли   истиқомат қиладиган  уйлар ёнидан ўтиб  борар экан, Нурсултон Назарбоев  ҳайратини  яшира олмади:–“Ўзбекистон  жуда  ривожланиб кетибди.Қойил.Ҳаттоки   молхоналар  томига  ҳам антенна  ўрнатилганa.”   

                                                        Қойил  қолсин!  

Каримов  расмий ташриф билан АҚШга  борадиган бўлди  ва бош вазирни чақириб   сўради.–“Америка Президенти  расмий ташриф билан  бирор жойга борса, картежини олдида  иккита, оркасида иккита мотоцикл  минган қўриқчи  бўлади  тўғрими?  –“Худди шундай “  –“Сен  мени самолётимни олдига тўртта, орқасига тўртта мотоцикл  минган қўриқчи тайинла.Улар самолёт билан бирга учиб Америкага бориб келади. Буш бир қойил қолсин.” 

 Тўрабек Сано

“Бирдамлик”  ҳаракати  аьзоси.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares