ОЛИЖАНОБЛИК, ЎЗ НУҚТАИ НАЗАРИГА ЭГАЛИК АЙБМИ?

(ЁХУД НЕГА Г. БУХАРБОЕВА ВА М. ТОЖИБОЕВАГА ТОШ ОТИЛМОҚДА?)

 _bahodir_choriyev_leader_uzbek_opposition_movement_birdamlik_304x171_bbc_nocredit

“Ухлама, сен, Ҳақиқат,
Чидам билан бориб қайт,
Оқ бўлсин босган изинг
Суйиб айтгин, туйиб айт… ”

Рауф Парпи

Юқори мавзуларда марузалар қилинса, мақолалар ёзилса, миллатпарварман, иймонлиман деб кўкракка урилса, лекин амалда пасткашлик, худбинлик фаолиятини тинимсиз амалга оширилишига нима дейиш мумкин?

Ёввойи, қутирган итлар каби, Ўзбекистоннинг хориждаги демократия, инсон ҳуқуқлари учун курашчиларини таниқли ва эҳтиромлиларидан бўлмиш, Uznews.net сайтининг бош муҳаррири Галима Бухарбоева ва “Ўтюраклар клуби”ни етакчиси Мўътабар Тожибоевага қарши қилинаётган ҳужумлар ким тарафдан ва нима сабабдан уйиштирилмоқда?

Ватанимиз мустақиллиги, элимиз озодлиги учун курашчиларнинг улуғларидан Дадахон Хасан ва мухолифат фаҳрийлари қилмишига яраша “сотқин Салой”, ёш демократлар эса “террорчи Найнов” деган “унвон”ларга сазовор этган, Салой Мадаминов (ўзини виждонсизлик билан, ўрта аср улкан ўзбек давлат арбоби ва шоири Муҳаммад Солиҳ номи билан атовчи), ўз бошқарувидаги кичик бир тўдага Ўзбекистон Халқ Ҳаракати номини бериб, кимки унинг фуқаролар уришига, қирғин-баротга чорлашига қарши, инсонпарварлик, олийжаноблик ва қонунларга риоя қилиш нуқтаи назардан сўзласа душман билиб, унга қарши туҳмат, маломат тошларини ёғдиришни ташкил этмоқда.

Сабаби “сотқин Салой”, “террорчи Найнов”га хос “доҳий”ликка, мутлақ ҳукумдорликка интилиш бўлиб, ҳақиқатпарвар, ўтюрак, иқтидорли журналистми, инсон ҳуқуқини ҳимоячисими ёки оддий инсонми фарқи йўқ, унинг моҳиятан террорчиликка, экстримизмга чақириғига ким қарши бўлса бас, уни қоралаш, ёмон отлиқ қилишга ва маънавий топташга уринишни “У. Ҳақназаров – чекланган масъулиятли, кечирасиз, чекланмаган масъулиятсизлик” ширкатини  ишга солиб амалга оширишни йўлга қўйган.

Хўш, Каримов мустабид тузумининг аёвсизлигини ва дунёдаги умумжаҳон терроризмга қарши курашни заруратлари борлигини эслатиб ўтишни ва фуқаровий уришга чорлашни, ўз  номи билан атаб, бу террорчилик деган, Галима Бухарбоеванинг нима айби бор? Гульнора Каримова, икки фарзанд онаси, юртимизни занжир банд қилиб турган Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ), унинг раиси Иноятовга қарши бош кўтаришидан фойдаланайлик деган Мўътабар Тожибоеваничи?  Ким томонидан ва қачондан мустақил журналистлар, инсон ҳуқуқини ҳимоячилари учун ҳақиқатни айтиш тақиқланган? Билмасангиз, билиб қўйинг “доҳий”ликка кечаю кундуз интилувчи Салой томонида “тақиқланган”.  (Қаранг: НДУ о наболевшем – хочу войну, крови хочу!

http://www.uznews.net/news_single.php?lng=ru&sub=top&cid=30&nid=24972;  http://jarayon.com/uz/index.php/component/k2/item/465-mtinterview13022014  )

Туркияда зиёратда бўлганимда, у ердаги салоҳиятли ўзбеклар Салой билан учрашганингизни фойдаси йўқ, у ҳалитдан ўзини “осмон” деб билади, ваҳоланки,   каламуш каби истиқомат қилади, на пули, на одами бор, дейишган. Шунга қарамай миллатимиз, юртимиз дардларига даъво топиш бирламчи деб, у билан учрашмоқчи бўлдим, лекин у қочди. Менимча, сабаби нафталин бурқиб, йиллар ўтиши билан занглаган ғоячаларини ўртага қўйиб муҳокама этилишидан қўрқди. Нозўравон фуқаровий кураш, унга табиатан ёт эканини вақт ўтиши билан яхши англадим, тушундим. Масалани бошқа тарафи, уни моддий қўллаётган “жиҳод”чи ташкилотлар учун, мен билан учрашув  қабул қилиб бўлмас нарса эканлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.

Ёшларни дунёқараши, руҳи ва интилишларини террорчилик, экстремизм тарафга буришни тарғиби ва Саримой фожеасининг амалга оширган, тўла автобус йўловчиларини ҳалокатига айбдор террорчиларни оқлашгина эмас, балки “қаҳрамон”лар даражасига кўтариш соғлом ақл, виждон ва қонун устиворлигига мутлақо зидлиги кўпчилик фуқароларга тушинарли ва яқин. Лекин мустабид тузумга, унинг амалга ошираётган зулмига қарши курашни нозўравон услубларини мутлақо рад этиб, фақат қуролли исённи оқлаб, исломни жиҳодчилик билан алмаштиришга уринаётган салойчилар эканлигини баралла айтишимиз шарт. (Қаранг: http://uzxalqharakati.com/archives/23497 ). Ҳамда салойчиларнинг террорчилик, экстремистик моҳиятини очиқлаётган ҳар бир шахсни, жумладан Г. Бухарбоева, М. Тожибоеваларни қўллашимиз табиий бир ҳолдир.  (Қаранг:     http://uzxalqharakati.com/archives/22287     У.Ҳақназаров: Саримой фожеасининг ҳақиқати)

Г. Бухарбоева, М. Тожибоевалар Гульнора Каримова, оппоқ, унинг қилмишлари тўппа тўғри деб ёзганларми? Йўқ. Улар Г.Каримова, аёл, икки фарзанд онаси, юртимизни занжир банд қилиб турган Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ва унинг раиси Иноятовга қарши бош кўтаришга жазм қилди, бундан унимли фойдаланайлик дейишди, холос. Бу билан улар олижаноблик ва диктатор қизи масаласида ўз нуқтаи назарлари борлигини очиқладилар. Хўш, МХХ қилган жиноятларининг юздан бирини қилмаган Гульнора Каримовадан фойдаланиб,  зўрлик, адолатсизлик ва пораҳўрликка таянган муcтабид тузумни кучсизлантириш, уни ислоҳатлар сари буришга чорлашни нимаси ёмон?

Дадахон Хасан Салойни “Ёлғоннома”сини ким варақласа, унинг фақат ўзинигина эъзозлаши, осмонларга кўтаришини англайди ва у  нақадар худбин, жирканч шахс эканига амин бўлади, деб айтганлари ёдимда. (Қаранг: Йўлнома, Эрк нашри, 2000)  Диктатор қизи Салой ва салойчилар ким эканини яхши тушиниб, улар билан гаплашишни истамагани, Г. Бухарбоева, М. Тожибоева билан эса мулоқотга киргани, салойчиларни    ғазаб отига минишларининг муҳим сабабларидан эканлиги аниқ. Шунинг учун Салой ва салойчиларнинг Г. Бухарбоева, М. Тожибоева қилаётган хужумлари, бу кичик тўдани аҳлоқ, одоб, маданиятдан йироқлаб кетганини, жирканчлик, пастлик борасида эса тенги йўқ бўлиб олганини очиқлайди.

“Бирдамлик” ҳар қандай террористик, экстримистик ҳатти ҳаракатларга мутлақо қарши ва уларни буткул қоралайди. Шу билан бирга диктатор тузумини исканжасида эзиб, топтаб келинаётган халқимизни, бу режимни нозўравон фуқаровий бўйсинмаслик кураш услублари билан ағдаришга ҳақ-ҳуқуқи бор эканлигини такидлайди ва шунинг учун курашиб келмоқда.

Азиз элдошлар “сотқин Салой”, “террорчи Найнов” ва унинг тўдаси қилмишларидан огоҳ ва сергак бўлайлик, ҳақиқатга хилоф ишларини, иддаоларини очиқлайлик. Юрагимиз тахти соҳибларидан Рауф Парпи айтгандек:

“Ухлама, сен, Ҳақиқат,
Чидам билан бориб қайт,
Оқ бўлсин босган изинг
Суйиб айтгин, туйиб айт,
Ловуллаб турсин Сўзинг,
Куйиб айтгин, тўйиб айт,
Ухламагин сен ўзинг
Ухламагин сен фақат…”.

Баҳодир Чориев,

Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг етaкчиси  

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares