КЛАРА ЖӮРАЕВА: ҲА ДЕМАЙ ШОГИРД УСТОЗДАН ОШИБ ӮТАДИ

Мен «Бирдамлик» ХДПнинг аъзоси Клара Жӯраева Ӯзбекистон ҳукуматининг мақсадини асло тушунолмайман. Ҳукуматнинг ҳаракатлари замирида келажак авлодга яхши ишлар қолдириш аломатларидан кӯра халқни манқуртга айлантириш ҳаракатлари авж олаётгани ҳар қандай кишини ташвишлантирмасдан қолмайди. Аввалги президент Ислом Каримов бошқаруви даврида ӯзбек халқи том маънода қӯрқув исканжасида яшади. Шу боис Каримовдан келажак авлодга қуллик ва таъзим қилиб яшаш унсурлари мерос бӯлиб қолди, деб баралла айтсак бӯлади. Ачинарлиси, «Ӯзбекистонда янги давр бошланди, туб ислоҳотлар даври бошланди», дея жар солинаётган янги раҳбар Шавкат Мирзиёев даврида ҳам халқимиз Каримовдан қолган чиркин одатлардан халос бӯла олмаётир, қӯрқувдан қутула олмаётир. Улар қаттиқ нонга зор бӯлса ҳам, болалари қишнинг қаҳратон кунларида газ йӯқлигидан, оч-наҳорлигидан ӯлса ҳам, ӯзга юртларда яшаб ёниб кулга айланса ҳам, Россиядан қатор-қатор тобутлар келса ҳам жимгина яшашда давом этмоқда. Аниқроғи, куч ишлатар тизимларининг 27 йил давомида олиб борган зӯравонликлари, ҳукуматнинг деспотлари уларни шундай йӯл тутишга мажбурламоқда.

Энг ачинарлиси, Ислом Каримов бошқаруви даврида Ӯзбекистон иқтисодиёти ботқоққа ботиб кетган, халқнинг турмуш тарзи ниҳоятда оғирлашган, қашшоқлар сони кӯпайган бӯлса-да, ҳукумат ва унга қарашли телеканаллар «Ӯзбекистон бой давлат, халқи фаравон яшамоқда, мамлакат гуллаб-яшнамоқда», дея аюҳаннос солиб келишди. Ҳолбуки, Каримов даврида ӯзим яхши билган Тошкент-Самарқанд магистраль йӯлларига, республика трассаларига ҳатто оддий светафор ҳам ӯрнатилмади. Бунинг натижасида йӯлларда деярли ҳар куни автоҳалокатлар рӯй бериб, бир неча минг одамларнинг умри бемаврид ҳазон бӯлди. Ӯзбекистондаги маҳаллалардан бирида автоҳалокат туфайли бир кунда тӯрт нафар киши вафот этганда мазкур ҳолат юзасидан юқори органларга савол билан мурожаат қилгандим, шу пайт уларнинг ҳатто жойларда светафор муаммоси мавжудлигини билмаслиги, ақалли бу ҳақида ӯйлаб кӯрмаганлари яққол маълум бӯлди. Яна бир аламли жойи шундаки, мен азадор хонадонларга бориб, тегишли жойларга светафор ӯрнатишни, светафор бӯлмаганлиги туфайли, йӯл қоидасига амал қилиш имкони йӯқлиги сабабли йӯқотишлар содир бӯлаётганига доир юқори ташкилотларга шикоят қилиш таклифи билан чиққанимда улар «светафор ҳақида нима учун биз гапиришимиз керак, бошқалар гапирсин» дея воқеликдан бош тортишди. 

Яқинда Ӯзбекистонга бордим. Светафорга доир масалалар ҳали муаммолигича турибди. Ҳар-ҳар жойга светафор ӯрнатилган. Менимча асосий жойларга светафор ӯрнатилмаётгани ҳам бизнинг иқтисодий аҳволимиз оғирлигидан далолатдир.

Ӯзбек халқи нима учун ғариб аҳволга келиб қолди? Биринчи президентимиз шу даражада кучли айёр сиёсатчи бӯлган эди. Президент бӯлган илк пайтларида қасамлар ичиб ӯзини халқпарвар кӯрсатишга эришди. Орадан ҳеч қанча вақт ӯтмасдан халқни қӯрқитиш, зӯравонлик усулида бошқариш усулига ӯтди. Телевидениеларимиз эса 24 соат ана шундай ғаддор президентни мадҳ қилиш билан овора бӯлди. Каримовнинг бирон бир шахсни унинг шикояти юзасидан қабул қилганини шахсан мен асло кӯрмаганман. У халққа ҳар замонда бир кӯриниб туриш билан чекланди, уларни «барака топкурлар» деб алқаш, бир кулиб қӯйиш орқали алдаб келди. Афсуски, жаллоднинг сохта кулгисига оми халқ гулдурос қарсаклар чалиб, уни яна ваҳшиёна ишлар қилишга руҳлантирди. Халқнинг қӯлловидан руҳланган Каримов зиёли инсонларни хоҳлаганча бадарға қилишга, олиму фузалоларни йӯқ қилишга ӯтди. Бугунги кунда Каримовнинг оила аъзолари сизу бизнинг қонимиз, жонимиз эвазига қӯлга киритган бойликлар ҳисобига чет элларда ва мамлакатимизда ялло қилиб яшамоқда. Халқ эса яна сукут ичида умргузаронлик қилмоқда. 

Мен ушбу мақоламда Каримов сиёсатига беҳуда тӯхталмаётирман. Амалдаги президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳаракатлари, бошқарув усули айнан Каримовникига ӯхшашлигини эслатгим келади. Мирзиёев ҳам худди устози каби ӯзини халқпарвар кӯрсатишга интилаётгани, амалда эса унга ҳам халқ ғами ва ташвиши заррача азоб бермаслиги кун сайин ойдинлашмоқда. Ӯзбекистонда бӯлганимда 27 йил Каримовни мадҳ этиб келган оинаижаҳонлар энди Мирзиёевни кӯкларга кӯтаришга ӯтганига, буни аъло даражада уддалаётганига амин бӯлдим. Менимча, ҳа демай Шогирд Устоздан ошиб ӯтади. У ҳам Устози каби шӯрли ӯзбекни алдовлар йӯли билан, қӯрқитиш, зӯравонлик, пӯписа усули билан бошқаришда давом этаверади.

Клара Жӯраева,

«Бирдамлик» ХДП фаоли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info