В Июле 2011 года правозащитники Узбекистана, которые непосредственно вплотную изучали Закон РУз. « О государственном обеспечении граждан » вышли с коллективным предложением в Законодательную палату РУз. С конкретным предложением « О внесении изменений в Закон РУз. По пенсионному обеспечению граждан « Дальнейшее посещение Законодательной палаты было с участием депутата Олий мажлиса Раджабова, который направил все […]
ЎЗБЕКИСТОН: СИЗ АРБОБ ЭМАС, АМАЛДОР ҚИЁФАСИДАГИ ҚОТИЛСИЗ!!!…
Яқингинада Тошкент шаҳар, Учтепа туманига қарашли Фарҳод маҳалласида ўта нохуш бир воқеага гувоҳ бўлдим. Ҳатто ҳолат юзасидан қўл телефонимда бир нечта сурат олишга ҳам муваффақ бўлдим. Бундай кўнгилсизлик ҳақида ёзишни, нималардир дейишни жуда-жуда истадим. Бироқ буғизимги тиқилган дардни, йўқ, шунчаки дард эмас, аламли бир ҳайқириқни ифодалаш учун луғатимиздан керакли сўз топа олмайман деб қўрқдим, анча […]
ҚИШЛОҚ ҲАЁТИДАН ЛАВҲАЛАР
Мен Тўрақўрғон туманининг Бордимкўл қишлоғида истиқомат қиламан. Ҳозирги пайтда қишлоғимизда умуман газ йўқ. Электр токи ҳам тез-тез ўчиб турарди. Биз қишлоғимиз оқсоқоллар билан Наманган электор тармоғи идорасига норозилик билдириб, мурожаат этгандик. Агар илгари суткасига бир- икки соат свет ёнган бўлса, мурожаатимиздан кейин электр энергияси кунига 4-5 соат ўчаяпти, холос. Бизда одамлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмайдилар. «Барибир […]
Уй йўқ, аммо сигир бор!
Мен Қарши шаҳрида яшовчи Хидирова Дилшодман, ёшим 50 да. Ёшим 50 да бўлса ҳам, мана 30 йилдан бери ишлайман, лекин ҳалигача уйим йўқ. Иккита фарзандим билан квартирама-квартира сарсонман, топган пулимни квартиранинг ижарасига сарфлайман. Кўп йилдан бери шу масала бўйича ҳокимиятга мурожаат қилиб келаман, лекин улар менга квартира беришдан бош тортишаяпти. Шуҳрат Турсунов 5 йилдан буён […]
СТАЛИН РЕЖИМИНИ ТИТРАТГАН ФИТРАТ
Ўтган сафар мақоламда марҳум олим Озод Шарофиддиновнинг «Ижодни англаш бахти» номли китобидан ўрин олган буюк ватандошимиз Чўлпон ижоди ҳақидаги асари хусусида ёзган эдим. Сиздан илтимос, «Ўтиб кетган воқеалар ҳақида ёзиб бошимизни қотирманг», деманг. Озод ака казо-казолардан тортиб, оддий халқимиз ҳаётига оид, умуман кундалик ҳаётимизда барчамизга сабоқ бўладиган асарлар қолдириб кетганлар. Афсуски, бугун Ўзбекистон шароитида бундай […]
ЭЛЕКТР КОРХОНАСИГА АҲОЛИНИНГ АРЗИ
Бугун Самарқанд вилояти Жомбой туманинг Ҳалвойи қишлоғида яшовчи аҳолининг юраги тилка пора бўлмоқда. Мазкур қишлоқдаги электр подстанция қурилмаси анча йиллар олдин қурилган бўлиб, ҳозирги пайтда у анча эскириб қолган. Ҳозир у жудаям носоз, ачинарли аҳволда. Қишлоқ аҳолиси бир неча марта пул йиғиб, уни тузатишни электр корхонаси ишчиларидан илтимос қилишга (албатта пул эвазига) уриниб кўришди. Аммо, […]
ҚАТТИҚ СОВУҚ ХОРАЗМНИ ДИЛДИРАТМОҚДА
Хоразмда 2 февралда бошланган қаҳратон совуқ кундан кунга кучайиб бораяпти. Маълумотларга қараганда, у 10-15 кун давом этиши мумкин. Бир неча кун аввал ёққан қор ва заминни қоплаган муз бир неча кундир-ки умуман эримаяпти. Юзга уриб эсаётган шамол эса аёзнинг кучини янада ошираяпти. Синоптикларнинг расмий маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида, шу жумладан, Хоразмда совуқ 10-15 даража […]
Қор ёғди-ю,қор ёғди ёки амалдорларнинг бедодлиги
4 февралдан 5 февралга ўтар кечаси Ўзбекистон пойтахи Тошкентда қалинлиги 30-40 сантиметр бўлган қор ёғди.Жануб ўлкаси учун бу жуда кўп.Бунга Тошкент шаҳрининг ободонлаштириш хизматлари тайёрми? Йўқ, тайёр эмас экан. Тошкент йўлларини қордан тозалаш учун бирорта қордан тозалаш машинаси чиқмади.Бу соҳа ишчилари ҳам умаман кўринмади.Аввалги кунларда ёққан қор илиқ ҳаво туфайли эриб йўллар шалтоқ бўлди. Суткалаб […]
ЎЗБЕКИСТОН: «YOSHLAR» ТЕЛЕРАДИОКАНАЛИ, “ОЛДИН ЎЗИНГГА БОҚ, КЕЙИН НОҒАРАҚОҚ!”
2012 йилнинг 29 январь куни “Yoshlar” телерадиоканалида намойиш этилган “Уйғоқлик – давр талаби” номли кўрсатувга кўзим тушди-ю, халқимизнинг “Иштони йиртиқ енги йиртиққа кулармиш” деган ибораси эсимга тушди. Мен ҳозир ўша куни эфир юзини кўрган “маълум ва машҳур” кўрсатув тафсилотларига тўхталиб ўтирмоқчи эмасман. Гапнинг индаоллосини айтганда, кўрсатувда Ўзбекистондаги мавжуд газета, журналларда, нашриётларда фаолият олиб бораётган айрим […]
Саиджаҳон Равоний: ХАЛҚИМ ЗАБАРДАСТ
Ю.Ж.га Шоиро, ўз шахсин йўймиш беназир, Сўкинмоқ экан, хўп, сенга дилпазир. Майли, ўз онангни охтар қўшалоқ, Ки сени шу янглиғ туғибди шалоқ. Лек улуғ Ҳалқимни қилма хақорат, Жасурлик эмас бу, эмас махорат. Демагил: “Халқимнинг очябман кўзин”, Ҳалқ ўзи эплайди сенингсиз ўзин. Даставвал, кўзингни ўзинг катта оч, Духул ур, ўзингни баҳолаб экоч. […]
ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ, ТУҒИЛГАН КУНИНГИЗ БИЛАН !
Ислом Абдуғаниевич, мана 74 ёшни ҳам қаршиладингиз. Албатта, бу байрамни оила аъзоларингиз,яъни иккинчи рафиқангиз бўлмиш Татьяна Акбаровна ва сиз Ўзбекистонга юртбошилик қилган даврда миллиардерларга айланган ( давринг келди, сур бегим) қизларингиз даврасида кутиб олгандирсиз. Улар тенги ўзбекистонликлар Россия ва Қозоғистон каби ўлкаларда мардикорчилик қилиб юрган, Ўзбекистонда қолганлари эса халқимизнинг бойлиги бўлмиш газни сиз Россия-ю, […]
Ах снег снежок – произвол чиновников
В ночь с 4 на 5 Февраля в Ташкенте – столице Узбекистана снег выпал высотой 30-40 сантиметров. Для южных рубежей планеты, это конечно много, но готовы ли были службы благоустройства города Ташкента. Однозначно не готовы. На дорогах Ташкента не вышла для очистки от снега дорог не одна снегоочистительная машина, а работников этой профессии вообще не […]
ЎЗБЕКИСТОН ПРОКУРАТУРАСИ: “ГЎДАКЛАРНИ БОШПАНАСИЗ ҚОЛДИРИШНИНГ БАҲОСИ 500 ДОЛЛАР!”
Хабарингиз бўлса, “Бирдамлик” сайтида “… Самарқанд туман прокурор ўринбосари Алишер Шамсиев: “Оила” йилида Каримов истаган аёлига уйланиши мумкин, ҳоҳласа, ўнтагача хотин олиш ҳуқуқига эга”, сарлоҳаси остидаги бир мақола эълон қилинганди. Мазкур мақолада фуқаро Жамшид Каримов қонуний рафиқаси Зебо Ҳамдамовани икки боласи билан ташлаб, болаларни модддий таъминлашдан қочиб, биринчи хотини билан қонуний ажрасмасдан туриб, иккинчи бор […]
“УСТИ ЯЛТИРОҚ, ИЧИ ҚАЛТИРОҚ” ҚИШЛОҒИМИЗГА БИР КЕЛИБ КЕТИНГ!
Бугунги кунда Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги “Юқори Сарой” қишлоғи аҳолисининг турмуш тарзи ниҳоятда ачинарли аҳволга келиб қолган. Бу ердаги қишлоқ врачлик пункти ходимлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатишмаса-да, мунтазам равишда ойлик олишиб келмоқда. Бу ерга келиш учун “Сарой”, “Тожик” овул, “ Кўкала” ва “Юкори Сарой” қишлоқлари аҳолиси анча узоқ йўлни босиб келишлари керак. Бунга қишлоққа келиб […]
“Грязи по колено»
В городе Карши, есть большой базар, который называется «Еркурган». Его построили недавно, он очень большой, там можно купить всё, и продукты, и промтовары, и овощи- фрукты. Из-за этого на базаре много ларьков, магазинчиков, очень много прилавок с навесами и без навесов. Вкратце говоря у этого большого базара – большие ворота, большая территория. Много мест […]
ЗЎРАВОНЛИК ҚАЧОН ТУГАЙДИ?
Юқори лавозимдаги мансабдорларнинг зўравонлигини бугун ҳамма яхши билади. Турли йиғилишларда ҳокимлар фермерлар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларини кўпчиликнинг олдида ота-онаси, бола-чақасини сўкиб, ҳақоратлаши, керак бўлса, ҳатто оғзи бурнини қонатгунча уриши деярли ҳар бир вилоят, шаҳар ёки туманда учрайди. Қисқаси, ҳозирги пайтда қўл остидаги инсонларни хўрлаш ҳар бир ҳокимининг кундалик юмушига айланиб қолган. Сўкиш эшитиб, калтак еган […]



