Ўтган йилнинг октябрь ойларида мамлакатимиз бўйлаб юртимиздаги бир қатор йирик ташкилотлар, савдо дўконлари, мини-маркетлар ёпилиши тўғрисидаги шов-шувли хабарлар кенг тарқала бошлади. Сўз ва матбуот эркин бўлмаган жамиятимизда бу каби шов-шувли хабарларни ҳар ким ҳар хил мушоҳада қилишди. Халқимиз овозаларнинг нечоғли тўғри-нотўғрилигини била олмай андармон бўлиб юрган бир пайтда улар “шамол бўлмаса дарахт барги қимирламайди” деган […]
Сув йўқ, чироқ йўқ, газ йўқ, иш йўқ
Йиззах вилоятидаги Фориш туманига қарашли Учқулоч кони шаҳарчаси аҳолиси қишин – ёзин газ, свет, сувга ялчимайди. Бир пайтлари – Совет замонларида ҳаёт қайнаб – тошган бу макон ҳозир сўниқ бир ҳолатда. Мамлакат қўрғошин, темир ва бошқа маданларга зор ҳолатда, не ажбки, кон ёпилган. Учқулоч эли юз фоиз ишсиз. Бир амалаб тирикчилик қилишади. Иш йўқлигидан эркаклар […]
ҲОКИМ ҚАБУЛИДА “ЎТ ЧИҚИШИГА” ОЗ ҚОЛДИ….
“Эсизгина, янги ҳоким Эшдавлат Жўраев ҳам иш бермайдиган кўринади” (Сурхондарёликларнинг ёзғиришларидан…) Бугун, 2014 йилнинг 4 февраль куни айни тушлик маҳали Сурхондарё вилоят ҳокими қабулида халқ исён кўтаришига бир баҳия қолди. Негаки, биласиз, шу кеча кундузда бутун Ўзбекистонни қалин қор қоплаган. Қаттол қиш айни қахрига олган маҳал. Ерга қарасангиз, яхмалакдан кўзгуга айланган, афтингиз кўринади. Қора […]
ЗОМИНЛИК ФУҚАРО ҲАРБИЙЛАРНИ СУДГА БЕРДИ
Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги «Лайлак Уя» қишлоғида истиқомат қилувчи Норбой Ишонқулов судга даъво ариза киритди. Даъвогар ўз аризасида 9784-харбий қисм моддий техник таъминот гуруҳи бошлиғи Қодиров Норқул Мамировични жавобгар тариқасида кўрсатади. Гап шундаки, Жиззах тумани, Ровот ҚФЙ, Тўқчора қишлоғида яшовчи Норқул Қодиров 2013 йил 04-ноябр куни тахминан соат 17-30 ларда ўз бошқарувида бўлган […]
Ёшларнинг фаоллиги нималарга боғлиқ?
Бугунги кунда демократия йўлидан бораётган мамлакатлар ўз нурли истиқболлари сари дадил одим отмоқда, дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўринини топмоқда. Ақниқса, демократик ривожланишнинг муҳим босқичига ўтган давлатларда энг аввало аҳоли таркибининг асосий қисмини ташкил етувчи ёшларга берилган кенг имконият ва яратилган шарт-шароитларни алоҳида эътироф этиш жоиз. Шу ўринда таъкидлаш керакки, демократик йўлни танланган давлатларда ёшларнинг […]
Ўбекистон: суд ижрочилари ҳеч бир суд қарорисиз фермернинг 2 миллион сўмини шилишган…
Не ажабки, Жиззах вилояти Зомин туман машина трактор парки тумандаги Худойбоқ Норбоев раҳбарлик қилаётган «Зиёдулло» фермер хўжалигидан 18 млн. 288 000 сўм карздор. Жиззах вилояти хўжалик судининг 2012 йил 18 январдаги ижро муддатини тиклаш тўғрисидаги ажримида жавобгар Зомин туман «МТП» си АЖ ҳисобидан «Зиёдулло» фермер хўжалиги фойдасига 18 млн. 288 000 сўм асосий қарз ундириш кўрсатилган. Бироқ, […]
АЙБ ОШДАМИ, Ё МОШДА?
ҚАМОҚДАГИ СОБИҚ ИИБ ХОДИМИНИ ОҚЛАШНИ ОРЗУ ҚИЛАЁТГАНЛАР БИСЁР…. Жиззах вилояти прокуратураси иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, 2-даражали юрист Н.Б.Қўшназаров томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган Ўз.Респ. ЖКнинг 210-моддаси, 2-қисми, «а», «в» бандлари, ҳамда мазкур кодексининг 121-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2013 йил 05-декабр куни ЖИБ Бахмал […]
Ўзбекистонлик муаллифлар ва АҚШ элчихонаси ўзбекча-инглизча / инглизча-ўзбекча луғат чиқаришда ҳамкорлик қилди
31 январь 2013 йил 31 январь куни, ўзбекистонлик олим ва журналистлар АҚШ элчиси Жорж Крол қароргоҳида бўлиб ўтган АҚШ ҳукумати нашр этилишини қўллаб-қувватлаган янги ўзбекча-инглизча / инглизча-ўзбекча луғат тақдимот маросимида иштирок этди. Ушбу лойиҳани амалга оширишда луғат муаллифи Шавкат Бўтаев ҳамда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети ва Ўзбекистон Фанлар Академиясидаги мутахассислар АҚШ элчихонаси билан […]
“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ДАСТУРИ (ЛОЙИҲА)
ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ҚУРИЛТОЙИ ОЛДИДАН! ХАЛҚ ҲОКИМИЯТИ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЗАМИНИДАГИ, ОЗОД ВА ФАРОВОН ЎЗБЕКИСТОН УЧУН! “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ДАСТУРИ (ЛОЙИҲА) МУҚАДДИМА Биз, жонажон Ўзбекистоннинг фарзандлари, ватан тақдири, халқ қисматига, ҳар бир ўзбек, ҳар бир фуқаронинг аҳволига қайғуриб, деярли чорак аср якка шахс диктатураси, мустабид тузум чангалида қолиб […]
“Ўйнашмагин арбоб билан»ми? Ёхуд мансаб фидоийликдан устунми?
2013 йилнинг 13 сентябрида Чернобиль ҳалокати қатнашчиси, 2 гуруҳ ногирони Худойназаров Олимнинг шахсий автомашинасига (лоқайдликдан қўшни Самарқанд туманида яшаб, Навоий шаҳрида руйхатга олинган) Уйғун Ачилов исмли ёш йигитнинг “шўхлиги-учарлиги” оқибатида ёнбошдан урилиб, олти ярим миллион сўмлик зарар етказилган. Оқибатда, Навоий шаҳар маршрут қатнов йўлида қонуний фаолият кўрсатаётган шу орқали иш билан таъминланиб юрган ўғли Жасур […]
ДАРОМАД ЧАККИ ЭМАС, БУРОМАД ҚАНДАЙ?
Бугун бизнинг иқтисодий аҳволимиз қандай. Расмий маълумотлар бўйича иқтисодий аҳволимиз ёмонга ўхшамаябди. Шу ўринда эътиборимизни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида юртбошимиз томонидан тилга олинган факт ва рақамларга қаратамиз. Унда ўтган 2013 йилда халқимизнинг реал даромадлари тилга […]
ТОШКЕНТДА “СУЛАЙМОНЧИ”ЛАР ҚАМАЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита экспертларининг 2010 йил 1 декабрдаги 2032-сонли хулосасига кўра, «Сулаймончилар» ҳаракати Ўзбекистонда Буюк турк ислом давлати қуришни бош мақсад қилувчи паниисломистик, пантуркистик ташкилот эканлиги, «Сулаймончилар» ҳаракати нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа ривожланиб келаётган давлатларда амалдаги давлат тузуми ва ҳудудий яхлитликни Конституцияга хилоф равишда ўзгартириш, ҳамда конституциявий дунёвий (секуляр) […]
АСАТУЛЛОҲОЖИНИНГ “ОЧИҚ ХАТИ” ЁПИЛДИ
ОЧИҚ ХАТ Ҳурматли раҳбарият! Бугунги шароитда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, айниқса хизмат кўрсатиш соҳасининг кенг тараққий этиши мамлакатимизда ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий масалаларни изчил ва бир маромда ҳал этиб боришнинг энг мақбул йўли ҳисобланади. Айникса, сизга яхши маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат […]
Ўғрини қароқчи урди!..
Қўқон шаҳрида яшовчи Валихонов Мансурхон Россия Федорациясида анча муддат ишлаб, топган даромадларини уйига жўнатиб турган ва дадаси Камолхон Валихонов тўплаб, унинг ўзига ҳовли-жой сотиб олиб бериш ниятида эди. Уйига қайтгач, унинг каттагина даромади борлигидан хабар топган Қўқон шаҳар прокуратураси қошидаги солиқ ва валютага оид жиноятчилик билан шуғилланувчи куч ишлатар тизим ходимлари жиноий режа тузишган. […]
Ўзбекистон: Амалдаги ҳукумат каби қиш ҳам кишиларни қийнаб қўйди….
2014 йилнинг қиши амалдаги ҳукуматга қўшилиб, табиий газ ва электр токи бўлмаган Ўзбекистон аҳолисини икки карра қийнашга бел боғлаган чоғи, бугун, 1 февраль куни кун бўйи кутилмаган қор ёғиб берди. Айни дамда қорнинг қалинлиги тизза бўйи. Бироқ қор тинай демайди. Натижада, совуқ ҳароратдан кўчалар музлаб, яхмалак тусини олди. Кексаларнинг гувоҳлик беришларича, […]
ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА ВАЪДАЛАР ИШ ЎРИНЛАРИГА БАРҲАМ БЕРИШ БИЛАН БОШЛАНДИ
Жорий йилнинг 17 январь куни “2013 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг қарори эълон қилинганди. Мажлисда маъруза қилган юртбошимиз ўтган йили турли йўналишларда қўлга киритилган ютуқлар хусусида алоҳида тўхталиш билан бирга, мавжуд муаммоларни таҳлил қилишга ҳам эътибор қаратганди. Ушбу йиғилишда Президент […]



