Юртимизда рўй бераётган салбий холатларга,албатта, шахсан ҳозирги вақтдаги президент лавозимида легитим-нолегитим холатда фаолият юритиб келаётган Ислом Каримов шахсан жавобгар. Бунга шубҳа йўқ Лекин, ҳамма нарсани лекини бор-да! Айрим сафдошларимизнинг президент Каримовнинг шахсиятига ҳақоратли чиқишларига мен умуман қаршиман! Бу менинг шахсий ўз фикрим ва демократик сўз эркинлиги ва цензуранинг интернет нашрларида йўқлиги туфайли,ўз фикримни баён […]
«БИРДАМЛИК» ҲАРАКАТИ: “ОММАВИЙ ШИКОЯТ” дан “ОММАВИЙ ШОДЛИК”га…
Одам боласи ҳамма нарсанинг уддасидан чиқишни билиши керак. Шундай пайтлар бўладики, кишидан сиёсатда собитқадамликни талаб қилади. Баъзида ҳуқуқий фаоллик ҳаётингизга мазмун олиб келади. Шундай пайтлар бўладики, шодликдан юрагингиз қоқ ёрулгудек бўлади, гоҳо ҳаётнинг кутилмаган зарбидан юрагингиз зарб еб, зада бўлиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам ҳаёт давом этади. Шундай экан […]
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, қадрли Малоҳат Эшонқулова!
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими етакчиси Малоҳат Эшонқуловани таваллуд айёми билан чин дилдан табриклаймиз! Малоҳат Эшонқулова йиллардан буён Ҳаракатимизнинг Ўзбекистон бўлимига етакчилик қилиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида М.Эшонқулова Ўзбекистон демократик мухолифати сафларида ўзининг фидокорона хизматлари билан кенг жамоатчилик орасида ҳурмат қозонди, жасур ва мард журналист ўлароқ эл шуҳратига сазовар бўлди. Малоҳат Эшонқулова Ўзбекистон Телевидениесидаги […]
МАЖБУРИЙ ИЛТИФОТ (хабар)
Бугун эрталаб (25 декабрь), сахар 5-да йўлга чиқдим. Манзилим – Тошкент. Мақсадим – кундузи соат 13-га белгиланган “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатимизнинг Ўзбекистондаги етакчиси Малоҳат Эшонқулованинг таваллуд кунини ва янги йил базмини сафдошлар билан нишонлашга етиб бориш эди. Бироқ, Наманган божхона постига, кетаётган хусусий таксида етиб борганимизда, хужжатларни текширувчи аскар, менинг паспортимни ушлаганча, хайдовчига машинасини четга […]
Абдуқодир Саттаров: Янги йил келаётир, барчамизни шод этиб!
Икки минг ўн тўртинчи йил бошланди, ажабо, Янги йил хуш хабарин келтирди тонгги сабо. Қутлов ва табриклар ҳам ҳуш ёқурким, дилрабо, Совға, саломлар олиб, кириб келди Қорбобо, Ассалом, эй Янги йил, ҳуш келибсан, марҳабо! Ассалому-алайкум хурматли мехрибон оналар,опа-сингиллар,ака-укалар! Мен аввало барчангизни кириб келаётган янги-2014 йил билан муборакбод этаман! Бу келаётган йил барчангизга омад ва сихат […]
Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА: КОНСТИТУЦИЯМИЗ ХАЛҚ ТОМОНИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚОНУН ЭМАС…
Азал-азалдан “лобовое”га уриш одатим бор. Гапни ҳеч айлантириб, андова тортиб ўтира олмайман. Шартта айтаман-қўяман. Бу одатим қишлоқ кишиси бўлганим учундир эҳтимол: жайдарилигимга борсам керак-да… «Ё ўзлариям АНАВИЛАРданми дейман-да, шунга қўрқмайсизми, кексин гаплар қиласизми?” дея кинояли кулганлари қанча… Бунингдек қочиримларини писанд ҳам қилмайман. Мен ўзимни тамомила ҳукумат томонда деб билмайман. Мен бор йўғи фақат ва фақат […]
Халқ-денгиздир, Халқ-тўлқиндир, Халқ—кучдир…
[…]
Толиб ЁҚУБОВ: ҚОНУН ва АМАЛ
Ўтаётган йилнинг март ойида Нью-Йорк шаҳрида БМТнинг Қийноқларга қарши комитети (ҚҚК) мамлакатимизда қийноқлар кўлами бўйича Ўзбекистон ҳукумат делегациясига бир қатор ёзма саволлар берди. Бу саволларга октябрь ойининг охирги кунларида Женева шаҳрида ўтган БМТ ҚҚКнинг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон ҳукумати ёзма жавобини тақдим этди. Одатдагидек Ўзбекистон делегациясига “Ўзбекистон Республикаси […]
Эркин матбуот-демократиянинг асосий ва таркибий қисми
Мустақил ахборот воситалари халққа ва унинг сиёсий намоёндаларига, асосли қарорлар қабул қилишда кўмаклашади. Мамлакатимизга апрель ойида ташриф буюрган, АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Майк Хаммер “Ҳукумат муассасалари фаолиятининг шаффофлиги” мавзусига бағишланган анжуманда сўзлар экан, оммавий ахборот воситаларининг мустақиллиги ва ҳукумат фаолиятининг шаффофлиги Ўзбекистон халқи ва Ўзбекистон АҚШ ўртасидаги дўстона алоқаларни боғлаш учун жуда муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Жаноб Майк Хаммер мавзу […]
Толиб Ёқубов: ИҚТИСОДНИНГ СОЛИШТИРМА ОҒИРЛИГИ
Халқ матали. Подшоҳ Афандини мот қила олмай хуноб бўлиб юрар экан. Бир куни иккаласи ҳовуз бўйида суҳбатлашиб ўтирганда подшоҳ “Мот қилишим пайти келди”, деб кутилмаганда Афандига савол берибди: “Жаноб Афанди, шу ҳовузда неча пақир сув бор?”. Афанди ўйлаб ҳам ўтирмасдан жавоб берибди: “Шоҳим, пақирингиз ҳовуздай бўлса, бир пақир сув бор”. Нега биз қўрғошин сувдан […]
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти фахрийси ва “Бирдамлик” Харакати Фаоли Ёдгор Турлибековнинг барча ватандошларга М У Р О Ж А А Т И
22 йил муқаддам Советлар Иттифоқи парчаланди. Собиқ СССРнинг таназзули натижасида 15 та Республика ажралиб чиқди. Мана шулар қаторида биз ҳам Ўзбекистонни 1991 йил 1 сентябр куни Мустақил деб расман эълон қилган эдик. Мана, Мустақиллик кунини 22 йилини тантана қилишга ҳам улгурдик. Асрий армонларимиз ушалган Мустақиллик кунидан ҳаммамиз шодланиб, юрагимиз ёрилгудек хурсанд бўлгандик. Мустақилликнинг илк кунида дунёга келган гўдакларимиз бугун балоғатга етди. […]
O’zbekıston va Turkıyani qiyoslaganda…
“Yurt ertasini yoshlar belgilaydi” deyishadi. Shu ma’noda o’zligi, millati, milliyligi, o’z qadriyatlari, xalq xurramligining umrboqiyligini astoydil istagan va ana shunday ezgu maqsadni orzu qilgan har qanday elparvar, millatparvar davlat eng avvalo yoshlarga, ularning jismoniy va ma’naviy kamoliga jiddiy e’tibor qaratadi. Men yuqorida mazkur maqolamga bejiz “O’zbekıston bilan Turkıyani taqqoslaganda…” deya sarlavha qo’ymadim. Ajdodlarining asl o’zagi […]
O'zbekıston va Turkıyani qiyoslaganda…
“Yurt ertasini yoshlar belgilaydi” deyishadi. Shu ma’noda o’zligi, millati, milliyligi, o’z qadriyatlari, xalq xurramligining umrboqiyligini astoydil istagan va ana shunday ezgu maqsadni orzu qilgan har qanday elparvar, millatparvar davlat eng avvalo yoshlarga, ularning jismoniy va ma’naviy kamoliga jiddiy e’tibor qaratadi. Men yuqorida mazkur maqolamga bejiz “O’zbekıston bilan Turkıyani taqqoslaganda…” deya sarlavha qo’ymadim. Ajdodlarining asl o’zagi […]
ҲУРМАТЛИ АКАМИЗ ВА САФДОШИМИЗ МАМАДАЛИ МАҲМУД ЖАНОБЛАРИ!
Сиз, ҳаётингизнинг 17 йилини зиндонда ўтказиб,қамоқхона азобларини кўриб ҳам эгилмаган матонатли, журъатли Инсон ва етук Ёзувчисиз! Сизнинг табиатингиздаги бу хусусиятлар икки ёки 22 йиллик ҳаётнинг маҳсули эмас. Сизнинг қонингизда, руҳингизда ҳақиқат ва адолат учун кураш туйғуси, интилиши борлигининг кўринишидир. Боболарингиз, отангиз ва онангиз элпарвар, жафокаш ва курашчи одамлар бўлишган. Отангиз Маҳмуд Аҳмад ўғли1943 йилда урушга […]
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАН, ШАҲАР, ВИЛОЯТ ҲОКИМЛАРИГА МУРОЖААТ: ОММАВИЙ ИСТЕЪФО БЕРИНГ!
Ҳурматли ҳокимтўралар! Ёки эскичасига мингбоши ва юзбошилар! Мана, бир неча йилдирки, балким бирингиз кўпроқдир, бирингиз камроқ, сиз қайсидир вилоят, шаҳар, туманларга раҳбарлик қилиб келмоқдасиз. Ким фатво берган билмайман-у, ваколат доираларингиздан анча ташқарига чиқиб, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиб, Ўзбекистонда қонунсизликка асосан, диктатура ўрнатилганини айнан сиз -мингбоши ва юзбошиларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларида кўрамиз. Ўзбекистондаги диктатура борлигини, оғзаки […]
ОРАМИЗДА АФСОНАВИЙ ОДАМЛАР БОР….
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, аслида, афсонавий инсонлар билан замондош бўлиш… Бу ҳам бир бахт агар билсангиз. Биз элимизнинг севимли адиби Мамадали Маҳмудовни ҳеч бир иккиланмасдан афсонавий шахслар сарасига қўйган бўлардик. Адибнинг афсонавийлиги шундаки, у ҳали ҳамма уйқуда эканлигидаёқ ўз асарлари орқали миллат ҳақида, ўзлик, миллийлик ҳақида қайғурган ижодкорлардан. Мамадали Маҳмудовнинг афсонавийлиги шундаки, у чин маънодаги миллатпарвар. […]



